 Муҳтарам азизлар! Маълумингизким, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Бахтиёр оила» китоби бутун ўзбек халқи томонидан ғоятда қизғин кутиб олиниб, қўлма-қўл бўлиб кетди. Минглаб мухлисларнинг талаб-истакларини инобатга олган ҳолда мазкур асар асосида аудиокитоб ҳам тайёрланиб, сиз азизларга тақдим этилди. Энди эса эътиборингизга жамиятимизнинг пойдевори бўлган муқаддас оила мавзусидаги муаммоларни муолажа қилувчи яна бир мажмуа – «Бахтиёр оила» туркум суҳбатлари ҳавола қилинмоқда.
Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Номи: “Бахтиёр оила” 2-қисм (DVD video) Нашриёт: «SEMURG’ MEDIA» МЧЖ Сана: 2013 Ҳажми: 80 дақиқа Нархи: 6 000 сўм Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитанинг тавсияси ила нашр этилган Мурожаат учун телефонлар: Тошкент шаҳри: (+998 71) 216 29 27 Наманган, Асака, Марғилон шаҳарлари: (+998 90) 322 25 22 Андижон шаҳри: (+998 90) 388 1212 Самарқанд шаҳри: (+99891) 522 44 99 Денов шаҳри: (+99890) 9951341 (Иш вақти 09:00 - 17:00)
Дастуримизнинг ушбу сонида қуйидаги мавзулардаги суҳбатлар ўрин олган: 1. Никоҳда отағона ва ишбошиларнинг вазифаси 2. Никоҳи ҳаром қиоинган аёллар 3. Умр йўлдошини танлаш 4. Никоҳга мажбурлаш йўқ 5. Бўлажак келин-куёвларнинг кўришиши 6. Турар дой масаласи 7. Никоҳнинг шартлари |