Аёл тўғри айтди, Умар хато қилди |
|
21.04.2013 й. |
Абдуллоҳ ибн Мусъаб ҳикоя қилади: “Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бир куни: “Аёлларнинг маҳрини, гарчи у аёл Язид ибн Ҳусойн Ҳорисийнинг қизи бўлса ҳам, қирқ уқиядан оширманглар! Ким мен айтгандан ошириб маҳр берса, ортиқчасини байтул молга мусодара қилдираман” дедилар. Шунда ўтирганлар орасидан бир аёл: “Бундай қилишга ҳаққингиз йўқ” дея эътироз билдирди. Ҳазрати Умар: “Нега?” деб сўрадилар. Аёл: “Чунки, Аллоҳ таоло: “...Аввалгисига гарчи уюм-уюм молни (маҳр қилиб) берган бўлсангиз ҳам, ундан бирор нарсани қайтариб олмангиз...” (Нисо, 20) деган” деди. Бу гапни эшитган Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу: “Аёл тўғри айтди, Умар хато қилди” дедилар”. Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса” китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси
|