Агар кечирсангиз, сиз беназирсиз Принтер учун
18.04.2013 й.
Халифа Маъмун Иброҳим ибн Маҳдийга шундай деди: “Мен сенинг қилган бир ишинг юзасидан сарой аъёнлари билан маслаҳат қилган эдим. Улар менга сени ўлдиришни маслаҳат беришди. Бироқ мен қилган жиноятингдан кўра қадринг кўпроқ деб ўйлайман. Шунинг учун сени ўлдиришни ёқтирмадим” деди. Иброҳим эса: “Эй Мўминлар амири, сизга мени ўлдиришни маслаҳат берган одам сиёсатда одатий саналган ишни қилган. Чунки, ҳамма давлат раҳбарларига ҳасадгўйлар ҳақиқатпарвар инсон борасида, кўпинча, шундай маслаҳат беришади. Сиз эса одатда кечиришни устун қўйиб келгансиз. Агар жиноятим учун мени ўлдирсангиз, ўзингизга ўхшаган подшоҳларнинг қилган ишларини амалга оширган бўласиз. Борди-ю, кечириб юборсангиз, сиз беназирсиз, яъни ҳеч бир раҳбар қилмаган ишни қилган бўласиз” деди”.  

Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса”
китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси
 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri