Риёдан қўрқиб... Принтер учун
15.04.2013 й.
Али ибн Фузайл айтадилар: “Отам билан Ибн Муборак “Бану Шайба” масжидининг ёнида учрашиб қолишди. Ибн Муборак отамга: “Эй Абу Али, юринг масжидга кириб, иккаламиз музокара қилишамиз” дедилар. Шунда отам Ибн Муборакка: “Бу гапингиз билан масжидга кириб, сиз менга ҳеч ким эшитмаган ғаройиб масалани айтиб беришни, кейин мен ҳам сизга ҳеч ким эшитмаган ғаройиб масалани айтиб беришимни ва шу билан ҳаммани қойил қолдиришимизни истаяпсизми?” дедилар. Ибн Муборак: “Ҳа, шундай” деб жавоб бердилар. Кейин икковлари ҳам масжидга кирмасдан тарқалишди”.
Абу Сулаймон Хаттобий айтадилар: “Улар масжидга кириб олиб сохтакорлик, билағонлик қилишдан ва риёдан қўрққанлари учун у ерга киришмади”.
Воқеамиз қаҳрамони Фузайл айтадилар: “Қорининг ўзига ўхшаган қорига йўлиқиб қолганидан кўра, шайтонга йўлиқиб қолгани иккала қори учун ҳам яхшидир”.  

Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса”
китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri