Қаерга кетяпсизлар? Принтер учун
17.04.2013 й.
Ярмук жангида мусулмонларнинг бир қанча отлиқ қўшинлари асосий қўшиндан ортда қолди. Ўша ортда қолганлар орасида Абу Суфён ҳам бор эди. Улар қўшин сафларининг ортида жойлашган мусулмон аёллари томонга келишди. Ўша аёлларнинг орасида Абу Суфённинг хотини Ҳинд ҳам бор эди. Аёллар ҳалиги орқада қолиб кетган отлиқларнинг, аслида, орқада қолмаганини, балки, асосий қўшиндан ажралиб, ортга чекинганини билишди. Ҳаммалари баланд овозда: “Эй эркаклар, қаерга қочиб кетяпсизлар? Аллоҳнинг қўшинидан ажралиб қаерга шошиляпсизлар? Аллоҳ қилаётган ишларингизни кўриб турибди. Ундан қўрқинглар!” деб қичқиришди.
Кейин Абу Суфённинг хотини Ҳинд бинт Утба чодирнинг четидаги қозиқни суғуриб олди-да, ўша билан эри минган отнинг бошига уриб, эрига деди: “Эй Ибн Сахр, қани жанг майдонига қайт, Аллоҳ розилигини қўлга киритиш йўлида ўзингни фидо қил. Шояд, шу ишинг туфайли Аллоҳ сенинг аввалги қилган гуноҳларингни кечирса! Одамларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қарши қайраб, у зотга қарши жанг қилишга ундаган, кофиру мушрикларга ёрдам берган кунларингни эсла”.
Унинг бу гапидан сўнг Абу Суфён ва у билан бирга ортга чекинган отлиқ аскарлар жанг майдонига олға юриб бориб, душман билан фидокорона жанг қилдилар”.    

Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса”
китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси
 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri