07.04.2013 й. |
Бизлар учун аталган, Эҳсондирсан ислом.уз. Битмас туганмас маъдан Бир кондирсан ислом.уз.
Тиним билмайсан тун-кун, Ишлайсан бизлар учун. Ҳидоят ахтарганга Имкондирсан ислом.уз.
Сенда бор илму ҳикмат, Устоздирсан беминнат. Қалбинг тўла Ҳадис-у, Қуръондирсан ислом.уз.
Аҳли Суннат шиорин, Тарқатмоқлик шиоринг. Адашганлар кўксида Пайкондирсан ислом.уз.
Содиқларингмиз сен ҳам, Биз билан бўлгин ҳар дам. Бизларку, навниҳолмиз Боғбондирсан ислом.уз.
Алоуддин Ҳофий.
|