Қадарга иймон келтирмагунингча, комил мўмин бўлмайсан Принтер учун
15.04.2013 й.
Валид ибн Убода айтадилар: “Мен отам Убода розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига кирдим. У киши ўлим тўшагида ётган эдилар. “Эй отажон, менга астойдил васият ва насиҳат қилинг” дедим. Отам: “Мени ўтқизиб қўйинглар!” дедилар. Ўтқизиб қўйилгандан кейин шундай дедилар: “Эй ўғилчам, токи қадарнинг яхши ва ёмонига иймон келтирмагунингча, иймонинг тўкис бўлмайди ва Аллоҳни ҳақиқий маънода танимаган бўласан”. Мен: “Эй отажон, қадарнинг яхши ва ёмонини қандай биламан?” деб сўрадим. У киши: “Сенга етмаган яхшилик, аввалдан сенга етмаслиги ёзилганини, сенга етган ёмонлик, аввалдан сенга етмай қолмаслиги ёзилганини билишингдир. Эй ўғилчам, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Аллоҳ биринчи яратган нарса қаламдир. Кейин У зот қаламга: “Қиёматгача бўладиган нарсаларни ёз!” деб буюрди” деганларини эшитганман. Агар қадарга иймон келтирмай ўлсанг, дўзахга кирасан” дедилар”.  

Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса”
китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси
 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

kayseri escort bodrum escort bayan bornova escort yenibosna escort