Аёлнинг яшаш жойи Принтер учун
30.07.2012 й.
    Хотиннинг яшаш жойи(ни тайёрлаб бериш) эрига вожиб бўлади.
У бир уй бўлиб, эрнинг оиласидан ҳеч ким бўлмаслиги керак, агарчи эрнинг бошқа хотиндан бўлган боласи бўлса ҳам (унда яшамаслиги керак). Ёки эрнинг (оиласи билан яшаётган) ҳовлисидаги бир алоҳида хона бўлиши мумкин. Унинг қулфи хотинда бўлади.
Ўша хона хотинга кифоя қиладиган бўлиши лозим.
Эркак учун хотинининг ота-онасини, унинг бошқа эрдан бўлган болаларини (ва хотиннинг бошқа қариндошларини ҳам) ўша ўзи хотинига тайёрлаб берган жойга кириб олишдан манъ қилиш мумкин бўлади.
Лекин, хотини билан унинг қариндошлари ўзлари хоҳлаган пайтларида кўришишларини, гаплашишларини эр манъ қила олмайди. Чунки, бунинг зарари йўқдир. Зотан, бундан манъ қилиш қатъи раҳимдир, силаи раҳимдан қайтаришдир.
Бир ривоятда, хотиннинг қариндошларини кириб-чиқишдан ва гаплашишдан манъ қилолмайди, балки, мазкур жойда яшашларидан манъ қила олади, дейилган. Зотан, фитналар узоқ туриб қолиш ҳамда узоқ гаплашишлардан пайдо бўлади.
Эр ҳафтада бир бор хотинини ота-онасиникига чиқиб келишдан ва уларнинг кириб келишларидан манъ қила олмайди, дейилган. Хотиннинг ота-онасидан бошқа маҳрамлари (қариндошлари) борасида эса йилда бир бора манъ қилолмайди, дейилган. Мана шу саҳиҳ қавлдир!

 Убайдуллоҳ ибн Масъуд ибн Тож уш-шариъа ал-Бухорий.
“Мухтасар ул-Виқоя”, Китоб ут-талоқ.
-Қозон, 1911. 71-72 бетлар.
Ҳамидуллоҳ Беруний

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz