Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намозларининг кайфияти (1-дарс) Принтер учун
23.05.2013 й.

1-дарс:

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намозларининг кайфияти

(Ҳанафий мазҳаби ижтиҳоди ёғдусига кўра)

МАТН

1-Матн: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозга киришишни хоҳласалар ният қилардилар.

2-Матн: Кейин аввало икки қўлларини токи икки қулоқлари юмшоғи баробаригача кўтариб,

3-Матн: Кейин такбир айтар эдилар.

4-Матн: Қўллари кўтарилган ҳолда бармоқлари орасини очар эдилар. Лекин мутлақ очиқ ҳам ва мутлақ ёпиқ ҳам бўлмай балки уларни ўз ҳолига қўяр эдилар. Кафтларининг ичини қиблага қаратардилар.

5-Матн: Сўнг ўнг қўллари билан чап қўллари устига,

6-Матн: (иккисини) киндик остига қўярдилар.

7-Матн: Бу ўнг кафтларини чап кафтлари устига қўйиш ва чимчалоқ ва бошбармоқ билан кафт бўғинини ҳалқа қилиб ушлаш билан бўлар эди.

8-Матн: Сўнгра: “Субҳаанакаллооҳумма ва биҳамдика ва табаарокасмука ва таъаалаа жаддука ва лаа илааҳа ғойрука”, дердилар.

9-Матн: Сўнгра “тааввуз” ва “басмала”ни махфий   ўқирдилар.

10-Матн: Сўнгра у зот алайҳиссалом Китобнинг Фотиҳасини ва унга қўшиб бир сурани ёки хоҳлаган сурадан уч оятни ўқир эдилар.

11-Матн: “Фотиҳа”ни ўқигандан сўнг махфий   ҳолда “Омин” дердилар.

12-Матн: Сўнгра рукуъ қилган ҳолда такбир айтардилар.

13-Матн: Икки қўллари билан тиззаларига суянардилар. Бармоқларининг орасини очардилар.

14-Матн: Белларини текис тутган ҳолда, бошларини кўтариб ҳам, тушуриб ҳам юбормас эдилар

15-Матн: Ва уч марта “Субҳана Роббиял Азийм”, дердилар. Энг ками шунча бўларди.

16-Матн: Сўнгра тик турган ҳолда фақат “Самъаллоҳу лиман ҳамидаҳ”нинг ўзини айтардилар.

17-Матн: Агар қиёмга турсалар такбир айтардилар ва сажда қилардилар. Бунда қўлларини кўтармас эдилар.

18-Матн: Аввал икки тиззаларини

19-Матн: Кейин икки қўлларини сўнгра пешоналарини ерга икки кафтлари орасига қўярдилар. Билаклари кўриниб турар,

20-Матн: Қоринлари сонларидан узоқлашган бўларди.

21-Матн: Саждалари камида уч марта: “Субҳана Роббиял Аълаа”, дер эдилар. Сўнгра бошларини биринчи саждадан кўтарар эдилар. Ростланиб ўтирардилар ва: “Роббиғфирлий, варҳамний, важбурний, варфаъний, варзуқний, ваҳдиний”, дердилар.

22-Матн: (Ўтиришлари) чап оёқларини тўшаган ҳолда, ўнг оёқларини тик қилган ҳолда бўларди.

23-Матн: Қачон хотиржам ҳолда ўтириб, аъзолари таскин топгач такбир айтиб иккинчи бор сажда қилардилар. Қачан (саждадан) фориғ бўлсалар икки оёқларида турардилар, ўтирмас эдилар. Туриш пайтида қўллари билан ерга суянмасдилар, балки тиззаларига суянардилар.

24-Матн: Иккинчи ракатда биринчи ракатда қилган сўз ва феълларга ўхшашини амалга оширардилар. Фақат у зот иккинчи ракатда биринчи ракатдаги киришишни қилмас, тааввузни айтмас ва намозларининг дастлабки такбирларидан бошқа бирор жойда икки қўлларини кўтармас эдилар.

25-Матн: Агар иккинчи ракатда иккинчи саждадан бошларини кўтарсалар, чап оёқларини тўшаб унинг устига ўтирар эдилар, ўнг оёқларини тик тутган ҳолда унинг бармоқларини қиблага юзлантирардилар.

26-Матн: Ташаҳҳуд ҳолатида икки қўлларини икки сонларига қўярдилар ва: “Аттаҳийяту лиллааҳи вас солаваату ват тоййибаат, ассалааму ъалайка айюҳан набийю ва роҳматуллооҳи ва барокаатуҳ. Ассалааму ъалайнаа ва ъалаа ъибаадиллааҳис соолиҳийн. Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллооҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳуу ва росуулуҳ”, дердилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам аввалга қаъдадаги ташаҳҳудда ушбу миқдордан зиёда қилмас эдилар.

27-Матн: У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам  чимчалоқ ва унинг ёнидаги бармоқларини букиб, ўрта бармоқ билан бошбармоқни ҳалқа қилардилар ва кўрсатгич бармоқни “нафий”да (яъни, “ла илааҳа” калимасида) кўтариб, “исбот”да (яъни, “иллаллоҳ” калимасида) тушуриб ишора қилардилар. Шаҳодат калимасини айтиш пайтида кўрсатгич бармоқни кўтариш нафий учун,  тушуриш эса исбот учун бўлар эди.

28-Матн: У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилсалар (кўрсатгич)  бармоқлари билан ишора қилар ва уни ҳаракатлантирмас эдилар.

29-Матн: Назарлари ҳам ишораларидан ўтиб кетмасди.

30-Матн: У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам аввалги қаъдада бунга зиёда қилмас эдилар.

31-Матн: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўртасидаги ташаҳҳуддан фориғ бўлганларида учинчи ракатга турардилар. Бунда ҳам ерга қўллари билан суянмас эдилар. Қолган икки ракатда “Фотиҳа”нинг хос ўзини ўқирдилар.

32-Матн: Агар у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам намозларининг охирида ўтирсалар худди аввалги ўтиришлари каби ўтирардилар, ташаҳҳудни ўқирдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтардилар.

33-Матн: Ўзлари учун, ота‑оналари учун, мўъмин ва мўъминалар учун истиғфор айтардилар.

34-Матн: Сўнгра маъсур дуолар ила дуо қилардилар.

35-Матн: Қуръони Карим лафзларига ўхшаш лафзлар билан дуо қилардилар.

36-Матн: Одамларнинг каломларига ўхшаш калом билан дуо қилмас эдилар.

37-Матн: У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ташаҳҳуддан кейинги дуоларини ўқиб бўлгач ўнг томонларига қараб “Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ” дея салом берар эдилар. Чап томонларига қараб ҳам худди шундай салом берардилар.  Матн тугади.

 

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri