И л т и ж о . . . Нафсимни тарбия этишим учун,
Ҳақ йўлда бардавом кетишим учун,
Қалбимга илм уруғин сепишим учун,
Ўзинг мадад бергин, Ўзинг қўллагин,
Жаннатга элтувчи йўлга йўллагин.
Чин дилдан сўраса бергувчи зотсан,
Ҳожатманд инсонга олий нажотсан,
Барча ўткинчидир, сен барҳаётсан,
Ўзинг мадад бергин, Ўзинг қўллагин,
Жаннатга элтувчи йўлга йўллагин.
Солиҳ бандалардан бўлай Ўзингга,
Амал қилай айтган ҳар бир сўзингга,
Қиёматда пардасиз боқай юзингга,
Ўзинг мадад бергин, Ўзинг қўллагин,
Жаннатга элтувчи йўлга йўллагин.
Кўзимдаги бор ёшим сен учун оқсин,
Қилган амалларим Ўзингга ёқсин,
Мўъмин бандаларинг саодат топсин,
Ўзинг мадад бергин, Ўзинг қўллагин,
Жаннатга элтувчи йўлга йўллагин.
Гар мадад бермасанг йўқдир чорамиз,
Назаринг тушмаса биз бечорамиз,
Мадад истаб яна қайга борамиз,
Ўзинг мадад бергин, Ўзинг қўллагин,
Жаннатга элтувчи йўлга йўллагин.
И л м . . . Илм шундай улуғликки, улғайтиргай кишини,
Илмлилар ўйлаб қилар ҳар-бир қилган ишини.
Илм олмоқ учун аввал, ҳолис ният даркордир,
Ҳолис ниятли инсонга, Аллоҳим мададкордир.
Илмга рағбат қилиш ҳар бандага фарз бўлди,
Чунки, Аллоҳ Қуръонда "Ўқи!" деб амр қилди.
Адо қилмоқ илинжида роббимизнинг амрини,
Ҳайётдаги қарз деб билдик илм олиш дардини.
Илм олишга отландик мадрасайи муборакка,
Уни билиш боғлиқ экан каттагина матонатга.
Илм олиш мобайнида одобни ҳам ўргандик,
Чунки, илм одобсизга зийнат эмас билгандик.
Тинглар эдик устозлар айтар ҳар-бир сўзларин,
Илоҳий нур нурлантирар устозларим юзларин.
Дилдан айтган ўгитлари бизга ҳамроҳ хамиша,
Билиб олдик не билмасак, қилмадик ҳеч андиша.
Таълим берди устозларим ҳаққа етмоқ йўлини,
Маҳкам тутиб адашмадик ул зотларнинг қўлини.
Ёмон сўзлар сўзламадик, оғритмадик дилини,
Ўргатдилар малолланмай билган барча илмини
Дейдиларки устозларим: "Сиз барига сабр қилинг,
Динни ҳолис етказмоқни бир умурлик қарз билинг"
Ўргатган ҳар таълимлари қалбимизда нур бўлди,
Олган ҳар бир талимимиз етказмоқлик фарз энди.
Йиғган барча илмимиз, бўлди мисқолларга тенг,
Бундан кейин бунданда кўп йиғмоқни ғамини енг!
Ахир бизни кутмоқдадир, порлоқ, нурли келажак,
Бугун таълим олган, албат эрта таълим беражак.
Абдулносир Абдулмалик ўғли
Тошкент ислом институти талабаси