Салла ҳақида Принтер учун
25.12.2012 й.

Маълумки, салла ислом динининг шиорларидан ҳисобланади. "Саҳиҳи Бухорий"нинг Бадриддин Айний шарҳида (асарнинг 10-жузида) салла ҳақида ворид бўлган ҳадислар келтирилган. Абу Мусо розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда салла ўраш суннат эканлиги таъкидланади.

Фуқаҳолар салла борасидаги масалаларни ёритиб, бу борада қуйидагиларга риоя этиш суннат дейдилар:
- салланинг оқ матодан бўлиши;
- узунлиги 5 метрдан кам бўлмаслиги;
- таҳорат билан ўраш;
- тик туриб ўраш;
- қиблага юзланиб ўраш;
- салла ўраётганда саловот айтиб туриш;
- салланинг печини унинг пастки қисмидан чиқариш;
- саллани ўраб бўлгач, кўзгуда текшириш;
- саллани тарқатишда (ёзишда) уни бир йўла тарқатиб юбормай, ўрамларини айлантириб тарқатиш.
Салланинг қора матодан бўлиши мустаҳабдир. Чунки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам умрларида бир марта қора салла кийган эканлар. Юқорида номи келтирилган китобда қора салла борасида ушбу ҳадис ворид бўлган: "Ҳазрат Али розияллоҳу анҳунинг ўғиллари Ҳасан розияллоҳу анҳу: "Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаламнинг минбарда қора салла кийиб, печини икки елкаларининг ўртасидан туширганларини кўрдим" деб айтдилар".
Салланинг печи чап кифтга эмас, балки ортга, икки елка ўртасига ташланади. Бу суннатдир. Печ миқдори уч тутам бўлиши керак.
Салла билан ўқилган икки ракат намоз салласиз ўқилган етмиш ракат намоздан аълодир.

Нозимжон Ҳошимжон

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri