Баҳс муқаддимаси. Илмий эъжоз – бу Қуръони Карим ва ҳадиси шарифларнинг бирор ҳақиқат ҳақидаги берган ҳабарлари, илму фан уларни тажриба орқали ҳақиқат эканини исбот қилган ва Пайғамбар алайҳис салом замоналарида эса, уларни инсоний воситалар билан идрок қилиш имконияти йўқлигининг далилидир. Аллоҳ таолони таниш, фақат У зотнинг ўқиладиган азиз китобига назар солиб, тадаббур қилиш орқали бўлади. Аллоҳ таолонинг китоби эса, илм-фанда кенг кўламда фойдаланиладиган китобдир. Бу Унинг махлуқотларига бир назар солиш ва тафаккур қилиш билан ўз ҳақиқатини топади. Унга, Аллоҳ таоло назар солишга буюрган махлуқотлардан бири туядир. Аллоҳ таоло айтади: “Туя қандай яратилганига назар солмайдиларми?” (Ғошия/17). Аллоҳ таоло туяга назар солишга буюрган экан, демак унда Яратганнинг улуғлигига далолат қилувчи сирлар ва кўп насиҳатлар бор.
Қуръони Каримда туянинг зикр
қилиниши.
Қуръони Каримда туя 20 зиёд
оятларда ва 50 кўп ҳадисларда зикр қилинади.
Ер юзида туянинг адади 11 млн.дан
ошади.
Қуръонда туя “الإبل” – “ибл” сўзи билан келиши:
1.Анъом-144: “...Туядан иккитаси
ва сигирдан иккитаси...”.
2.Ғошия-17: “Туянинг
қандай яратилганига назар солмайдиларми?”
Оятларда “الناقة” – “ан-нақоту” сўзи
билан келиши:
1.Аъроф-73: “...-мана бу
Аллоҳ (юборган) туя сизлар учун оят-...”.
2.Аъроф-77: “...туяни сўйиб
юборишди ва Парвардигорларининг амридан юз ўгиришди”.
3.Ҳуд-64: “Эй қавмим,
мана бу Аллоҳ юборган туя сизлар учун оят-мўъжиза бўлиб келди”.
4.Исро-59: “Самуд қабиласига
очиқ (мўъжиза бўлган) туяни ато этганимизда уни инкор этдилар”.
5.Шуъаро-155: “У айтди: “(Менинг
мўъжизам) мана шу туядир. (Маълум бир кун сув) ичиш навбати уникидир. Маълум
бир кун эса сизларнинг ичиш навбатингиздир”.
6.Қамар-27: “Албатта Биз
уларни имтиҳон қилиш учун бир туя юборгучимиздир. Бас, (эй
Солиҳ), сен уларни кузатгин ва сабр қилиб туравергин!”.
7.Шамс-13: “Аллоҳнинг
пайғамбари (Солиҳ) уларга: “Аллоҳнинг туяси(ни сўйиб
юбориш)дан ва уни суғориш(га тўсиқ бўлиш)дан сақланинглар!”,
деди”.
Қуръонда туя “البعير” – “ал-баъир” номи остида
келиши:
1.Юсуф-65: “Қачонки улар
(олиб келган) юкларини очиб кўришгач, (озиқ-овқатга алмаштириб
келиш учун олиб борган) нарсаларини ўзларига қайтарилганини кўриб, дедилар: “Эй ота, мана нарсаларимиз
ўзимизга қайтарилибди. Яна нимани истаймиз?” (Эндисен бизларга инимизни
ҳам қўшиб юборсанг), яна оиламизга озиқ-овқат
келтирурмиз, инимизни муҳофаза қилиб (бориб келурмиз) ва (инимиз
учун ҳам) бир туя ортиқроқ олурмиз...””.
2.Юсуф-70: “Бас, қачонки
уларнинг ҳожатларини раво қилгач, инисининг юки орасига (билдирмай)
бир қадаҳни солиб қўйди. Сўнгра эса жарчи: “Эй карвон
эгалари, сизлар ўғридирсизлар”, деб жар солди”.
3.Юсуф-72: “(Жарчилардан бири)
айтди: “Подшоҳнинг қадаҳини йўқотдик. Уни топиб келган
кишига бир туя юк (мукофотдир). Мен шунга вакилман””.
Ҳадисларда туянинг зикри.
Дарҳақиқат,
Пайғамбар алайҳис салом “Туя эгасига иззатдир”, деб туяга
катта эҳтимом қўрсатганлар, эгасини эса, мақтаганлар. Бу
Расулуллоҳ САВС яшаь турган пайт ва маконга боғлиқ
ҳадис, чунки у зот туя боққанлар, минганлар, тижорат
қилганлар ва унинг устида Маккадан Мадинага ҳижрат ҳам
қилганлар. Ўз туяларига “ал-Қасва”, деб ном қўйганлар. Ва
ҳатто Мадинага етиб келиб, туя кўрсатган жойда у зотнинг янги уйлари
ҳам бино қилинган.
Пайғамбар алайҳис
салом туяга яхши қарашни, уни сақлашни насиҳат
қилардилар. Бир куни бир туянинг ёнидан ўтиб қолдилар, чарчаганидан
унинг орқаси қорнига ёпишиб қолай деди. Шунда у зот
алайҳис салом унга қарайдиганга: “Бу ҳайвонлар
ҳақида Аллоҳ таолодан тақво қилинглар. Уларни
яхшиликча мининглар ва яхшиликча енглар”, деб айтдилар.
Саҳиҳайнда Абу Мусо
ал-Ашъарийдан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар а.с.
айтганларки: “Қуръон билан аҳдлашинглар. Муҳаммаднинг жони
Унинг қўлида бўлган Зот номига қасамки, албатта у (Қуръон)
туядан кўра, боғичидан тезроқ ечилиб кетиб қолувчидир”.
Пайғамбар а.с. айтдилар: “Албатта,
туянинг сути ва бавлида болаларнинг қоринлари учун шифо бордур”.
Абу Саъид ал-Худрийдан ривоят
қилинади, у киши айтадилар: “Пайғамбар а.с. олдиларида туяси бор
туяси бор одамлар фахрланишар эдилар. Пайғамбар а.с.: “Қўйи бор
одамда виқор ва сукунат, туяси бор одамда фаҳр ва улуғлик
бордир”.
Сароқа бин Жаъшам айтадилар:
“Мен пайғамбар а.с.дан адашиб, менинг туяларимга аралашиб,
ҳовузларимдан сув ичаётган туялар, уларни суғорсам менга савоб
борми, деб сўрадим. У зот: “Ҳа, жигари иссиқ ҳамма
нарсадан савоб бор”, деганлар.
Абу Ҳурайрадан ривоят
қилинган ҳадисда шундай дейилади: “Расулуллоҳ САВС
айтдиларки: “Агар (туя устида) ўти бор ерлардан юрсанглар, туяга
ердан ҳаққини беринглар. Агар хеч нарсаси бўлмаган ерлардан
юрсанглар, юришини тезлатинглар”.
Ривоят қилинадики, бир киши
Пайғамбар а.с.дан адашиб қолган туя ҳақида сўраганда, у
зот: “Сен ундан хавотир олма, унинг ўзи ичадиган суви, ейдиган овқати
бор. Раббисига боргунича сув топиб ичади, дараҳт топиб ейди”.
1 - Туянинг
бошқа ҳайвонлардан ташқи кўринишидаги фарқлари.
1-Кўзи.
Иккала
кўзи тўзон ва қумлардан тўсиқ бўладиган икки қават узун
кифриклар билан ўралган. Ҳар бир кўз бош суягининг ён томонида жойлашган
бўлиб, уни узун кифриклар тўсиб туради. Бу тўсиқ кўзни саҳронинг
қаттиқ шамол билан учиб келадиган ва кўзга азият ва зарар қиладиган
қум ва тўзондан эҳтиёт қилади.
Туянинг бошқа
ҳайвонлардан сирли фарқларидан бири шулки, унинг кўз пардаси
ҳам ўзига хос қуёшнинг ёруғ ва иссиқ нурларидан асраб
турадиган тўсиқ вазивасини ўтайди.
2-Қулоғи.
Кичкина
бўлиб чиққан иикита қулоғи ҳамма томондан соч
билан ўралган. Бу ҳам қум ва тўзондан тўсиқ вазифасини
ўтайди. Агар саҳрода шамол кўтарилгудек бўлса унинг қулоқлари
орқага қайрилиб дарров бошга ёпишади.
3-Бурун тешиклари.
Бурни ҳамма томондан соч
билан ўралган икки тор тешикка ўҳшайди. Бурун атрофлари мушакли. Шунинг
учун шамол кўтарилганда қум ва тўзон ўпкага ўтмаслиги учун туя бурнини
ёпиб олиши мумкин.
4-Туянинг бўйни.
Юқори ўсиб турган баргларни
узиб ейиш учун туянинг узун бўйни ва оёқлари катта ёрдам қилади. Ва
шубилан бирга тиканли ўтларни ейиши учун пастки ёрилмаси бор лаб ҳам
ўзига хос рол ўйнайди. Бунинг устига узун бўйин бошни юқорироқ
кўтариб туяни тўзонлардан сақланишига ва оғир юкларни кўтаришида
ҳам ёрдам қилади.
Туянинг бир жойдан бошқа
жойга бориши ўзига хос, бошқа тўрт оёғлик чорвалардан фарқ
қиладиган кўринишга эга. Бу ўз оғирлигига қўшиб устига
минадиганлар билан бирга, бир дақиқа давомида 38-43 қадам
юришидир. Бундай юриш бир ўркачли туяга икки томонга тебралиб юриш кўринишини
беради, чунки, унинг ўз вазни бир ўнг, бир чап томонга оғирлигини бериб
туради.
5-Туя оёғининг
тўпиғидан пастки қисми (товони).
Туя товонининг анатомик кўринишини
ўрганиш натижасида, у бир жиҳатдан автомошинанинг ғилдираги
бажарадиган вазифани ўтаб турганга ўҳшаши аниқланди. Фақат
мошина ғилдирагидаги ҳаво ўрнига туя оёғининг пастки
қисми ёғ билан тўла. Шу билан туянинг қумли ва ери
қаттиқ жойлардан ўтишига енгиллик тўғдирар экан ва ҳаво
жазирама иссиқ ёки қаҳратон совуқлиги ҳам таъсир
қилмайди.
Товон қисмини ташкил
қиладиган ястиқчаларининг ёғида ҳаво совуқ
бўлганида уни эритадиган, иссиқ бўлганда эса ёғни
қотирадиган, глицеринли, 75%ни тўлишмаган кислотадан ташкил топган. Агар ҳаво совуқ
бўлиб кетса туя бемалол йўлида давом этиши мумкин. Чунки ўша кислота
ёғини эритганидан сўнг товони глицерин билан намланиб туради. Шу билан
товони қотмаслигида ва совуқдан ёрилмаслигида ўзига хос вазифани
бажариб туради.
Товон қисмининг таркиби
ўзига хос бўлиб, саҳро табиатида ҳукмронлик қиладиган бир
иссиқ, бир совуқ ҳавода уни ҳимоя қилади ва
маълум ҳавога кўникма тез ҳосил бўлади. Чунки туянинг асл ватани
саҳрода кечалари жуда совуқ, кундузи эса ниҳоятда иссиқ
бўлиб туради.
Бу нарса оёғининг юз
томонида аниқ билинади. Яъни оёғи юз томони қалинлиги 1
см.дан қалинроқ ва у қисми пайлардан иборат бўлиб доимо
намланиб туради. Шунга ўҳшаш қон томирлари ҳам ўша икки
қават терини (қора рангли тер ва унинг остидаги қават)
керакли озуқа билан таъминлайди. Бу жараён оёқнинг ҳароратни
тартиблаштиришда аҳамиятли рол ўйнайди. Ва яна туянинг бошқа
чорвалардан фарқ қиладиган томони шундаки, туя оёғининг
пастки қисмини озуқалантирадиган хос қон системаси борлиги.
Туя баъзан 300 кг. яқин
нарсани кўтара олади. Шунга қарамасдан ўз оғирлигини қўшиб у
10 соат ичида тахминан 144 км. масофани кезиб ўтиши мумкин. 3 кун давомида эса
у 448км. масофани кеза олади. Бу йўл юмшоқ қумлар, ёки
қаттиқ ерлар оша бўлишига қарамасдан оёғига хеч
қандай зарар ё азият етмасидан ўтилади.
6-Туя ичидаги ястиқчалар.
Аллоҳ
таоло туяга кўкрак ости томонида ва тўрттала тиззасида ястиқчалар
терисини қаттиқ қилиб яратди. Шу билан у чўкаётганда,
тураётганда ёки чўкалаб ўтирганда танасини бироз кўтариб турганда тиззаларига
суяниб ётади. Шундай ётганида қум ёки ер суякларига қаттиқ
ботмаслиги ва ҳаво иссиқ пайтда тагидан шамол ўтиши учун ёрдам
беради. Кўкрак остидаги тернинг қаттиқлиги брганида терлар
ишқаланиб яра пайдо бўлмаслиги учун хизмат қилади.
2 – Анатомик хусусиятларидаги фарқ.
1-Оғзи.
Туянинг
иккита лабидан пасткиси ўртасида ёрилган бўлади. У кўп ҳаракатли, туяга
тиканли ўтларни зарар кўрмасдан ейишида ёрдам қилади. Туя ўтларни ва
ўзига ердан керакли озуқани юлишда унинг фаолияти ҳам катта ва
муҳим. Томоғи кўп букламачали бўлиб оғзидан тортиб
томоғи билан доимо нам бўлишини ва тиканлар уни яралаб, ундан қон
чиқмаслигини таъминлайди.
2-Томоғи.
Туянинг
узун томоғи жуда кўп ички секреция безларидан иборат бўлиб, қуриган
ўтларни еганида томоғини нам қилиб туради, шу билан овқат,
хоссатан, ошқозонга етиб боришида томоқдан ўтиш ҳаракатини
енгиллаштиради. Аслида туя ейдиган овқати кўпинча қуриган ёки тиканли
ўтлардан ва қаттиқ барглардан иборат.
3-Ошқозон.
Туя
сутэмар, туғадиган, озуқасини чайнайдиган ҳайвонлар
туридандир. Лекин туя ошқозони бошқаларникидан, унинг учинчи
қисми заифлиги, биринчи қисмида (мажозий) сувли халтачалар деб ном
олган хусусияти бори билан ажралиб туради. Бу халтачалар кўпгина бурамачалардан
иборат бўлиб, улар миллионлаб безларни ўз ичига олгандир, бу эса, ўз навбатда
овқат ҳазм қилишда ва катта миқдордаги суюқликни
ишлаб чиқаришда асосий рол ўйнайди.
4-Нафас
олиш аппарати.
Нафас
олиш низоми туяда бошқа ҳайвонлардан нафас олиш аъзоларида
бўшлиқ ва кўплаб бурамачали чўнтакчалар борлиги билан фарқ
қилади. Шу билан бирга туяда, бошқа гуруҳ жонворларда
йўқ бўлган ёнларида жойлашган бўшлиқ чўнтаги ҳам бор. Ана
шундай анатомик хусусиятлар билан туя бурни орқали ҳар бир
чуқур нафас олганида катта миқдордаги намликни ушлаб қола
олади. Бунга қўшимча қилиб шуни айтиш керакки, бурун орқали
нафас олиш йўли бутунлай ёпилиши имконига эга бўлган бурун катакларига
боғланган. Шундай қилиб у бурун ичидаги шилимшиқ моддаси
қуриб қолмаслиги ва юқори нафас олиш йўли доимо нам ва
қуримаган бўлишини таъминлайди.
5-Буйраги.
Буйрак
икки йўл билан суюқликни сақлаб туриш вазифасини ўтайди. Биринчи, бавлни концентрациялаш.
Иккинчи, бавлни ишлаб чиқаришни сусайтириш. Туянинг буйраги ўзга сутэмар
ҳайвонларникидан фарқ қилади. Унинг буйраги бавлни жуда катта
миқдорда тўплаш имконини беради. Шу билан бавлдаги тузлар миқдорини
денгиз сувникига қараганда икки баробар кўпроқ йиғишга имкони
бор.
3 – Чанқоқ ва ҳаво ҳарорати
баландлигига қарши тура оладиган физиологик хусусиятлари.
1-Кун
давомида ички ҳароратнинг ўзгариб туриши.
Бу
ҳайвоннинг ички аъзоларига назар солиб, ҳужайраларнинг химик
таркибига ва ички аъзоларнинг вазифаларига диққат билан
қараганда туянинг, ички суюқлигини йўқотмаслигига
қудрат борига аниқ далиллар бор. Қаттиқ
чанқоққа дуч келадиган туя 3/1 вазнини йўқотиши мумкин.
Шунга қарамасдан у тирик қолаверади. Аммо инсон ва аксар сутэмар
ҳайвонлар эса, агар умумий оғирлигига қараганда 10% суюқлигини
йўқотса вафот этиши хеч гап эмас.
Туяни
Аллоҳ таоло шундай қудрат бериб яратганки, қаттиқ
чанқоққа дуч келганда ички ҳарорати кун давомидаги
ҳаво ҳароратига қараб ўзгариб туради. Эрталабки тонг
саҳардан 34°дан бошлаб кун қизиганда эса бу
ҳарорат 42°гача кўтарилиши мумкин. Ички
ҳароратнинг бундай кескин ўзгариши инсонни ва бошқа
ҳайвонларни ўлимга олиб келади. Туяда эса, аксан, бундай ўзгариш
ҳаётга сабаб бўлади. Буни қуйидагича кузатиш мумкин, инсон жуда
иссиқ ҳавога дуч келса, 1 соат давомида терлаб, тахминан 4 л.
суюқлигини йўқотади. Ҳароратнинг кўтарилиши билан эса туянинг
ички ҳарорати ва ҳавонинг ҳарорати орасида тафовут баланд
бўлмай қолади. Шу билан, аслида, йўқотиши керак бўлган, тахминан, 6
л. сувни у сақлаб қолиш қудратига эга бўлиб турибди. Аммо,
агар туя сувга сероб бўлган бўлса, у ҳолда унинг нормал ички
ҳарорати узоқ вақт давомида сақланиб тураверади.
2-Миянинг
совутилиши.
Аллоҳ
таоло туяни, алоҳида, ўзига хос ичига иссиқ ҳаво кириши билан
уни совутадиган бурун бўшлиғи билан, бошқа ҳайвонлардан,
ажратиб қўйди. Шу билан, қон бурун бўшлиғида совутилганидан
сўнг, мия ҳужайраларига иссиқнинг зарарли таъсирига қарши
туриб беришлари учун, совуқ бўлиб боради. Бу етиб бориши эса, юзидаги
вена томирлари торайиши, бурундаги вена томирлари эса кенгайиши билан бўлади.
Шундай қилиб ўша қон мия ҳужайраларига артериялар
орқали совуқликни етқазиб боришда хизмат қилади.
3-Туфик
ишлаб чиқаришдаги ўзгариш.
Чанқоқлик,
туфик ишлаб чиқишда пасайишлигига сабаб бўлади. Зотан, сувга сероб бўлган
туяда бир кун давомида туфикка тахминан 20 литр суюқлик кетса,
чанқоғи баланд туяда эса, унга 0,5 л. суюқлик кетади. Шунга
қарамасдан у ўзининг озуқасини бемалол еб, чайнаб ва ҳазм
қила олади, чунки юқорида айтилганидек, унинг оғизи,
томоғи ва ошқозони доимо намланиб туради. Шу билан бир
қаторда унинг туфигида маълум кимёвий моддаси борки, у сабабли туя
ёйдиган озуқа тезда юмшаради. Аммо инсон ва бошқа сутэмар
ҳайвонларда эса, чанқоқ пайтида суюқлик миқдори
жуда катта миқдорда пасаяди. Бу эса, оғиз қуриши, ва
овқат яхши ўтмаслигига сабаб бўлади.
4-Гармон
ва кимёвий ўзгаришлар.
Туяда
организмида кўп суюқлик йўқотилишига қарши туриб берадиган
гармон ва кимёвий моддаларнинг ўзгариши бўлиб туради. Масалан, баъзи гармонлар
бавл ишлаб чиқаришни пасайтиради, бу жараён эса, тахминан 45% сувни
буйракдан қайта шимиб қонга юборилиши орқали бўлади. Шу вақтнинг
ўзида буйракка қонни ҳайдаш кучи 70% пасайиб, унда қоннинг
фильтрацияси 75% пасаяди. Шунинг натижасида бавл ишлаб чиқарилиши ва
ташқарига чиқиши ҳам кескин пасаяди. Шу билан туя ўз ичида
суюқлик сақлаб қолиш кучига эга бўлиб,
чанқоққа узоқ вақт давомида бардош беролади.
5-Глюкоза моддасининг
ўзгариши.
Сувга
сероб туянинг қонида глюкоза шакарининг миқдори 100-150 мгр.ча
бўлади. Бу миқдор инсондаги шакар моддаси миқдорига тенг, аммо
бошқа чайновчи ҳайвонларникига қараганда баланд. Чунки
уларнинг қонларида глюкоза шакари моддаси 45-80 мгр.гача бўлади (ўртача
60мгр.). Агарда бу модданинг миқдори кўтариладиган бўлса, унда у
(ортиқчаси) ҳайвоний крахмал (гликоген)га айланиб жигар ва
мушакларда захираланади ёки бавл орқали танадан чиқади. Аммо агар
туя ҳаво ҳарорати баландлигидан қаттиқ
чанқоқликка дуч келса, унда баъзи томирларнинг ҳаракатланиши
кучсизланади. Шу сабабли шакар моддасини ҳайвоний крахмалга
айлантирадиган инсулин моддаси ишлаб чиқилиши ҳам сусаяди. Шакар
моддаси сувни сақлаб турадиган модда. Шу билан, агар сувни сақлаб
турса, демак қонда плазманинг қисмини ушлаб туради ва қон
ишлаб чиқишдан тўсиб туради.
6-Кучли
чанқоққа дуч келишига қарамасдан сут беравериши.
Аслида
қаттиқ чанқоқ сув ва ёғлардан иборат бўлган
сутнинг келиб чиқишини сусайтирадиган катта ва тезкор сабабдир. Аммо туя
организми сут беришда чанқоққа жуда ҳам
таъсирланавермайди. Балки, сути таркибидаги сув 90%гача кўтарилади, боласини
чанқатмаслиги учун.
7-Сувнинг
мавжуд ўркачлардан пайдо бўлиши.
Биолог
ва физиолог олимларнинг туянинг чанқоқни кўтара олиши янги сабабини
изофа қиладилар. У ҳам бўлса сув туяда мавжуд бўлган ёғи тўла
ўркачлардан пайдо бўлади.
Маълумки,
ёғ ва карбогидрат моддаси куйганда сув ва иккинчи даражали оксид карбон
газдан бошқа хеч нарса пайдо қилмайди. У газ ҳам нафас олиш
жараёнида организмдан чиқиб кетади. Демак, пайдо бўлган суюқлик
ҳам унга чанқоқни осон ўтказиб юборишга ёрдам қилади.
4-Туя қонининг нодир
хусусиятлари.
Юқорида
келтирилган маълумотлардан маълум бўладики, туянинг қони ва унинг
системаси ўзига хос бўлиб инсон ва бошқа кўпгина ҳайвонларникидан
фарқ қилади. Ҳавонинг кескин ўзгаришалри пайтида туяда
қон системаси томирларнинг ёрилиб кетиши ёки аксинча торайиб кетишига хеч
қандай таъсир қилмайди. Шу ўринда шуларни изофа қилиб ўтиш
керакки, туя қони кислородни ўзига сингдириб олиш хусусиятида жуда кучли
(тахминан инсон ва бошқа ҳайвонларникига ўхшаш). Кўпгина
миқдорда, кислородни ҳужайраларга элтувчи гемоглобин моддасини
ишлаб чиқаришда ҳам кучли. Шу билан бирга уни қонда бир неча
узоқроқ муддатда сақлаб туришга қодир. Бироқ
бошқа ҳайвонларда бу нарса салбий оқибатларга олиб келади.
Туя қонининг яна бир нодир хусусияти шулки, иссиқлиги ошганда
қон чиқишини (масалан бурнидан) сақланиб туради, шу билан
ҳам у суюқлигини йўқотмайди.
5-Сув пайдо бўлганида туя
инсон ва бошқа ҳайвонлардан фарқ қилади.
Юқорида
айтиб ўтилган, моддаларнинг алмашинуви ва ўзгариши туяни кўп суюқлигини
йўқотмаслиги ва ёмон оқибатлардан сақлаш учун бўлиб ўтади.
Аммо сув топилганида ҳамма нарса ўз жойига тушади. Масалан, агар туя икки
ҳафта давомида сувсиз қолиб кетса,у 200л.га яқин
суюқлигини йўқотади. Аммо бундан кейин сув берилса, у ўша
миқдорни биттада бир неча дақиқа давомида ичиб олади ва
ичилган сув бир неча соат давомида овқат ҳазм қилиш системаси
орқали қонга сингиб баданига мукаммаллигича таралиб кетади. Сув
баланси нормаллашгини учун ҳар бир аъзо ўз вазифасини бажаришга киришади.
6-Туя сутининг хусусиятлари.
1-ёғлардаги
ерийдиган витаминлар.
Сигир
сути таркибига А ва Г витаминлари кирганлиги сабабидан туяникидан баландроқ
туради. Аммо кўплаб баҳслар натижасида шу нарса аниқландики туя
сутида Д витамини мавжуд бўлиб, сигир сутидаги билан миқдор
жиҳатидан яқин экан.
2-Сувдаги
ерийдиган витаминлар.
Маълумки,
туя сути таркибида (Ж) витамини кўпроқ бўлиб сигир сути билан тахминан
баробар. Саҳро муҳити эса, ушбу, мева ва кўкатлардан пайдо
бўладиган витамин етишмайди. Аммо туянинг сутидаги бу витамин туя боласига
ғоятда керакли озуқадир.
Илмий
изланишлар натижасида яна шу нарса аниқландики, туя боласини тўла 12 ой
давомида эмизиш пайтида, сутида
витаминлар ва моддаларнинг ҳосил бўлиши давомий ва интенсив бўлади.
Сигирларда эса бу муддат 7 ой, қўйларда эса 3 ойгача давом этади.
3-Маъданли
тузлар.
Маъданли
тузлар тирик организмнинг кўпгина биохимик жараёнларда иштирокчиси сифатида
таркибда бўлади. У организмлар ҳайвонларники ёки ўсимликлар бўлиши
ҳам мумкин. Хоссатан туя сутидаги энг аҳамиятли маъданли тузлар:
А)
Натрий ва калий.
Б)
Кальций:
Бу
суякларнинг таркибидаги жуда зарурий бўлган модда, хоссатан инсонларникида.
Шунинг учун ҳам сут таркибида бу тузнинг борлиги жуда ҳам
аҳамиятлидир. Аммо туя сутида кальций моддасининг миқдори
сигирникига яқин бўлиб одамникидан анча кўпдур.
В)
Органик бўлмаган фосфор:
Бу
модда ҳам кальцийга ўхшаб барча аъзоларнинг таркибига киради. Унинг 87% суяклар
таркибига киради. Қолган 13% эса, ҳужайраларда мавжуд.
Туя ва
сигир сутларида фосфор моддаси тахминан тенг, бироқ туя сутида у кўпайиши
ҳам мумкин.
Г)
Марганец:
Туя
сутида марганец моддаси сигирнинг сутига қараганда яримидан кўпроқ
экан. Оналарнинг сутида эса бу модда жуда оз миқдорни ташкил
қилади.
Бадавий
халқларни ўрганиш натижасида шу нарса аниқландики, уларда
буйракларда тош йиғилиш эҳтимоли кўп экан. Туя сути эса шунга
биринчи даво эканлиги аниқланди.
Д)
Магний:
Бу
модда асаб-нерв ва унинг толалари ривожланишида катта рол ўйнайди. Унинг
камайиши кейинчалик юракда пайдо бўладиган касалликларга сабаб бўлиши мумкин.
Е)
Цинк:
Бу
модда кўпгина биохимик жараёнларда ўз таъсирини кўрсатади, масалан, ўсиш,
кўпайиш, протеинлик қурилма ва генлар пайдо бўлишида.
Ж)
Темир моддаси:
Бу
модда қоннинг рангида асосий функцияни бажаради. Унинг камайиши, хоссатан
болаларда, қоннинг камайишига олиб келади.
У. д. Ҳамид Атийя Муҳаммад, Аз-Зақозиқ университети, ветеринар тиббиёти факултети, ҳайвонлар тиббиёти қисми.
|