ҲАВОЙИ-НАФСГА ИБОДAT Принтер учун
08.03.2007 й.

Аллоҳга ширк келтиришнинг турларидан бири, нафс бандаси бўлишдир. Бундай кишилар ҳавойи нафси нимани буюрса, шуни қилишга мажбурдирлар.
Аллоҳ таоло «Фурқон» сурасида:«Ҳавои нафсини ўзига худо қилиб олганни кўрдингми?! Энди сен унга вакил бўласанми?! Ёки сен уларнинг кўплари тинглай олурлар ё англай олурлар, деб ҳисоблайсанми? Аслида, уларнинг ҳайвонлардан фарқи йўқ. Балки яна ҳам йўлдан озганроқдирлар», деган (42-43 оятлар).
Аллоҳ таоло «Қасас» сурасида: «Агар сенга жавоб бера олмасалар, бас, билгинки, улар фақат ҳавои нафсларига эргашмоқдалар, холос. Аллоҳдан бўлган ҳидоятсиз, ўз ҳавои нафсига эргашгандан кўра ҳам гумроҳроқ кимса борми?! Албатта, Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят қилмас», деган (50-оят).
Инсонни ўзига қул қилиб олган ҳавойи нафснинг турларидан бири мол-дунё бўлса, иккинчиси мансабдир. Мол-дунё деб аталган шафқатсиз санам ҳозирги кунда кўпчилик кишиларнинг ақлини забт этган. Бу кишилар мол-дунё тўплаш учун бутун умрини сарфлайдилар. Мол-дунё деб бир-бирлари билан уришадилар, унинг йўлига кириб, айтганини қиламан деб яратган Аллоҳ таолони эсдан чиқарадилар. Унинг кўрсатган йўлидан эмас, мол-дунё кўрсатган йўлдан юрадилар.
Қуръони Карим мусулмонларни доимо мол-дунё таъсирига берилмасликка чақиради: «Эй иймон келтирганлар. Молларингиз ва болаларингиз сизни Аллоҳнинг зикридан чалғитмасин. Ким шундай қилса, бас, ана ўшалар ютқазувчилардир» («Мунофиқун» сураси, 9-оят).

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri