Самарқандда янги дўкон иш бошлади Принтер учун
29.07.2012 й.

Муҳтарам китобсевар юртдошлар! 

   «Ҳилол-нашр» нашриёти ҳамда «Семурғ медиа» маҳсулотлари билан савдо қилувчи фирма дўконларимизнинг республикамиз вилоятларидаги филиаллари сони яна биттага ортди. Бу сафар янги дўкон Самарқанд шаҳрида очилди.
    Дўконнинг очилиш маросимига Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ташриф буюрдилар. Маросим Қуръони карим тиловати билан бошланди. Шайх ҳазратлари дўконни очиқ деб эълон қилиб, бу каби тадбирларнинг чинакам тарихий ҳодиса эканлиги ҳақида алоҳида тўхталиб ўтдилар. Дарҳақиқат, халқимиз диний-маърифий адабиётининг тикланиши, диний-маърифий китоблар дўконларининг ташкил этилиши, она тилимизда Ислом динининг тамал тоши бўлмиш Қуръони карим маъноларининг ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган ҳадисларнинг таржимаси чоп этилиши юртимизда рўй бераётган улкан ижобий ўзгаришларнинг, ўзлигимизга қайтаётганимиз, қадриятларимизни тиклаётганимизнинг ёрқин далилидир. Шайх ҳазратлари бундай дўконларнинг, илм-маърифат масканларининг ташкил қилиниши давлат сиёсати даражасига кўтарилганлигини алоҳида таъкидлаб, бу хайрли ишнинг самараси албатта ўз мевасини беражагига ишонч билдирдилар, дўкон фаолиятига муваффақият тиладилар, зиё таратиш ниятида очилаётган дўконлардан кутилаётган мақсад фақат даромад эмас, балки икки дунё саодати эканлигини уқтириб ўтдилар. Маросим сўнгида дўконнинг очилиш тадбирига тўпланганларга Ислом оламида энг мўътабар деб эътироф этилган тўққиз улуғ муҳаддиснинг ҳадис тўпламларидан иборат «Олтин силсила» мажмуасининг илк нишона сони намойиш этилди.
   Фурсатдан фойдаланиб, Самарқанд шаҳрида янги очилган «Ҳилол» диний-маърифий китоб дўкони очилиши муносабати билан барча китобсевар мухлисларни муборакбод этамиз, янги дўкон фаолиятига файз-баракот, муваффақият ва ривож тилаймиз.

Янги дўконнинг манзили:
Самарқанд шаҳри, Рудакий кўчаси, 262-уй (Мўлжал: Сиёб бозори, кўприк яқинида).
Маълумот учун телефон: +99891 522 44 99

 

Samarqand_dukon

 

Samarqand_dukon2

 

Samarqand_dukon3

 

Samarqand_dukon4

 

Samarqand_dukon

 

 

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

kayseri escort bodrum escort bayan bornova escort yenibosna escort