Васила ва дуо Принтер учун
04.05.2013 й.
Муҳим тортишувли масалалардан бири Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, дин пешволари ҳамда солиҳ амалларни васила қилиш борасидаги масаладир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, Пайғамбар алайҳиссаломлар, саҳобаи киромлар ва бошқа муқарраб бандаларни васила қилиб дуо қилиш жоиз ва рухсат берилган амаллардандир.
“Тавассул” тушунчаси луғатда яқинлашиш, “васила” эса мақсадга олиб боришга восита бўладиган ҳар бир нарса, деб изоҳланади. Васила, умуман олганда, шахсларни ва яхши амалларни васила қилишни ўз ичига олади.
Васила қилиш Қуръон, суннат, саҳобаларнинг амали ва маъқул йўллар билан собит бўлган. Қуръони каримда бу ҳақда шундай дейилган:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ وَابْتَغُوا إِلَيْهِ الْوَسِيلَةَ
"Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар ва Унга васила ахтарингиз" (Моида 35- оят).
Бу ояти каримадаги васила хоҳ ҳаёт бўлсин, хоҳ вафот этиб кетган бўлсин, барча шахсларни ва амалларни васила қилишни ўз ичига олади. Шахсларни васила қилиш борасида суннатда шундай дейилган:
عَنْ أَنَسٍ رضي الله عنه أَنَّ عُمَرَ بْنَ الْخَطَّابِ رضي الله عنه كَانَ إِذَا قَحَطُوا اسْتَسْقَى بِالْعَبَّاسِ بْنِ عَبْدِ الْمُطَّلِبِ فَقَالَ: اللَّهُمَّ إِنَّا كُنَّا نَتَوَسَّلُ إِلَيْكَ بِنَبِيِّنَا فَتَسْقِينَا وَإِنَّا نَتَوَسَّلُ إِلَيْكَ بِعَمِّ نَبِيِّنَا فَاسْقِنَا قَالَ فَيُسْقَوْنَ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу қаҳатчилик бўлганида Аббос ибн Абдулмутталиб ила истисқо қиларди:
“Эй бор Худоё! Албатта, биз Сенга Пайғамбаримиз ила тавассул қилар эдик. Сен бизни сероб қилар эдинг. Энди биз Сенга Пайғамбаримизнинг амакисини васила қиламиз. Бизни сероб қилгин”,-деди.
Яна: “Сероб қилинур эдилар”, - деди
”.
Бухорий ривоят қилган.
Ҳазрати Умар Аббос розияллоҳу анҳуни васила қилганидан кейин “Аллоҳга қасам мана шу Аллоҳга бўлган василадир” деб айтганлар. (Ибн Абдул Бар. Истеоб).
عَنْ عُثْمَانَ بْنِ حُنَيْفٍ رضي الله عنه أَنَّ رَجُلًا ضَرِيرَ الْبَصَرِ أَتَى النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ ادْعُ اللَّهَ لِي أَنْ يُعَافِيَنِي فَقَالَ إِنْ شِئْتَ أَخَّرْتُ لَكَ وَهُوَ خَيْرٌ وَإِنْ شِئْتَ دَعَوْتُ فَقَالَ ادْعُهْ فَأَمَرَهُ أَنْ يَتَوَضَّأَ فَيُحْسِنَ وُضُوءَهُ وَيُصَلِّيَ رَكْعَتَيْنِ وَيَدْعُوَ بِهَذَا الدُّعَاءِ اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ وَأَتَوَجَّهُ إِلَيْكَ بِمُحَمَّدٍ نَبِيِّ الرَّحْمَةِ يَا مُحَمَّدُ إِنِّي قَدْ تَوَجَّهْتُ بِكَ إِلَى رَبِّي فِي حَاجَتِي هَذِهِ لِتُقْضَى اللَّهُمَّ شَفِّعْهُ فِيَّ.
Усмон ибн Ҳунайф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Кўзи ожиз киши Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб:
"Менга шифо бермоқлигида Аллоҳ таолога дуо қилинг" деди. Шунда у зот:
"Агар хоҳласанг кечиктираман ва мана шу (кўзингнинг ожизлигига сабр қилишинг) яхшидир. Агар хоҳласанг, дуо қиламан" дедилар. У киши: "Дуо қилинг",- деди. Шунда Расулуллоҳ у кишини чиройли таҳорат олиб, икки ракъат намоз ўқиб, қуйидаги дуо билан илтижо қилишга амр қилдилар: Аллоҳумма инний асъалука ва атаважжаҳу илайка би Муҳаммадин набийир ромати. (У киши) Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам, бу ҳожатим раво бўлиши учун Роббимга сизни васила қилиб юзланиб: “Эй Аллоҳим, менинг ҳаққимдаги у(Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг шафоатини қабул қилгин" (дедим) деди
” (Ибн Можа ривояти).
Маъноси: Аллоҳим, Ўзингга юзланаман ва раҳмат пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни васила қилиб Сендан сўрайман.
Бу ўриндаги “Эй Муҳаммад, мен сизни васила қилиб роббимга юзландим” жумласи шахсни васила қилиш жоизлигига далилдир. Муҳаддисларнинг энг улуғлари ҳисобланмиш ҳофизлар бу ҳадисни саҳиҳ деб таъкидлаганлар.
عَنْ أَنَسِ بن مَالِكٍ، قَالَ: لَمَّا مَاتَتْ فَاطِمَةُ بنتُ أَسَدِ بن هَاشِمٍ أُمُّ عَلِيِّ بن أَبِي طَالِبٍ، دَخَلَ عَلَيْهَا رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَجَلَسَ عِنْدَ رَأْسِهَا، فَقَالَ:رَحِمَكِ اللَّهُ يَا أُمِّي، كُنْتِ أُمِّي بَعْدَ أُمِّي، وتُشْبِعِينِي وتَعْرَيْنَ، وتُكْسِينِي، وتَمْنَعِينَ نَفْسَكِ طَيِّبًا، وتُطْعِمِينِي تُرِيدِينَ بِذَلِكَ وَجْهَ اللَّهِ وَالدَّارَ الآخِرَةَ، ثُمَّ أَمَرَ أَنْ تُغَسَّلَ ثَلاثًا، فَلَمَّا بَلَغَ الْمَاءُ الَّذِي فِيهِ الْكَافُورُ سَكَبَهُ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِيَدِهِ، ثُمَّ خَلَعَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَمِيصَهُ، فَأَلْبَسَهَا إِيَّاهُ وَكَفَّنَهَا بِبُرْدٍ فَوْقَهُ، ثُمَّ دَعَا رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أُسَامَةَ بن زَيْدٍ، وَأَبَا أَيُّوبَ الأَنْصَارِيَّ، وَعُمَرَ بن الْخَطَّابِ، وَغُلامًا أَسْوَدَ يَحْفُرُونَ فَحَفَرُوا قَبْرَهَا، فَلَمَّا بَلَغُوا اللَّحْدَ حَفَرَهُ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِيَدِهِ، وَأَخْرَجَ تُرَابَهُ بِيَدِهِ، فَلَمَّا فَرَغَ دَخَلَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: فَاضْطَجَعَ فِيهِ، ثُمَّ قَالَ:اللَّهُ الَّذِي يُحْيِي وَيُمِيتُ وَهُوَ حَيٌّ لا يَمُوتُ، اغْفِرْ لأُمِّي فَاطِمَةَ بنتِ أَسَدٍ، ولَقِّنْهَا حُجَّتَها، وَوَسِّعْ عَلَيْهَا مُدْخَلَهَا، بِحَقِّ نَبِيِّكَ وَالأَنْبِيَاءِ الَّذِينَ مِنْ قَبْلِي، فَإِنَّكَ أَرْحَمُ الرَّاحِمِينَ وَكَبَّرَ عَلَيْهَا أَرْبَعًا، وأَدْخَلُوها اللَّحْدَ هُوَ وَالْعَبَّاسُ، وَأَبُو بَكْرٍ الصِّدِّيقُ رَضِيَ اللَّهُ تَعَالَى عَنْهُمْ .
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Али ибн Абу Толибнинг оналари Фотима бинт Асад ибн Ҳошим вафот этганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг олдига кириб бош томонига ўтириб, дедилар: “Эй Она, Аллоҳ сизга раҳм қилсин. Сиз онамдан кейин она эдингиз. Аллоҳ таоло ризоси ва охират ҳовлисини истаб мени тўйдирар, киймай кийинтирар, ўзингизни лаззатлардан тийиб, мени таомлантирар эдингиз”. Сўнг, уч марта ювинтиришга амр қилдилар. Кофур қўшилган сув етиб келгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз қўллари билан уни қуйдилар. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз кўйлакларини ечиб, унга кийдирдилар ва устидаги бурдаларини унга кафан қилдилар. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Усома ибн Зайд ва Абу Айюб Ансорий, Умар ибн Хаттоб ва қора қулни қабр ковлашга чақирдилар ва улар унинг қабрини ковладилар. Лаҳадга етиб келганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни ўз қўллари билан ковлаб, қўллари билан тупроғини чиқардилар. Фориғ бўлгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кириб, унда ётиб кўрдилар. Сўнг У зот: “Аллоҳ таоло тирилтириб, вафот эттиради. У тирик ва вафот этмайдиган зотдир. Фотима бинти Асад розияллоҳу анҳо онамизни Набийинг ва мендан олдинги пайғамбарларнинг ҳаққи ила мағфират қилгин, ҳужжатини талқин қилдиргин, кирадиган жойини кенг қилгин. Бас, сен энг меҳрибон зотсан” деб, тўрт маротаба такбир айтдилар. У (Пайғамбаримиз), Аббос, Абу Бакр сиддиқ розияллоҳу таоло анҳулар лаҳадга у(аёл)ни киргаздилар” (Муъжамут Табароний). Бу ҳадиснинг ровийлари ичида Ровҳ ибн Салоҳдан бошқа барча ровийлар шак-шубҳасиз сиқа (энг ишончли шахс) ҳисобланади. Ровҳ ибн Салоҳ тўғрисида Ҳоким сиқатун маъмунун (ишончли, сиқа) деб айтган. Ибн Ҳиббон уни сиқалар сафида зикр қилган. Бу ҳадис тавассул бобида тириклар билан вафот этганлар орасида фарқ йўқ эканига далилдир. Шунингдек, Пайғамбар алайҳиссаломларнинг жоҳ(ҳурмат)ларини васила қилишга далилдир.
عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ قَالَ مَنْ قَالَ حِينَ يَخْرُجُ إِلَى الصَّلَاةِ اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ بِحَقِّ السَّائِلِينَ عَلَيْكَ وَبِحَقِّ مَمْشَايَ فَإِنِّي لَمْ أَخْرُجْ أَشَرًا وَلَا بَطَرًا وَلَا رِيَاءً وَلَا سُمْعَةً خَرَجْتُ اتِّقَاءَ سَخَطِكَ وَابْتِغَاءَ مَرْضَاتِكَ أَسْأَلُكَ أَنْ تُنْقِذَنِي مِنْ النَّارِ وَأَنْ تَغْفِرَ لِي ذُنُوبِي إِنَّهُ لَا يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلَّا أَنْتَ وَكَّلَ اللَّهُ بِهِ سَبْعِينَ أَلْفَ مَلَكٍ يَسْتَغْفِرُونَ لَهُ وَأَقْبَلَ اللَّهُ عَلَيْهِ بِوَجْهِهِ حَتَّى يَفْرَغَ مِنْ صَلَاتِهِ
Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Кимки намозга чиқаётган пайтида: “Аллоҳумма инни асъалука биҳаққис соилийна алайка ва биҳаққи мамшая фаинний лам ахруж ашарон вала батарон вала рияан ва сумъатан харажт иттиқоа сахотика вабтиғоа марзотика асъалука ан тунқизоний минан нори ва ан тағфира ли зунубий иннаҳу ла яғфируз зунуба илла анта” деса, Аллоҳ таоло етмиш минг фариштани унга истиғфор айтиш учун вакил қилади ва намозидан фориғ бўлгунича Аллоҳ важҳи ила унга юзланади”,деди”. Ушбу ҳадис барча мусулмонларни хоҳ тирик бўлсин, хоҳ вафот этган бўлсин, васила қилишга далилдир. Бу ҳадиснинг санадидаги Ибн Муваффиқ Ибн Марзуқдан ҳадисни ривоят қилишда ёлғиз ўзи эмас.
 Ибн Марзуқ Имом Муслимнинг рижолларидан ҳисобланади. Атийя раҳматуллоҳи алайҳга келсак, имом Термизий унинг бир неча ҳадисларини ҳасан деб айтганлар. Тирик ва вафот этган пайғамбарлар ва солиҳларни васила қилишга барча замон уламоларининг одати жорий бўлган. Умар розияллоҳу анҳунинг “وَإِنَّا نَتَوَسَّلُ إِلَيْكَ بِعَمِّ نَبِيِّنَا” (Биз сенга Пайғамбаримизнинг амакисини васила қиламиз) дейиши саҳоба саҳобанинг шахсиятини васила қилишига очиқ далилдир. Ушбу ҳадисни Ибн Хузайма раҳматуллоҳи алайҳ Фузайл ибн Марзуқ санади билан ўзининг “Саҳиҳ”ларида келтирган. Аҳмад ибн Маниъ ҳам ўзининг “Муснади”да ушбу ҳадисни ривоят қилган. Ибн Синний ўзининг “Амалул явм вал лайла” китобида Атийя, Ибн Марзуқ ва Ибн Муваффиқларсиз ривоят қилган.
عن مالك قال : أصاب الناس قحط في زمان عمر بن الخطاب ؛ فجاء رجل إلى قبر النبي صلى الله عليه وسلم فقال : يا رسول الله ، استسق الله لأمتك فإنهم قد هلكوا ؛ فأتاه رسول الله صلى الله عليه وسلم في المنام ؛ فقال ائت عمر فأقرئه السلام ، وأخبره أنكم مسقون . وقل له : عليك الكيس الكيس . فأتى الرجل عمر ، فأخبره ، فبكى عمر ثم قال : يا رب ما آلو إلا ما عجزت عنه.
Моликиддор раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади:
Умар розияллоҳу анҳу замоналарида инсонларга қаҳатчилик етиб, бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам равзалари олдига келиб:
“Эй Аллоҳнинг расули, Аллоҳ таолодан умматингизга сув сўрасангиз. Чунки улар ҳалокатга дучор бўлишди”,- деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тушида унинг ҳузурига келиб: “Умарнинг ҳузурига бор, мен томондан саломимни етказ, сизларга сув берилар экан, деб яна унга: “Пухта бўлгин, пухта бўлгин” деб айтгин”, -дедилар. Киши Умар розияллоҳу анҳуга хабарни етказди. Шунда Умар розияллоҳу анҳу йиғлади, сўнг: “Эй, Роббим! Ожиз қолгунимча кучимни аямайман”,- деди
”.
Бу ҳадисни ибн Абу Шайба саҳиҳ санад билан келтирган (Фатҳул борий). Бу ҳадис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларидан кейин у зотни васила қилиш жоиз эмас дегувчиларга қарши ошкора далилдир.
عن عثمان بن حنيف أن رجل كان يختلف إلى عثمان بن عفان رضى الله تعالى عنه في حاجة له فكان عثمان لا يلتفت إليه ولا ينظر في حاجته فلقي بن حنيف فشكى ذلك إليه فقال له عثمان بن حنيف ائت الميضأة فتوضأ ثم ائت المسجد فصلى فيه ركعتين ثم قل اللهم اني أسألك وأتوجه إليك بنبينا محمد صلى الله عليه وسلم نبي الرحمة يا محمد إني أتوجه بك إلى ربي فتقضي لي حاجتي وتذكر حاجتك ورح حتى أروح معك فانطلق الرجل فصنع ما قال له ثم أتى باب عثمان بن عفان رضى الله تعالى عنه فجاء البواب حتى أخذ بيده فأدخله على عثمان بن عفان رضى الله تعالى عنه فأجلسه معه على الطنفسة فقال حاجتك فذكر حاجته وقضاها له ثم قال له ما ذكرت حاجتك حتى كان الساعة وقال ما كانت لك من حاجة فأذكرها ثم إن الرجل خرج من عنده فلقي عثمان بن حنيف فقال له جزاك الله خيرا ما كان ينظر في حاجتي ولا يلتفت إلي حتى كلمته في فقال عثمان بن حنيف والله ما كلمته ولكني شهدت رسول الله صلى الله عليه وسلم وأتاه ضرير فشكى إليه ذهاب بصره فقال له النبي صلى الله عليه وسلم فتصبر فقال يا رسول الله ليس لي قائد وقد شق علي فقال النبي صلى الله عليه وسلم ائت الميضأة فتوضأ ثم صل ركعتين ثم أدع بهذه الدعوات قال بن حنيف فو الله ما تفرقنا وطال بنا الحديث حتى دخل علينا الرجل كأنه لم يكن به ضر قط.
Усмон ибн Ҳунайф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бир киши бир ҳожати билан Усмон ибн Аффон ҳузурига келар, у зот эса унга ҳам, ҳожатига ҳам эътибор қаратмас эдилар. У Ибн Ҳунайфга йўлиқиб ҳолатидан шикоят қилди. Шунда Усмон ибн Ҳунайф унга: “Таҳорат қилинадиган жойга бориб таҳорат қил ва икки ракъат намоз ўқиб: “Аллоҳумма инни асъалука ва атаважжаҳу илайка бинабийина Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллам набийир роҳмати. Я Муҳҳамад инни атаважжаҳу бика ила робби фатуқзо ли ҳожати” деб ҳожатингни зикр қил ва тушликдан кейин унинг ҳузурига бор. Мен ҳам сен билан бирга бораман,-деди. Киши кетди ва унинг айтганларини қилди. Сўнг Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу эшиги олдига келди ва дарвозабон уни  ичкарига олиб кирди. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу уни ўзи билан бирга гилам устига ўтқазди ва: “Нима ҳожатинг бор”-деди. У ҳожатини айтди, Ҳазрати Усмон унинг ҳожатини раво қилиб: “Нега шу вақтгача ҳожатингни менга айтмадинг? Нима ҳожатинг бўлса менга айтавергин”-деди. У киши унинг ҳузуридан чиқиб Усмон ибн Ҳунайфга рўбарў бўлди ва деди: “Аллоҳ сени яхши мукофот билан мукофотласин. Ҳожатимни Усмон розияллоҳу анҳуга айтмагунингча, у менга эътибор қилмаётган эди”. Шунда Усмон ибн Ҳунайф деди: “Аллоҳга қасамки, мен у билан гаплашганим йўқ. Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида ҳозир бўлдим ва бир кўзи ожиз киши у зотнинг ҳузурларига келиб, кўрмай қолганлигидан шикоят қилди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: “Сабр қилгин” дедилар. У: “Эй, Аллоҳнинг расули! Мени етаклаб юргувчим йўқ, қийналиб кетдим” деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Таҳорат оладиган жойга бориб таҳорат олиб, икки ракъат намоз ўқи, сўнг бу дуолар билан дуо қил” дедилар. Ибн Ҳунайф розияллоҳу анҳу: “Аллоҳга қасамки, ажралмай, гапимиз узоққа чўзилмай туриб, бояги киши олдимизга кириб келди. У аввал ҳеч кўзи ожиз бўлмагандек эди” (Муъжамул кабир).
Ушбу ҳадис Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан кейин у зотнинг васила қилинганлигига далилдир. Саҳобалардан ҳеч бирлари буни инкор қилган эмаслар. Бу ҳадисни Табароний саҳиҳ деб айтган. Абу Ҳасан Ҳайсамий “Муъжамуз завоид”да унинг саҳиҳлигини таъкидлаган.
Хатиб Бағдодий ўзининг тарих китобларининг муқаддимасида саҳиҳ санад билан имом Шофиий Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳини васила қилганлигини ривоят қилган.
Фахриддин Розий, Саъдуддин Тафтазоний, Саййид Шариф Журжоний раҳматуллоҳи алайҳлар каби эътиқод масалаларида энг буюк имомлар саналган кишилар Пайғамбар алайҳиссаломлар  ҳамда солиҳ инсонларни ҳаётлик чоғларида ҳам, вафот этганларидан кейин ҳам васила қилиш жоиз эканини баён қилганлар. Солиҳ амалларни васила қилиш борасида эса ҳеч қандай низо бўлиши мумкин эмас.
عَنِ بْنِ عُمَرَ رضي الله عنه عَنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: بَيْنَمَا ثَلاَثَةُ نَفَرٍ يَمْشُونَ أَخَذَهُمُ الْمَطَرُ فَأَوَوْا إِلَى غَارٍ فِي جَبَلٍ فَانْحَطَّتْ عَلَى فَمِ غَارِهِمْ صَخْرَةٌ مِنَ الْجَبَلِ فَانْطَبَقَتْ عَلَيْهِمْ فَقَالَ بَعْضُهُمْ لِبَعْضٍ: انْظُرُوا أَعْمَالاً عَمِلْتُمُوهَا صَالِحَةً ِللهِ فَادْعُوا اللهَ بِهَا لَعَلَّهُ يُفَرِّجُهَا عَنْكُمْ قَالَ أَحَدُهُمْ: اللَّهُمَّ إِنَّهُ كَانَ لِي وَالِدَانِ شَيْخَانِ كَبِيرَانِ وَلِي صِبْيَةٌ صِغَارٌ كُنْتُ أَرْعَى عَلَيْهِمْ فَإِذَا رُحْتُ عَلَيْهِمْ حَلَبْتُ فَبَدَأْتُ بِوَالِدَيَّ أَسْقِيهِمَا قَبْلَ بَنِيَّ وَإِنِّي اسْتَأْخَرْتُ ذَاتَ يَوْمٍ فَلَمْ آتِ حَتَّى أَمْسَيْتُ فَوَجَدْتُهُمَا قَدْ نَائِمَيْنِ فَحَلَبْتُ كَمَا كُنْتُ أَحْلُبُ فَقُمْتُ عِنْدَ رُءُوسِهِمَا أَكْرَهُ أَنْ أُوقِظَهُمَا وَأَكْرَهُ أَنْ أَسْقِيَ الصِّبْيَةَ وَالصِّبْيَةُ يَتَضَاغَوْنَ عِنْدَ رِجْلَيَّ حَتَّى طَلَعَ الْفَجْرُ فَإِنْ كُنْتَ تَعْلَمُ أَنِّي فَعَلْتُهُ ابْتِغَاءَ وَجْهِكَ فَافْرُجْ لَنَا فُرْجَةً نَرَى مِنْهَا السَّمَاءَ فَفَرَجَ اللهُ فَرَأَوُا السَّمَاءَ. وَقَالَ اْلآخَرُ: اللَّهُمَّ إِنَّهاَ كَانَتْ لِيَ بِنْتُ عَمٍّ أَحْبَبْتُهَا كَأَشَدِّ مَا يُحِبُّ الرِّجَالُ النِّسَاءَ وَطَلَبْتُ مِنْهَا فَأَبَتْ حَتَّى آتِيَهَا بِمِائَةِ دِينَارٍ فَبَغَيْتُ حَتَّى جَمَعْتُهَا فَلَمَّا وَقَعْتُ بَيْنَ رِجْلَيْهَا قَالَتْ: يَا عَبْدَ اللهِ اتَّقِ اللهَ وَلاَ تَفْتَحِ الْخَاتَمَ إِلاَّ بِحَقِّهِ فَقُمْتُ فَإِنْ كُنْتَ تَعْلَمُ أَنِّي فَعَلْتُهُ ابْتِغَاءَ وَجْهِكَ فَافْرُجْ عَنَّا فُرْجَةً فَفَرَجَ وَقَالَ الثَّالِثُ: اللَّهُمَّ إِنِّي اسْتَأْجَرْتُ أَجِيرًا بِفَرَقِ أَرُزٍّ فَلَمَّا قَضَى عَمَلَهُ قَالَ: أَعْطِنِي حَقِّي فَعَرَضْتُ عَلَيْهِ فَرَغِبَ عَنْهُ فَلَمْ أَزَلْ أَزْرَعُهُ حَتَّى جَمَعْتُ مِنْهُ بَقَرًا وَرُعَاتَهَا فَجَاءَنِي فَقَالَ: اتَّقِ اللهَ قُلْتُ اذْهَبْ إِلَى تِلْكَ الْبَقَرِ وَرُعَاتِهَا فَخُذْ فَقَالَ: اتَّقِ اللهَ وَلاَ تَسْتَهْزِئْ بِي فَقُلْتُ: إِنِّي لاَ أَسْتَهْزِئُ بِكَ فَخُذْ فَأَخَذَهُ فَإِنْ كُنْتَ تَعْلَمُ أَنِّي فَعَلْتُ ذَلِكَ ابْتِغَاءَ وَجْهِكَ فَافْرُجْ مَا بَقِيَ فَفَرَجَ اللهُ، وَفِي رِوَايَةٍ فَخَرَجُوا يَمْشُونَ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالنَّسَائِيُّ.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Уч нафар киши йўлда кетаётган эканлар, ёмғирда қолибдилар. Тоғдаги ғорга кириб олибдилар. Бас, (уларнинг ғорига) тоғдан бир харсанг тушиб, чиқар йўлларини тўсиб қолибди. Улар бир-бирларига:
“Аллоҳ учун қилган солиҳ амалларингизга бир назар солиб, уларни васила қилиб Аллоҳга дуо қилинглар, шоядки, сизларга кушойиш берса”,-дебдилар.
Улардан бири:
“Эй бор Худоё!  Менинг қари ота-онам бор эди. Кичик ёшдаги болаларим ҳам бор эди. Барчасининг риоясини қилардим. Уларнинг олдига қайтиб келсам(қаердан,) сут соғиб, болаларимдан олдин ота-онамга ичирар эдим. Бир куни кеч қолиб, кечасигача кела олмадим. Келиб, икковларининг ухлаб қолганларини кўрдим. Одатдагидек, сут соғдим ва ота-онам икковларининг бош тарафларида уйғотиб юбормай деб кутиб турдим. Болаларга ичиришни ҳам эп кўрмадим. Болалар очликдан оёғим остида қичқиришар эди. Тонг отгунча шу ҳолда турдим. Агар Сен шу ишни Сенинг розилигингни тилаб қилганимни билсанг, бизга бир тирқиш очгин, осмонни кўрайлик”,-деди.
Бас, Аллоҳ тирқиш очди. Ундан осмонни кўрдилар.
Бошқаси эса: “Эй бор Худоё! Мен амакимнинг қизига эркаклар аёлларга энг ашаддий муҳаббат қўйишларидек муҳаббат қўйган эдим. Бас, ундан талаб қилдим. У (қиз) бош тортди. У ўзига юз динор беришимни сўради. Мен пулни жамлаб келиб, уни ушлаб, икки оёғи орасига тушдим. Шунда қиз:
“Эй Аллоҳнинг бандаси! Аллоҳдан қўрқ! Узукнинг ҳаққини бермасдан очма!” деди.
Мен ўрнимдан турдим. Агар шу ишни Сенинг розилигингни тилаб қилганимни билсанг, бизга яна ҳам каттароқ тирқиш оч”,-деди.
Бас, яна тирқиш очди.
Учинчи киши: “Эй бор Худоё! Мен бир фарақ гуручга мардикор ёллаган эдим. У ишни бажариб бўлганидан сўнг:
“Ҳаққимни бер”,-деди.
Мен унга ҳаққини кўрсатдим. У олишга рағбат қилмади. Мен ўша гуруч(шоли)ни экишда давом этавердим. Ундан бир қанча сигир ва молбоқарлар орттирдим. У қайтиб келиб:
“Аллоҳдан қўрқ!”- деди.
Мен унга:
“Анави сигирлар молбоқарлари билан сеники, олавер”,-дедим. У:
“Аллоҳдан қўрқ! Мени  мазах қилма!” - деди.
“Сени  мазах қилаётганим йўқ, олавер”,-дедим.
У олди. Агар мен шу ишни Сенинг розилингни тилаб қилганимни билсанг, қолган қисмини ҳам очиб юбор”,-деди.
Бас, Аллоҳ очиб юборди”,-дедилар”.
Бошқа бир ривоятда:
“Чиқиб, юриб кетдилар”, дейилган.
Бухорий, Муслим  ва Насаий ривоят қилганлар.

ВАСИЛА БОРАСИДАГИ ҚАРАШЛАР

Баъзи уламолар юқоридаги каби васила қилишни инкор қилиб: “Ўзининг бирор яхши амалинигина ҳавола қилиб, уни васила қилган ҳолда дуо қилиши дурустдир” деганлар.
Баъзи уламолар эса яхши амалларни васила қилса бўлади, лекин шахсларни эмас дейдилар. Ва яна баъзи олимлар тирик шахсларни васила қилишни жоиз санаб, вафот этганларни васила қилишни дуруст эмас деганлар.
Билингки, тавассулда дуо муқарраб бандаларга қилинмайди. Балки бевосита Аллоҳ таолонинг Ўзига қилинади. Шу эътибор билан дунё ҳаётида яшаб турган кишини васила қилиш жоиз экан, ўтиб кетган муқарраб бандаларни ҳам васила қилиш жоиздир. Ва яна ўзининг яхши амалларини васила қилиб дуо қилиш жоиз экан, бирор муқарраб бандани васила қилиб дуо қилиш ҳам дурустдир.
Васила қилиб дуо қилишнинг кўриниши:
“Эй, Аллоҳим! Сенинг даргоҳингга тақдим қилиб васила қилишга арзийдиган бирор амал менда мавжуд эмас. Ҳа, албатта, фалончи менинг наздимда Сенинг муқарраб бандаларингдандир. Мен уни яхши кўраман ва у билан узвий алоқам бор. Бас, Аллоҳим! Ушбу алоқани мустаҳкам қилиб, менинг уларга бўлган муҳаббатим туфайли дуоимни қабул қилгин”. Бу аслида дуо қилувчи билан Аллоҳ таолонинг муқарраб бандаси ўртасидаги алоқани васила қилишдир. Ушбу василада ўзини паст тутиш, бандаликни ҳис қилиш ва ўзи томонидан қилинган амалларни Аллоҳ таолога тақдим қилиб, васила қилишга лойиқ деб билмаслик бор. Ҳар қандай ҳолатда, бу тарзда васила қилиш жоиз ва дин пешволаридан нақл қилинган ҳамда амал қилиб келинаётган ишлардандир.
Лекин василасиз Аллоҳ таоло дуоларни ижобат қилмайди деб эътиқод қилмаслик даркор. Ва яна Пайғамбар алайҳиссаломлар ҳамда валиюллоҳларни васила қилиб қилинган дуони қабул қилиш Аллоҳга лозим бўлиб қолади, деган эътиқодда бўлмаслик керак. Балки муқарраб бандаларни васила қилиб дуо қилинса, ижобатига умид зиёдароқ бўлади, деб эътиқод қилиш лозимдир.

ВАСИЛАДА ШАРИАТДАН ТАШҚАРИГА ЧИҚИШ

Баъзилар василани биз оми халқнинг илтижоси Аллоҳ таолога етиб бормайди, шунинг учун ўз истак ва хоҳишларимизни муқарраб бандаларга ҳавола қилиб, сўрайдиган нарсаларимизни улардан сўрашимиз керак, деб тушунишади. Шу сабаб улар ўз ҳожатларини Аллоҳнинг дўстларидан сўрайдилар. Ўз муродини авлиё ва қабрда ётган шахслардан сўровчи кишилар: “Буюк шахслар Аллоҳ таоло уларга берган инъом билан бизнинг хоҳишларимизни раво қилишга қодир” деб хаёл қиладилар. Бундай кишилар юртимиздан яшаб ўтган буюк шахслар, жумладан “Имом Бухорий”, “Имом Мотуридий”, “Занги ота” кабиларнинг мақбараларига бориб, зиёрат қилиш одоби билан уларни зиёрат қилиш ва ҳақларига дуо қилиш ўрнига, ўзларига улардан фарзанд, бахт-саодат сўрайдилар. Бу ғирт жаҳолат ва ётган буюк шахсларни илоҳийлаштиришдир. Василани бу тарзда амалга оширишда икки хато мавжуд:
1. Бундай одамлар Аллоҳ таолодан сўрашни дунё шоҳларига қиёс қиладилар, яъни шоҳлар ҳузурига фақат аъёнлар кира оладилар. Шунинг учун оми халқ шоҳларга ўз арзини ҳавола қилиши учун аъёнларни восита қилишига тўғри келади. Баъзи одамлар шундан келиб чиқиб, Аллоҳ таолога оддий халқ ўз арзини бевосита айта олмайди, балки ўртага муқарраб бандаларни восита қилиши лозим, деб ўйлайдилар. Лекин Аллоҳ таолони дунё подшоҳларига қиёс қилиш бошдан-оёқ хато ҳисобланади. Чунки подшоҳларда ҳар бир фуқаросининг арзини бевосита эшита олиш имконияти йўқ. Унинг акси ўлароқ, Аллоҳ таоло барча махлуқотларнинг, жумладан, инсон, фаришта, жин ва жонзотларнинг арзини бевосита эшитгувчи ва билиб тургувчи зотдир. Бу ҳақда ақида китобларида шундай дейилади:
ويسمع دبيب النملة السوداء على الصخرة الصماء في ظلمة الليل
“Жуда қоронғу кечада қора тош устидаги қора чумолининг ўрмалашини ҳам (Аллоҳ таоло) эшитади ва билиб туради”.
Аллоҳ таоло ҳар бир шахсга қон томирларидан ҳам яқинроқдир.
عن الصلت بن الحكيم، عن أبيه، عن جده رضي الله عنهم ، قال : جاء رجل إلى رسول الله صلى الله عليه وسلم، فقال: يا رسول الله: أقريب ربنا فنناجيه أم بعيد فنناديه ؟ فسكت رسول الله صلى الله عليه وسلم، فأنزل الله : " وَإِذَا سَأَلَكَ عِبَادِي عَنِّي فَإِنِّي قَرِيبٌ أُجِيبُ دَعْوَةَ الدَّاعِ إِذَا دَعَانِ فَلْيَسْتَجِيبُواْ لِي وَلْيُؤْمِنُواْ بِي."
Солт ибн Ҳакийм отасидан, у бобосидан ривоят қилади:
“Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб:
“Эй, Аллоҳнинг расули! Роббимиз яқинми-Унга муножот қилсак ёки узоқми-Унга нидо қилсак?” деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сукут сақладилар. Шунда Аллоҳ таоло: “Агар бандаларим сендан Мен ҳақимда сўрасалар, Мен, албатта, яқинман. Дуо қилгувчи дуо қилганида ижобат қиламан. Бас, Менга ҳам ижобат қилсинлар ва иймон келтирсинлар”  оятини нозил қилди” (Тафсиру ибн Абу Ҳотам).
Ҳар қандай шахс ҳар вақт ва ҳар он ўз истакларини Аллоҳ таолодан сўрай олади ва Аллоҳ таоло ҳар бир шахснинг истагу муродини амалга оширишга қодир зотдир. Шу билан бир қаторда,  Аллоҳ таоло ўз бандаларига меҳрибон ва мушфиқдир, яъни сўрайдиган нарсаларинг бормисўранглар! Мен уни албатта бераман, дегувчидир. Бундай даргоҳни ташлаб дарбадар ва саргардон бўлиб юриш бошданоёқ жаҳолатдир.
Ким хоҳласа келсин ва ким хоҳласа кетсин.
Унинг даргоҳининг на дарвозаси ва на дарвозабони бор.
2. Улар дунё подшоҳлари қўл остидаги вазир, ҳокимларга баъзи иш юритиш борасида ихтиёр берганидек, Аллоҳ таоло ҳам пайғамбар, валий, шаҳидларга баъзи тасарруфотларни қилишларига ихтиёр берган деб эътиқод қиладилар. Улар Аллоҳ таоло тарафидан берилган ихтиёр туфайли ўзлари хоҳлаган кишиларга беришга ва хоҳлаган кишиларга бермасликка қодирлар деб эътиқод қиладилар. Бу фикр олдинги фикрдан ҳам бузуқроқ ва хатодир. Чунки дунё подшоҳи ўз қўл остидагиларга турли ишларни ўз ихтиёрлари билан ҳал қилишни топширади. Бу унинг ожизлиги сабаблидир. Чунки унда ўз салтанатидаги майда-чуйда ишларни ҳам ўзи ёлғиз ҳал этиш имконияти бўлмайди. Балки ёрдамчига эҳтиёж сезади тушади ва ёрдамчилари билан биргаликда салтанатни бошқаради. Унинг акси ўлароқ,  Аллоҳ таоло коинотдаги каттаю кичик  барча нарсаларни билувчи, қодир зотдир. Коинотдаги каттаю кичик нарсалар унинг илмидан ва ҳукмидан ташқарига чиқиб кетмайди. Аллоҳ таолонинг илми, иродаси, машияти, қудрати, таквини еру осмондаги барча нарсаларни қамраб олгандир. Дарахтнинг бирорта барги унинг илми, иродаси ва ҳукмисиз ҳилпирамайди. Шу боис бу дунё низомининг ўз ўрнида давом этиши учун бирор вазир ёки ўринбосарга эҳтиёжи йўқ ва уларни бошқариш ихтиёри бирор кишига берилмаган. Балки барча тасарруфлар Аллоҳ таолонинг илми ва иродаси билан бўлади.
Қози Саноуллоҳ раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар:
“Агар бир киши: “Бу ишга Аллоҳ ва Унинг Расули гувоҳ” деса диндан чиқиб қолади. Чунки у Расулуллоҳ ҳам Аллоҳ каби ғойибни билгувчи деб эътиқод қилган бўлади. Авлиёуллоҳлар бор нарсани йўқ, йўқ нарсани мавжуд қилишга қодир эмаслар. Бас, уларга йўқдан бор қилиш ва бордан йўқ қилиш, ризқ ва фарзанд бериш, бало ва касалликни дафъ қилиш ҳамда бошқа нарсаларнинг нисбатини бериш куфр ҳисобланади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилган:
قُلْ لَا أَمْلِكُ لِنَفْسِي نَفْعًا وَلَا ضَرًّا إِلَّا مَا شَاءَ اللَّهُ وَلَوْ كُنْتُ أَعْلَمُ الْغَيْبَ لَاسْتَكْثَرْتُ مِنَ الْخَيْرِ وَمَا مَسَّنِيَ السُّوءُ إِنْ أَنَا إِلَّا نَذِيرٌ وَبَشِيرٌ لِقَوْمٍ يُؤْمِنُونَ
“Ўзим учун на фойда ва на зарарга молик эмасман. Магар Аллоҳнинг хоҳлагани бўлади. Агар ғайбни билганимда яхшиликни кўпайтириб олган бўлар эдим ва менга ёмонлик етмасди. Мен фақат иймон келтирадиган қавмлар учун огоҳлантирувчи ва башорат берувчиман, холос, деб айт” (Аъроф 188 оят)”.
Шу боис бирор бир банда ўзи ёки бошқалар учун бирор нарса сўрамоқчи бўлса, Аллоҳ таолонинг ўзидан сўраши лозим. Фалончилар Аллоҳнинг ноиби сўрайдиган нарсамни улардан сўрасам ишим осон битади, деб жоҳилона ўйламасликлари лозим.
Васила қилишни муқарраб бандалар хизматида бўлиб, уларга арзимизни айтамиз ва улардан ҳожатларимизни сўраймиз, деб эътиқод қилиш хато ва нотўғридир. Қуръони каримда махлуққа дуо қилиб, ундан ҳожатини сўрашни залолат дейилган:
وَمَنْ أَضَلُّ مِمَّنْ يَدْعُو مِنْ دُونِ اللَّهِ مَنْ لَا يَسْتَجِيبُ لَهُ إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ وَهُمْ عَنْ دُعَائِهِمْ غَافِلُونَ
“Аллоҳни қўйиб, қиёмат кунигича дуосини мустажоб қилолмайдиганларга илтижо этадиганлардан ҳам адашганроқлар борми?! Ҳолбуки, бутлар уларнинг дуосидан ғофилдирлар” (Аҳқоф 5оят).
Муқарраб бандалардан ўз ҳожатини сўраб дуо қилиш энг ёмон иш эканлиги Қуръони каримда баён қилинмоқда. Чунки дуо улуғ бир ибодатдир. Бу ҳақда ҳадиси шарифда шундай дейилган:
عن أنس بن مالك رضي الله عنه أنَّ النبي صلى الله عليه وسلم قال: "الدُّعاءُ مُخُّ العبادةِ" أخرجه الترمذي.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Дуо ибодатнинг мағзидир” дедилар” (Термизий ривояти).
عَنِ النُّعْمَانِ بْنِ بَشِيرٍ رضي الله عنه، قَالَ : سَمِعْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: الدُّعَاءُ هُوَ الْعِبَادَةُ ، ثُمَّ قَرَأَ : "وَقَالَ رَبُّكُمُ ادْعُونِي أَسْتَجِبْ لَكُمْ".
Нуъмон ибн Башийр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Дуо айни ибодатдир”, деб: “Роббингиз: “Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман...” деди” (оятини) ўқиганларини эшитдим” (Адабул муфрад).
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: لَيْسَ شَيْءٌ أَكْرَمَ عَلَى اللهِ مِنَ الدُّعَاءِ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Аллоҳ таолонинг ҳузурида дуодан кўра қадрлироқ нарса йўқ” дедилар” (Адабул муфрад).
Шайх Абдулҳақ муҳаддис Деҳлавий ушбу ҳадисларнинг шарҳида:
“Дуо ибодатларнинг хулосаси, яъни Аллоҳ таоло ҳузурида ўзининг ниҳоятда ожизлигини ҳис қилиш ва хушуъ, хузуъни изҳор қилиш бўлгани боис, энг афзал ибодат ва ибодатларнинг мағзи ҳисобланади. Дуода хушуъ, хузуъ мукаммал тарзида ўз исботини топади. Шунга биноан дуо Аллоҳ таоло даргоҳида барча ибодатдан устун ҳисобланади” деганлар.
Дуо фақат ибодат эмас, балки ибодатларнинг мағзи ва хулосаси экан, Аллоҳ таолодан ўзгага ибодат қилиш жоиз бўлмагани каби, Ундан ўзгага дуо ҳам қилинмайди, яъни ҳар бир банда ўз истак ва хоҳишларини Аллоҳ таолодан сўраши лозим. Зеро, ибодатлар Аллоҳ таолонинг ҳаққи ҳисобланади.
Қози Саноуллоҳ раҳматуллоҳи алайҳ бу ҳақда шундай деганлар:
“Ўтиб кетган ёки яшаб турган авлиёуллоҳлардан ва Пайғамбар алайҳиссаломлардан бирор нарса сўраб дуо қилиш жоиз эмас. Бу ҳақда “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Дуо айни ибодатдир”, деб: “Роббингиз: “Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман. Албатта, Менинг ибодатимдан кибр қилганлар жаҳаннамга хору зор ҳолларида кирурлар”,-деди” (оятини) ўқиганлар”.
Жоҳил кимсалар: “Ё Абдулқодир Жийлоний, Худо учун менга бир нима беринг!” “Ё Баҳовуддин Нақшбанд, Худо учун менга бир нима беринг!” - дейдилар. Бундай дейиш ширк ва куфрдир. Лекин “Эй Аллоҳим, фалон солиҳ банданг туфайли менинг бу ишимни тўғрилагин” дейишда ҳеч қандай ҳараж йўқ. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
إِنَّ الَّذِينَ تَدْعُونَ مِنْ دُونِ اللَّهِ عِبَادٌ أَمْثَالُكُمْ فَادْعُوهُمْ فَلْيَسْتَجِيبُوا لَكُمْ إِنْ كُنْتُمْ صَادِقِينَ
“Албатта, сиз  дуо қилаётган Аллоҳдан ўзга зотлар ўзингизга ўхшаш бандалардир. Агар ростгўй бўлсангиз, уларни чақириб кўринг, бас, сизга жавоб берсинлар-чи!” (Аъроф 194)”.

СОЛИҲ БАНДАЛАРДАН ДУО ОЛИШ

Василанинг яна бир кўриниши валиюллоҳлардан бевосита ўз ҳожатларини сўрамай, балки уларга илтимос қилиб: “Бизнинг муродимиз ҳосил бўлиши учун ҳаққимизга дуо қилинг” -дейишликдир.
Бу сурат аввалги васила билан иккинчи васила ўртасидаги суратдир. Чунки аввалги суратда ўз муродини бевосита Аллоҳ таолодан сўраб, муқарраб бандаларни васила қилиб, дуо қилинади.
Иккинчи суратда эса Аллоҳ таолодан ўз ҳожатларини сўраш ўрнига муқарраб бандалардан сўрайдилар. Учинчи суратда, ўз ҳожатларини Аллоҳ таолодан сўрашни муқарраб бандалардан илтимос қиладилар ва улар Аллоҳ таолодан унинг муроди ҳосил бўлишини сўраб дуо қиладилар. Бундай қилиш суннатдир, яъни муқарраб банда олдига бориб, ўз ҳаққига Аллоҳ таолога дуо қилишини сўраш  суннат. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам замоналаридан то ҳозирги кунгача барча мусулмонлар бир-бирларидан дуоларида эслашларини илтимос қиладилар.
Мусулмонлар ўзаро бир-бирлари ҳаққига дуо қилишлари дурустлиги ҳақида ҳадисда шундай дейилган:
عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ عُمَرَ اسْتَأْذَنَ النَّبِىَّ صلى الله عليه وسلم فِى الْعُمْرَةِ, فَأَذِنَ لَهُ, فَقَالَ: يَا أخي, لاَ تَنْسَنَا من دعائك. فقال عمر: هي أحب إلي من الدنيا.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Умар розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан умрага изн сўрадилар. Бас, унга изн бериб: “Эй, биродарим! Дуоингда бизни эсдан чиқарма” - дедилар. Шунда Умар розияллоҳу анҳу: “У дунё(даги нарсалар)дан яхшироқдир” - деди” (ал-Муснадул жоме). Лекин Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор Пайғамбар қабрига бориб, дуо қилишларини сўраганликлари ҳақида ривоят собит эмас. Шунингдек, саҳобий розияллоҳу анҳумлар ва тобеинлар бир-бирлари ҳаққига дуо қилишни илтимос қилганлар. Лекин улардан бирортаси муқарраб бандалар қабрига бориб, улардан ўзлари ҳаққига дуо қилишларини сўраганликлари собит эмас. Бу ҳақда шоҳ Абдулазиз муҳаддис Деҳлавий раҳматуллоҳи алайҳ шундай фатво берганлар:
“Вафот этганлар қабри устига бориб ёки ғойибона улардан мадад сўраш, шубҳасиз, бидъатдир. Саҳоба розияллоҳу анҳу ва тобиинлар замонасида бундай одат мавжуд бўлмаган. Лекин бундай қилишни бидъати саййиа ёки ҳасана эканлигида ихтилоф бор. Мадад сўраш йўлларининг ихтилофли бўлишига биноан ҳукм ҳам ихтилофли бўлади” (Фатаво азизий).
Вафот этган муқарраб бандаларнинг қабрлари устига бориб, улардан дуо сўраш жоизми ёки жоиз эмасми?
Бунинг жавоби шуки, бу бидъат ҳисобланади. Шунинг учун Абдулазиз Деҳлавий раҳматуллоҳи алайҳ: “У, шубҳасиз, бидъат” - деб айтганлар. Суннат ва бидъат борасида шуни айтиш керакки, нимани  олдинги уламолар чиройли деб билмаган эканлар, ўшани биз ҳам қилмаслигимиз керак. Бу борада Имом Роббоний Мужаддиду алфи соний раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар:
“Мен фақир ҳеч қайси бидъатда нур ва ҳуснни кўрмадим. Бидъатларда зулмат ва кудуратдан бошқа бирор нарса кўзга кўринмайди” (Мактуботи Имом Роббоний).
عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: إِنَّ أَصْدَقَ الْحَدِيثِ كِتَابُ اللهِ، وَأَحْسَنَ الْهَدْيِ هَدْيُ مَحَمَّدٍ، وَشَرُّ اْلأُمُورِ مُحْدَثَاتُهَا، وَكُلُّ مَحْدَثَةٍ بِدْعَةٌ، وَكُلُّ بِدْعَةٍ ضَلاَلَةٌ، وَكُلُّ ضَلاَلَةٍ فِي النَّارِ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالنَّسَائِيُّ واللَّفْظُ لَهُ.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Албатта, энг содиқ Калом – Аллоҳнинг  Китобидир, энг яхши йўл – Муҳаммаднинг тутган йўлидир. Ишларнинг энг ёмони – янги пайдо бўлганларидир. Ҳар бир (дин номи билан) янги чиққан иш– бидъатдир. Ҳар бир бидъат– залолатдир. Барча залолат дўзахдадир”,-дедилар”.
Икки Шайх ва Насаий ривоят қилишган. Лафз Насаийники.
Имом Роббоний Мужаддиду алфи соний раҳматуллоҳи алайҳ шундай дейди: “Ҳар бир янги нарса бидъатдир ва ҳар бир бидъат залолатдир. Бас, бидъати ҳасана ва яхши бидъат дейишга ҳожат бўлмаса керак!”. Мужаддиду алфи сонийнинг ушбу сўзлари айни шу бобдаги ҳукм қилувчи гап ҳисобланади.
Ҳаётдан ўтган муқарраб банда ҳаққида: “У бизнинг ҳаққимизга дуо қилиб туради” дейиш муҳол нарсадир. Аллоҳ таолога дуо қилиш йўли биз учун очиб қўйилган экан ва Аллоҳ таоло дуою илтижоларимизни қабул қилишга қатъий ваъда берган экан, шундан кейин ҳам соф ва тўғри йўлни тарк қилиб, Мужаддиду алфи соний “бидъат” деб таъкидлаган ҳамда жоиз ва жоиз эмаслигида баҳс қилинган йўлни танлаш қатъий нотўғри тушунчадир.
Бу ўринда шуни таъкидлаш лозимки, Пайғамбар алайҳиссаломлар, хусусан, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрда ҳаётдирлар. Қолаверса, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам равзалари олдига бориб, салавоту салом ўқиш ва шафоат қилишларини сўраш масаласи ҳанафий китобларида ёзилгандир. Шунинг учун Пайғамбаримизнинг равзаларига бориш саодати кимга насиб этган бўлса, Расулуллоҳдан ҳаққига дуо ва шафоат қилишларини сўраш жоиз ишдир.
عن مالك قال : أصاب الناس قحط في زمان عمر بن الخطاب ؛ فجاء رجل إلى قبر النبي صلى الله عليه وسلم فقال : يا رسول الله ، استسق الله لأمتك فإنهم قد هلكوا ؛ فأتاه رسول الله صلى الله عليه وسلم في المنام ؛ فقال ائت عمر فأقرئه السلام ، وأخبره أنكم مسقون . وقل له : عليك الكيس الكيس . فأتى الرجل عمر ، فأخبره ، فبكى عمر ثم قال : يا رب ما آلو إلا ما عجزت عنه.
Моликиддор раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади:
“Умар розияллоҳу анҳу замоналарида инсонларга қаҳарчилик етиб, бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам равзалари олдига келиб:
“Эй, Аллоҳнинг расули Аллоҳ таолодан умматингизга сув сўрасангиз. Чунки улар ҳалокатга дучор бўлишди” деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тушида унинг ҳузурига келиб: “Умарнинг ҳузурига бор, менинг саломимни етказ, сизларга сув берилар экан, деб яна унга: “Пухта бўлгин, пухта бўлгин” деб айтгин”, – дедилар. Киши Умар розияллоҳу анҳуга хабарни етказди. Шунда Умар розияллоҳу анҳу йиғлади, сўнг: “Эй, Роббим! Ожиз қолгунимча кучимни аямайман”, – деди”.
Бу ҳадисни ибн Абу Шайба саҳиҳ санад билан келтирган (Фатҳул борий). Бу ҳадис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларидан кейин у зотни васила қилиш жоиз эмас дегувчиларга қарши ошкора далилдир.

НАБИЙ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ТАВАЛЛУДЛАРИДАН АВВАЛ ВАСИЛА ҚИЛИНИШЛАРИ

وَلَمَّا جَاءَهُمْ كِتَابٌ مِنْ عِنْدِ اللَّهِ مُصَدِّقٌ لِمَا مَعَهُمْ وَكَانُوا مِنْ قَبْلُ يَسْتَفْتِحُونَ عَلَى الَّذِينَ كَفَرُوا
“Уларга Аллоҳнинг ҳузуридан ўзларидаги нарсани тасдиқловчи китоб келганда,  кофирларга қарши (ундан) ёрдам кутардилар” (Бақара 89 оят).
Машҳур муфассир аллома Олусий раҳматуллоҳи алайҳ ушбу оятни Бани Қурайза ва Бани Назир қабилалари ҳақида нозил қилинган, деганлар. Чунки улар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбар бўлишларидан аввал Авс ва Хазраж қабилалари устидан ғалаба қозониш учун Пайғамбаримизни васила қилиб дуо қилар эдилар. Улар Тавротни очиб Пайғамбаримизни зикри қаерда келган бўлса, ўша жойларга қўлларини қўйиб қуйидаги дуони ўқир эдилар:
اللهم انا نسئلك بحق نبيك الذي وعدتنا ان تبعثه في آخر الزمان ان تنصرنا اليوم على عدونا فينصرون
“Аллоҳим охири замонда юборишни бизга ваъда қилган пайғамбаринг ҳаққи ила бугун душманларимиз устидан ғалаба қозонишимизни сўраймиз (деб дуо қилар эдилар). Шунда улар ғалаба қозонар эдилар” (Тафсиру руҳул маъоний).

ОДАМ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ВАСИЛАСИ

عمر بن الخطاب رضى الله تعالى عنه قال قال رسول الله صلى الله عليه وسلم لما اقترف آدم الخطيئة قال يا رب أسألك بحق محمد لما غفرت لي فقال الله يا آدم وكيف عرفت محمدا ولم أخلقه قال يا رب لأنك لما خلقتني بيدك ونفخت في من روحك رفعت رأسي فرأيت على قوائم العرش مكتوبا لا إله إلا الله محمد رسول الله فعلمت أنك لم تضف إلى اسمك إلا أحب الخلق إليك فقال الله صدقت يا آدم إنه لأحب الخلق إلي ادعني بحقه فقد غفرت لك ولولا محمد ما خلقتك.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Одам алайҳиссаломдан (суратан) хато иш содир бўлган эди. У зот:
"Эй Роббим, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни васила қилиб, мени мағфират қилишингни сўрайман",– деди. Шунда Аллоҳ таоло: "Эй Одам, Муҳаммадни қандай танидинг, ҳали уни яратмаган бўлсам",– деди. У зот: "Эй Роббим, ядинг билан мени яратиб, руҳингдан менга пуфлаганингда, бошимни кўтардим ва Арш устунида "Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур расулуллоҳ" деган ёзувни кўрдим. Бас, билдимки, Сен Ўзингнинг исмингга махлуқотингдан суйганингни қўшасан. Шунда Аллоҳ таоло: "Тўғри сўзладинг эй одам. Албатта, у махлуқотларимнинг энг маҳуби. Унинг ҳаққи ила дуо қилгин, сени мағфират қиламан. Агар Муҳаммад бўлмаганида, сени яратмаган бўлар эдим",– деди" (Мустадроки Ҳоким). Ушбу ривоят Пайғамбаримизни тавалудларидан олдин ҳам васила қилиш жоиз эканлигига далолат қилади.
Ушбу ҳадис борасида муҳаддислар орасида тортишув мавжуд. Баъзилар, уни заиф деса, баъзилар саҳиҳ деганлар. Ҳадисни қуйидаги ибора билан келтирилгани саҳиҳ эмас:
لو لاك لما خلقت الافلاك
“Агар сен бўлмаганингда фалакни яратмаган бўлар эдим”. Лекин шу маънодаги турли иборалар билан келган ҳадисларнингсаҳиҳлигини уламоларимиз исбот қилганлар. Аллома Субкий раҳматуллоҳи алайҳ “Шифоус сиқом” китобларида Одам алайҳиссаломнинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг зоти муборакларини васила қилганликларини саҳиҳ деб айтган ва لو لا محمد ما خلقت آدم ولو لاه ما خلقت الجنة والنار (Муҳаммад алайҳиссалом бўлмаганида Одамни яратмаган бўлар эдим ва у бўлмаса, жаннатни ҳам, дўзахни ҳам яратмаган бўлар эдим) ҳадисини келтириб саҳиҳ деб айтган.
Имоми Роббоний “Мактубот” асарининг 44– мактубида لو لاه لما خلق الله الخلق ولما اظهر الربوبية (У бўлмаганида Аллоҳ таоло махлуқотларни яратмаган ва рубубиятни зоҳир қилмаган бўлар эди) деган ҳадис остидаلو لاه لما خلقت الدنيا ولو لاك لما خلقت الجنة (У бўлмаганида дунёни яратмаган ва сен бўлмаганингда жаннатни яратмаган бўлар эдим),لو لاه لما خلقتك خطابا لآدم ولا خلقت سماء ولا ارضا (Одам алайҳиссаломга хитоб қилиб, у бўлмаганида сени яратмаган бўлар эдим ва осмонни, ерни яратмаган бўлар эдим), لو لا محمد ما خلقتك (Муҳаммад бўлмаганида сени яратмаган бўлар эдим),لو لا محمد ما خلقت آدم ولو لاه ما خلقت الجنة والنار (Муҳаммад алайҳиссалом бўлмаганида одамни яратмаган бўлар эдим ва у бўлмаса, жаннатни ҳам, дўзахни ҳам яратмаган бўлар эдим) ривоятларини келтирган.
Баъзилар Одам алайҳиссаломнинг васила қилганлиги ҳақида келган ҳадисни лағв ва ботил деб айтганлар. Агар улар имом Ҳокимнинг тасҳиҳ(саҳиҳлигини исбот қилганлик)ларидан хабардор бўлганларида бундай даъвони қилмас эдилар. Санаддаги ровийлардан бири Абдурроҳман ибн Зайднинг заифлиги туфайли ҳадисни бекорга чиқара олмас эдилар. Чунки ундаги заифлик ҳадисни ботилга чиқарадиган даражада эмас.
Аллома Субкий: “Ҳижрий еттинчи асргача ҳеч ким тавассулни ман қилишга журъат қилган эмас. Ҳатто баъзи муфассирлар Нуҳ ва Иброҳим алайҳиссаломларни васила қилганликларини ҳам айтиб ўтганлар”, – деган.

ФЕЪЛ БИЛАН ВАСИЛА ҚИЛИШ

عن أبي الجوزاء قال : قحط أهل المدينة قحطا شديدا فشكوا إلى عائشة فقالت: انظروا قبر النبي صلى الله عليه و سلم فاجعلوا منه كوى إلى السماء حتى لا يكون بينه وبين السماء سقف ففعلوا فمطروا مطرا حتى نبت العشب وسمنت الإبل حتى تفتقت من الشحم فسمي عام الفتق . رواه الدارمي
Абул Жавзодан ривоят қилинади:
"Мадинада қаттиқ қурғоқчилик бўлди. Бас, у(мадиналик)лар Оиша розияллоҳу анҳога шикоят қилдилар. Шунда у (Оиша онамиз): "Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларига қаранглар ва ундан осмонга туйнук қилинглар. У билан осмон орасида шифт қолмасин",– дедилар. Бас, шундай қилдилар ва ёмғир шу даражада ёғдики, ўтлар ўсиб, туялар семирди, ҳатто ёғлари отилиб чиқди ва фатқ йили деб номланди" (Доримий ривояти).
Ҳадисда келган “туйнук очиш” ҳол тилида тавассул дейилади. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак жисмлари ётган жой ҳам муборак деб билинади. Табаррук жойларга Аллоҳ таолонинг раҳмати, файзи ёғилиб туради.
Аллоҳ таолонинг “وَاتَّخذُوا من مقَام إِبْرَاهِيم مُصَلَّى” (Иброҳим алайҳиссалом мақомини намозгоҳ тутинг) оятининг тафсирида Тафсири мазҳарийнинг соҳиби: “Эътибор аҳли бу ояти каримадан Аллоҳнинг дўстларидан қайси бир шахс бирор жойда маълум бир муддат истиқомат қилса, у ерга осмондан Аллоҳнинг баракаси ва сакинаси ёғилади, қалблар Аллоҳ таолога мойил бўлади. У жойда яхшилик қилиш билан ажр зиёда, гуноҳ ишларнинг эса азоби зиёда бўлишини истинбот қилганлар” деган. Саҳобийлардан бири Пайғамбаримизни уйида намоз ўқиб беришга чақиришлари ҳам шунга далилдир. Баъзи бир махсус жойларнинг ҳурмати бор эканлигига ҳадислар бисёрдир.
أَنَسُ بْنُ مَالِكٍ ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: ...ثُمَّ قَالَ : انْزِلْ فَصَلِّ ، فَنَزَلْتُ فَصَلَّيْتُ ، فَقَالَ : أَتَدْرِي أَيْنَ صَلَّيْتَ ؟ صَلَّيْتَ بِبَيْتِ لَحْمٍ ، حَيْثُ وُلِدَ عِيسَى ، عَلَيْهِ السَّلاَمُ .“...
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: дедилар:
“...сўнг (Жаброил алайҳиссалом): “Тушинг, намоз ўқинг”, – деди. Тушиб намоз ўқидим. Шунда (Жаброил алайҳиссалом): “Қаерда намоз ўқиганлигингизни биласизми? Байтул лаҳм, Исо алайҳиссалом туғилган жойда намоз ўқидингиз”, – деди”.

НАБИЙ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ КИЙИМЛАРИНИ ВАСИЛА ҚИЛИШ

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кийимларигача васила қилиш қадимда одат бўлган. Бу ҳақда қуйидаги ҳадисда шундай дейилган:
فَأَخْرَجَتْ إِلَيَّ جُبَّةَ طَيَالِسَةٍ كِسْرَوَانِيَّةٍ لَهَا لِبْنَةُ دِيبَاجٍ وَفَرْجَيْهَا مَكْفُوفَيْنِ بِالدِّيبَاجِ فَقَالَتْ هَذِهِ كَانَتْ عِنْدَ عَائِشَةَ حَتَّى قُبِضَتْ فَلَمَّا قُبِضَتْ قَبَضْتُهَا وَكَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَلْبَسُهَا فَنَحْنُ نَغْسِلُهَا لِلْمَرْضَى يُسْتَشْفَى بِهَا.
“Асмо бинт Абу Бакр розияллоҳу анҳо кисровий таёлисий ёқаси ва икки чекасига ипак қопланган бир жуббани чиқарди ва: “Бу Оиша розияллоҳу анҳо вафот топгунича унинг ҳузурида эди. Вафот топгач, уни олдим. Буни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кияр эдилар. Биз уни шифо сўраган касалларга ювиб (сувини) берамиз”, – деди” (Мушкотул масобиҳ, либос китоби, Муслим ривояти).

НАБИЙ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ СОЧЛАРИНИ ВАСИЛА ҚИЛИШ

عَنْ عُثْمَانَ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ مَوْهَبٍ قَالَ أَرْسَلَنِي أَهْلِي إِلَى أُمِّ سَلَمَةَ زَوْجِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِقَدَحٍ مِنْ مَاءٍ وَقَبَضَ إِسْرَائِيلُ ثَلَاثَ أَصَابِعَ مِنْ قُصَّةٍ فِيهِ شَعَرٌ مِنْ شَعَرِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَكَانَ إِذَا أَصَابَ الْإِنْسَانَ عَيْنٌ أَوْ شَيْءٌ بَعَثَ إِلَيْهَا مِخْضَبَهُ فَاطَّلَعْتُ فِي الْجُلْجُلِ فَرَأَيْتُ شَعَرَاتٍ حُمْرًا
Усмон ибн Абдуллоҳ ибн Мавҳабдан ривоят қилинади:
“Аҳлим мени бир қадаҳ сув билан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари Умми Салама онамиз ҳузурига юборди ва Исроил уч бармоғи билан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг соч толаларидан бир неча толаси солинган идишни ушлади. Қачон бирор инсонга кўз ёки шунга ўхшаш бирор нарса тегса, бўёқ идишини у(Умми Салама розияллоҳу анҳо)нинг ҳузурига жўнатар эди. Мен у (Расулуллоҳнинг соч толалари солинган) идишга назар солиб, бир неча қизил соч толаларини кўрдим”.
Ким Пайғамбаримизни васила қилишда у зотнинг умматлари қандай иш тутганларини билмоқчи бўлса, Абу Абдуллоҳ Нуъмон Муҳаммад ибн Мусо Тилимсонийнинг “Мисбоҳуз залом фил мустағисийна бихайрил анам” номли китобига ва Зоҳид Кавсарийнинг “Мақолоту Кавсарий” асарига мурожаат қилсин. Валлоҳ аълам.
 
Абудуманнон Қосимий
 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri