Ҳаргиз касодга учрамайдиган тижорат Принтер учун
13.05.2013 й.

بسم الله الرحمن الرحيم

الحمد لله والصلاة السلام علي رسول الله اما بعد:

Аллоҳ таоло инсонларни ҳаётий дунёда тўла-тўкис ҳаёт кечиришлари ва шунинг сабабидан охиратини ҳам обод қилишлари учун барча шарт-шароитларни мукаммал равишда яратиб берганлиги ҳеч кимга сир эмас. Мазкур шарт-шароитлардан бири инсонларни ўзаро олди соттиларини ҳалол қилишларидир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

وَأَحَلَّ اللَّهُ الْبَيْعَ وَحَرَّمَ الرِّبَا

“Аллоҳ таоло байни (олди-соттини) ҳалол қилди, ва рибони ҳаром қилди”.

Нима учун “бай”ни ҳалол қилди-ю “рибо”ни эса ҳаром қилди? – Чунки байда ўзаро рози-ризочилик билан олди берди қилинади. Қолаверса, байда меҳнат қилинади ҳамда доимо фойда билан зарарни ўртасида тараддудланиб турилади.

Рибода эса мутлақо бунинг тескариси, бошқаларнинг меҳнатини эвазига бир жойда ўтириб олиб кайфу-сафо қилган ҳолда мўмайгина фойда олинади. Қолавера ҳар қандай ҳолатда ҳам рибохўр молиявий зарар кўрмайди (унинг барча зарарлари охиратга олиб қўйилади).

Шариатимиз бандаларни доимо ҳалол меҳнат ва тирикчилик воситалари билан шуғилланишга чақиради. Рибохўр эса бу чақириқнинг тескарисини амалга оширади. Шунинг учун у ҳаром қилингандир. Зотан бундай ишларнинг барчаси яъни рибо, ўғирлик, қароқчилик, зўравонлик, порахўрлик, фирибгарлик ва шариат ҳаром қилган нарсаларни савдоси билан шуғилланиб молу-дунё орттиришлик дейилади. Буларни барчасини Аллоҳ таоло қуйидаги ояти- каримаси орқали ҳаром қилгандир.

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُمْ بَيْنَكُمْ بِالْبَاطِلِ إِلَّا أَنْ تَكُونَ تِجَارَةً عَنْ تَرَاضٍ مِنْكُمْ

“Эй иймон келтирганлар! Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманглар. Магар ўзаро розилик ила тижорат бўлса, майли” (Нисо 29 оят).

“Ботил йўл билан” деганда шариъат кўрсатмаларига зид бўлган ҳар қандай йўл билан деганидир.

Магар ўзаро розилик ила тижорат бўлса, майли”, деганда ҳам нимани бўлса ҳам ўзаро розичилик билан олди-сотти қилинса бўлаверади дегани эмас. Балки шариът кўрсатмаси бўйича барча шартлари топилсагина дуруст ва ҳалол бўлади. Агар биз мазкур кўрсатмаларни ва шартларни бирма-бир айтиб ўтадиган бўлсак гап анчагина чўзилиб кетади, шунинг учун бу ҳақидаги маълумотларни келтиришдан тўхтаб биз асосий ёритмоқчи бўлган бош мавзуга қайтсак.яъни “Ҳаргиз касодга учрамайдиган тижорат”га. Ҳайрон бўлаётгандирсиз, бир озгина олдин ҳар қандай тижоратда (олди-сотти) фойда ва зарар бўлишлик эҳтимоли бор дейилганди, энди эса ҳаргиз касодга учрамайдиган тижорат дейилмоқда, шунақаси ҳам бўладими? Ҳар қандай савдогар ҳам бирда бўлмаса бирда зарарга кириб қолиши мумкин-ку, деб ўйлаётгандирсиз.

Бу борада сиз ҳақсиз. Агар ҳақиқатдан тижорат ўзаро бандалар ўртасида бўлса ҳар қандай ҳолатда ҳам зарар кўриб қолиш эҳтимоли йўқ эмас. Аммо биз айтмоқчи бўлган тижорат Аллоҳ таоло билан бандалар ўртасида амалга оширилади. Бунда бандалар фақатгина ҳаридор бўладилар холос, яъни Аллоҳ таолонинг ўз бандаларига охиратда берадиган барча неъматларига жумладан: Ўзининг ризолиги, жамолини кўрсатиши, жаннати, абадий роҳати, мағфирати, раҳмати, фазли ва хоказоларга ҳаридор бўладилар. Ва албатта бандалар мазкур тижоратда ҳеч қандай зарар кўрмайдилар, кўришлари мумкин ҳам эмас. Зотан Аллоҳ таоло ҳеч қачон ваъдасига хилоф қилмайди, харидорнинг ҳаққига хиёнат қилмайди, тарозудан уриб ўлчамидан қисқартириб қолмайди. Балки аксинча, Аллоҳ таоло харидор бўлган бандаларига ўз фазлу барокатидан ошриб, кўпайтириб беради. Бу эса бандаларнинг харидорликдаги ихлослари, муҳаббатлари ва тақволарига боғлиқ бўлган ишдир. Қолаверса мазкур тижоратда фақатгина пул бирликлари воситалари билангина эмас, балки барча амали солиҳларни эвазига ҳамда гуноҳлардан сақланишларни эвазига юқорида номлари зикр қилинган неъматларни сотиб оласиз. Аллоҳ таоло мазкур тижорат тўғрисида қуйдагича марҳамат қилади:

إِنَّ الَّذِينَ يَتْلُونَ كِتَابَ اللَّهِ وَأَقَامُوا الصَّلَاةَ وَأَنْفَقُوا مِمَّا رَزَقْنَاهُمْ سِرًّا وَعَلَانِيَةً يَرْجُونَ تِجَارَةً لَنْ تَبُورَ لِيُوَفِّيَهُمْ أُجُورَهُمْ وَيَزِيدَهُمْ مِنْ فَضْلِهِ إِنَّهُ غَفُورٌ شَكُورٌ

“Албатта, Аллоҳнинг китобини тиловат қиладиганлар, намозни тўкис адо этиб, Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан махфий ва ошкора инфоқ қилганлар, ҳаргиз касодга учрамайдиган тижоратдан умидвор бўлурлар. Чунки У зот уларга ажрларини тўлиқ қилиб берур ва Ўз фазлидан зиёда ҳам қилур. Албатта, У ўта мағфиратли ва ўта шукр қилгувчидир” (Фотир 29-30 оят).

Мана азизлар “ҳаргиз касодга учрамайдиган тижорат” ни ҳам билиб олдик. Асосийси бу тижоратда ҳеч ҳам ноумид бўлмаймиз, хафа бўлиб ғаму ташвишларга ботмаймиз. Чунки ҳеч қачон зарар кўрмаймиз! Қолаверса ўзаро бандалар билан бўладиган тижоратдан анчагина осон ва енгилроқ, машаққати озроқ аммо, фойдаси эса қиёс қилиб бўлмайдиган даражада кўпроқ. Зотан оддий тижоратчиларни ҳаётига эътибор берадиган бўлсангиз кўпчилиги тинмай чет элга қатнайди, кечани-кеча , кундузни-кундуз, ёзни-ёз, қишни-қиш демайди. Бутун сафари давомида асаби бузилиб хавфу-хатарда юради. Биз айтаётган тижоратда эса имкони бўлса умрида бир мартагина ҳаж сафарга чиқса бўлди. Бу сафарда ҳеч қандай хавфу-хатар, асаб бузилиши бўлмайди, балки барча шароитлар етарлидир. Яна бошқа тарафини қиёс қилиб кўрайлик. Кўпинча тижоратчилар бозорларда туриб олиб тижорат қиладилар, ҳар саҳарлаб соат 1-2 дан бошлаб эртаси кечгача об-ҳаво қизиқтирмайди болаларининг тарбиясига ва ҳаказоларга мутлақо вақтлари йўқ. Охират тижоратида эса, бир кеча кундузда бор йўғи 5 маҳал намоз ҳаммасига тахминан таҳоратлари билан хисоблайдиган булсак нари борса 2 соат. Мазкур қиёсни ҳоҳлаганча давом эттириш мумкин, лекин гапни чўзмасдан бошқа далилларни ҳам келтириб ўтайлик.

وَمِنَ النَّاسِ مَنْ يَشْرِي نَفْسَهُ ابْتِغَاءَ مَرْضَاتِ اللَّهِ وَاللَّهُ رَءُوفٌ بِالْعِبَادِ

“Ва одамлардан Аллоҳнинг розилигини тилаб жонини сотадиганлар бор. Ва Аллоҳ бандаларга меҳрибондир(Бақара 207 оят).

Бу оятда эса банда харидор эмас балки сотувчи сифатида гавдаланаяпти. Ҳа азизлар Роулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни таълиму тарбияларини олган Асҳоблар нафақат харидор бўлиб Аллоҳнин розилиги йўлида чеккан заҳматлари, машаққатлари, ихлосу-муҳаббатлари эвазига сотиб оладилар. Балки Аллоҳнинг розичилигини истаб ўз жонларини сотишликка ҳам доимо тайёр. Бу борада заррача шубҳа бўлиш мумкин эмас. Мазкур сўзимизнинг исботи Суҳайб Румий розияллоҳу анҳу қилган тижоратларида ўз аксини топган.

Имом Фахриддин Розий ривоят киладиларки, Суҳайб ар-Румий Мадийнаи Мунавварага хижрат қилиб жўнаганида, Қурайш мушрикларидан бир гуруҳи у кишини кайтармоқчи бўлиб ортидан борибди. Шунда у киши уловидан тушиб, ўқдонидаги ўкларни тизиб қўйиб, камонни кўлларига олибди-да:

«Эй Қурайш аҳли, менинг ичингизда энг мерганлардан бири эканимни яхши биласизлар-а?! Аллохга қасамки, ўкдондаги ўқ тугамагунча, биттангиз ҳам менга якинлаша олмайсиз! Сўнгра, қиличим билан, қулимда канчаси колса, шунчаси билан чопаман. Кейин нимани истасангиз, килаверасиз!» — деди. Улар:

«Сен бизнинг юртимизга келганингда ҳеч нарсанг йўқ гадо эдинг, хозир эса, кўплаб мол-дунёга эга бўлдинг», — дедилар. Суҳайб:

«Молимнинг каердалигини айтиб берсам, ўз йўлимда кетавераманми?» — деди. Улар, ҳа, деган эдилар, у моли Макканинг каерида эканини айтиб берди. Мадийнага келиб Пайғамбар алайҳис саломнинг хузурларига кирди. Пайғамбаримиз алайхиссолату вассаломуни кўришлари билан: «Савдо фойда келтирди, эй Суҳайб! Савдо фойда келтирди, эй Суҳайб!» — дедилар. Бир оз туриб Аллох таоло: «Ва одамлардан Аллоҳнинг розилигини тилаб жонини сотадиганлари бор», деган ояти каримани нозил қилди.

Мазкур воқеадан кўриниб турибдики банда банда Аллоҳ таоло билан тижоратни йўлга қўядиган бўлса албатта фойда кўради. Бунда банданинг харидор ёки сотувчи бўлишини фарқи йўқ.

إِنَّ اللَّهَ اشْتَرَى مِنَ الْمُؤْمِنِينَ أَنْفُسَهُمْ وَأَمْوَالَهُمْ بِأَنَّ لَهُمُ الْجَنَّةَ

“Албатта, Аллоҳ мўминлардан уларнинг жонлари ва молларини жаннат эвазига сотиб олди” (Тавба 111 оят).

Ушбу савдо алоқасида Аллоҳ таоло харидору, мўмин инсон сотувчи. Мўмин-мусулмон бўлиш билан инсон ўз жони ва молини Аллоҳга сотади. Аллоҳ таоло эса мўмин мусулмон бандасига жонингни ва молингни Менинг йўлимга тиксанг, Мен бунинг эвазига жаннатни бераман, деб сотиб олади.

«Албатта, Аллоҳ мўминлардан уларнинг жонлари ва молларини жаннат звазига сотиб олди», дегани шу маънони англатади. «Сотиб олди», яъни, савдо тугади. Шунинг учун ҳеч бир мўмин-мусулмон шахс савдони бузмасликка, Аллоҳга сотган жони ва молини беришга доим тайёр турмоғи лозим.

Аллоҳ таолонинг севикли бандалари бор-будларини ҳаттоки жонларини сотиб бўлса ҳам Аллоҳнинг розилигини ва жаннатни қўлга киритишликка тайёр турганларида Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлган бандалар мазкур неъматларни арзимас дунё матоҳларига алмаштиришга тайёрлар.

Буларни ояти карималарнинг маънолари билан номлайдирган бўлсак “тижаротлари мутлақо фойда келтирмайдиганлар” дейишимиз мумкин.

                                 

“Ана ўшалар, ҳидоятга залолатни сотиб олганлардир. Ва тижоратлари фойда келтирмади ҳамда ҳидоят топганлардан бўлмадилар” (Бақара 16 оят).

أُولَئِكَ الَّذِينَ اشْتَرَوُا الضَّلَالَةَ بِالْهُدَى وَالْعَذَابَ بِالْمَغْفِرَةِ فَمَا أَصْبَرَهُمْ عَلَى النَّارِ

“Ана ўшалар адашувни ҳидоятга, азобни мағфиратга сотиб олганлардир. Дўзах ўтига қандоқ чидайдилар-а?!” (Бақара 175 оят).

إِنَّ الَّذِينَ اشْتَرَوُا الْكُفْرَ بِالْإِيمَانِ لَنْ يَضُرُّوا اللَّهَ شَيْئًا وَلَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ

“Албатта, куфрни иймонга сотиб олганлар Аллоҳга ҳаргиз бирор зарар етказа олмаслар. Уларга аламли азоб бордир(Оли Имрон 177 оят).

أُولَئِكَ الَّذِينَ اشْتَرَوُا الْحَيَاةَ الدُّنْيَا بِالْآخِرَةِ فَلَا يُخَفَّفُ عَنْهُمُ الْعَذَابُ وَلَا هُمْ يُنْصَرُونَ

“Ана ўшалар дунё ҳаётини охиратга сотиб олганлардир. Улардан азоб енгиллатилмас ва уларга ёрдам ҳам берилмас” (Бақара 86 оят).

Мазкур оятларни тафсир ва маънолари билан ҳамда нозил бўлишлик сабабларини ўрганар эканмиз бу тоифаларнинг ўзларича ҳар тарафлама фойда кўришлик учун амалга ошираётган тижаротлари аслида ҳеч қандай, яъни на дунёвий ва на ухровий фойда келтирмаётганлигини гувоҳи бўламиз. Аслида бизнинг дунё ва охиратимиз учун қандай амаллар фойдалик ёки зарарлик эканлигини ўзимиздан кўра аллоҳ таоло билувчироқ эканлигини эътироф этган ҳолда шунга мувофиқ ҳаракат қиладирган бўлсак алалҳусус олди-сотти ишларида “Ҳаргиз касодга учрамайдиган тижорат” аҳлларидан бўлишимиз муқаррар. Аммо ўз билармонлик билан фойда кўрмоклиликни ҳар қанча ҳаракатида бўлганимиз билан аслида фойда деб қабул қилаётган нарсаларимиз айни зарардан ўзга нарса эмаслигини кўпчилигимиз тушунмаймиз. Балки мазкур ояти каримада зикри келган мунофиқларнинг қиладирган тижаротлари, яъни Аллоҳ таолонинг ҳидояти ўрнига залолатни, иймоннг ўрнига куфрни, охиратнинг ўрниг эса дунёни сотиб олган мунофиқлар каби ҳар тарафлама зарарга киришлигимиз муқаррардир. Лекин инсоннинг табиати ўзининг тутган йўлини доимо тўғри ва манфаатли деб қабул қилади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони каримда қуйдагича марҳамат қилган

كُلُّ حِزْبٍ بِمَا لَدَيْهِمْ فَرِحُونَ

“Ҳар фирқа ўз ҳузурларидаги нарса ила хурсанддирлар” (Мўминун 53 оят).

Азиз ўқувчи биз юқорида тижаротнинг уч хил турини яъни:

1) Фойда ва зарар бўлиши эҳтимоли бўлган тижарот;

2) Ҳаргиз касодга учрамайдиган тижорат;

3) Ҳаргиз фода келтирмайдиган тижарот.

Ҳақида сўз юритдик Аллоҳ таоло ўз бандаларига қайси йўлни танлашлиги ҳақида жузий ихтиёрни берган. Демак ҳар ким ўзи ҳоҳлаганини танлашлик ихтиёрига эга. Танловингизга қараб натижани кутаверасиз.

 

“Тўхтабой” жомеъ масжиди имом хатиби:

Исақжон домла Бегматов

 

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri