Ибодат мавсуми Принтер учун
24.06.2013 й.

Али Тонтовий

1959 йилда Дамашқ радиосида қилган нутқим

 

Ҳурматли тингловчилар! Албатта, деҳқончиликнинг ҳам, тижоратнинг ҳам ва илм олишнинг ҳам ўз мавсуми бор.  Агар деҳқончилик мавсуми келса, деҳқон енгини шимариб, ер ҳайдаб, уруғ экиб бор куч ғайратини сарфлайди. Агар савдо мавсуми келса савдогар саҳарлаб туриб ўзиниг савдо молларини олиб чиқади. Уни сотиш учун бор зеҳни ва кучини ишлатади. Агар имтиҳон мавсуми келса, ўқувчи ҳамма кўнгулхушликларини тарк қилиб, тунларда бедор бўлиб, дарсга берилади.

Рамазон бу мўминлар учун ибодат мавсумидир!

Агар деҳқон ер ҳайдаш, уруғ қадаш ишларида ўзини қийнаса, терим вақтида орзусига етади. Албатта, дунё охират экинзоридир. Бу дунёда солиҳ амаллардан иборат уруғларни экинглар. Шунда ҳисоб қойим бўладиган кунда яхшилик меваларини терасизлар.

Агар тожир молдан фойда олиш учун тинмай маҳнат қилиб, бор кучини сарфласа. Қийинчилик ва зарардан нажот топади. Мана шу нарса фойдали тижоратдир:

“Эй иймон келтирганлар! Сизларни аламли азобдан нажот топтирувчи тижоратга далолат қилайми? Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтирасизлар ҳамда Унинг йўлида молингиз ва жонингиз билан жиҳод қиласизлар. Шундоқ қилмоқларингиз, агар билсангизлар, ўзларингиз учун яхшидир. Ана шунда, У Зот гуноҳларингизни кечирур ва сизларни адн жаннатидаги остидан анҳорлар оқиб турган боғларга ва яхши масканларга киритур. Бу улуғ ютуқдир. Ва сизлар яхши кўрадиган бошқаси ҳам бор. Аллоҳдан ёрдам ва яқин зафар. Ва мўминларга башорат бер”.[1]

 Агар ўқувчи имтиҳон кунида йиқилиб, дўстлари орасида шарманда бўлишдан қўрқиб дарс қиладиган бўлса. Бизнинг олдимизда улуғ имтиҳон бор. Бу имтиҳондаги афсуслар фақат ўқучининг бир йилини зое қилишидир. Сўнгра у яна қайтади. Шунда у хатоларини тўғирлаб, зое қилган нарсаларини тузатади. У ёқдаги имтиҳонда эса ҳамма халоиқнинг устидаги натижалар эълон қилинади. Инс ва жинлар унга қулоқ солишади. Жарчи Фалон ўғли Фалон нажот топди, деб нидо қилади. Шунда раҳмат фаришталари уни хурмат ва эътибор билан доимий неъматлар ҳовлисига элтиб қўяди. Жарчи яна Фалон ўғли фалон йиқилди, деб жар чақиради. Шунда дўзах забониялари уни қаттиққўллик ва ҳақоратлаш билан абадий азоблар зиндонига ташлайди.

Ана ўша ҳақиқий бахтсиликдир:

“Сен: “Албатта, зиёнкорлар қиёмат куни ўзларига ва аҳлларига зиён қилгувчилардир. Огоҳ бўлингким, ана ўша очиқ-ойдин зиёнкорликдир”, деб айт. Улар учун тепаларидан ҳам оловдан “соябонлар” бор, остларидан ҳам оловдан “соябонлар” бор. Бу билан Аллоҳ Ўз бандаларини қўрқитур: “Эй бандаларим, менга тақво қилинглар!”.[2]

“Тақво қилинглар” сўзиниг маъноси нима эканлигини биласизларми. Сизлар уни доимо гапириб ва доимо эшитасизлар. Кўпчилигингиз унинг маъносини билмайди. “Тақво қилинглар” калимаси “сақлаш” сўзидан олинган. Шунда, Фулон ўзини совуқдан пальто билан сақлади, яъни пальтони совуқдан сақловчи қилиб олди. Аскар ўзини ханжардан қалқон билан сақлади, яъни ўзини қалқон воситаси билан сақлади, дейилади. “Аллоҳга тақво қилинглар”нинг маъноси: “Ўзларингизни Аллоҳнинг иқобидан сақланглар”, демакдир.

Биз ўзимизни Аллоҳнинг азобидан нима билан сақлаймиз?

Қуръон билан! Қуръон нозил бўлган ой Рамазон ойи эса унинг тиловатига, тадаббурига ва унга рағбат қилишга бошқа ойлардан кўра ҳақлироғидир. Машҳур саҳиҳ ҳадисда: “Бир қавм Аллоҳнинг уйларидан бир уйга жамланиб, унда Аллоҳнинг китобини тиловат қилсалар ва бир бирларига ўргатсалар, уларнинг устига сакинат нозил бўлади. Уларни раҳмат чулғаб олади. Фаришталар уларни ўраб олади. Аллоҳ уларни ўзиниг ҳузуридагилар олдида эслайди”,[3]дейилади.

Қалбларингизга сакийнат тушишини, қалбларингиз хотиржамликни ҳис қилишини ва  қалбларингиз ғам, хавотир ва изтиробдан халос бўлишини яхши кўрмайсизларми? Ундай бўлса Қуръон тиловат қилинглар ва уни ўрганинглар.

Ёки сизларга Аллоҳ тарафидан раҳмат келишини ёқтирмайсизларми? Кимга Аллоҳнинг раҳмати келса. Бас, у яхшиликларнинг барчасига ноил бўлади ва ундан зарар ва кулфатларнинг барчаси узоқлашади. Ундай бўлса Қуръон тиловат қилинглар ва уни ўрганинглар.

Сизларнинг шерикларингиз фаришталар бўлишини  хуш кўрмайсизларми? Булар анави шериклардан яхши эмасми? Атрофингиздан инсонлар ва жинлардан бўлган шайтонлар ҳайдалмоғини хоҳламайсизларми? Ундай бўлса Қуръон тиловат қилинглар ва уни ўрганинглар.

Одамларнинг шуҳрат ва номлари машҳур бўлишига интилаётганларини кўрмайсизларми? Уларнинг мақсади дунё аҳли уларни танишларини орзу қилишдан иборат. Бу кенг борлиққа нисбатан ер нима деган гап? Чунки унда Қуръон ўқиб ва уни ўрганадиганларни улуғ фаришталар аҳли танишади. Уларнинг хабарлари осмонлардагиларга етиб боради. Аллоҳ уларни Ўзининг ҳузуридагиларнинг олдида зикр қилади. Ундан юқори бир шараф бўлмаган бу шарафга эришишни хоҳламайсизларми? Ундай бўлса Қуръон тиловат қилинглар ва уни ўрганинглар.

           

*  *  * 

 

Эй азизлар! Рамазон тунлари бу охират учун зироат қилишни хоҳлаганлар учун зироат, охиратда боқий фойдани хоҳлаганлар учун тижорат ва охиратдаги улуғ имтиҳондан ўтишни хоҳлаганлар учун имтиҳонга тайёргарлик мавсумидир.

Лекин, назарларининг хиралиги сабабидан мискинликка дучор бўлган ғофиллар олдиларидагидан бошқа нарсани кўрмайдилар. Улар инсонинг ҳаёти фақат бу дунёдаги кунларидангина иборат, деб ҳисоблайдилар. Агар уларнинг икки кўзларига диний кўзойнаклар қўйилса. (Унинг сабабидан назарларининг пастлигидан қутилишлиги учун). Албатта, уларнинг олдида узун йўл борлигини, сафар эса узоқлигини ва бу дунё ҳаёти ҳақиқий умр эмас балки ҳақиқий умрнинг  босқичларидан бир босқич эканлигини кўради.

Албатта, биз машриқ билан мағриб орасини кесиб ўтаётиб бир оз дам олиш учун тўхтаган мусофирлар карвонига ўхшаймиз. Аҳмоқ эса йўл ниҳоясига етди, деб ҳисоблаб, овқатларини еб, ҳайвонларини қаровсиз қолдиради. Сафар учун тайёргарлик кўрмайди. Агар карвон қўзғалиб, кетиб қолса, ундан қолиб кетади ёки саҳрода адашиб қолади ёки очликдан ўлиб кетади. Оқил киши эса ўзининг устидаги ишларни, уловини дам олдириш кераклигини ва туясини унинг устида йўлни кесиб ўтишлик учун овқатлантириш кераклигини билади. Ҳамда сафар кунларида оч қолмаслик учун овқатини тежайди.

Бу ҳаёт нима? Унинг муддати қанча? Етмиш, юз ёки бир юз эллик йилми? Бирор киши бир юз эллик йилдан кўпроқ яшай оладими? Охиратга нисбатан бир юз эллик йил нима? Балки минг йилга яқин яшаган Нуҳ (а.с.)нинг умрларини яшашни хоҳларлар. Минг йилнинг ўзи нима? У охират кунларининг бир куни билан тенгдир. Охиратдаги кунларнинг миқдори эса эллик минг йилдир!

Қачон биз охиратни эслаймиз? Батаҳқиқ, биз уни унутдик. Ундан бизни дунёнинг ажабтовур товушлари, тирикчилик ғамлари ва ўлимдан сўнг ундан бирон нарса қолмайдиган фоний мол мулклар устида талашиб тортишишлар машғул қилди. Биз ҳар куни биздан ўлганларнинг дафн маросимларини кўрамиз. Лекин, биз ўлим бизлардан бошқаларгагина тақдир қилинган, деб гумон қиламиз. Қабрлар билан тўлган ерни кўрамизу, биз ҳам бир куни қабрга киришимизни ўйламаймиз.

Агарда биз ўлсак ва тарк қилинсак,

Бўлар ўлим ҳар бир тирикка роҳат.

Ва лекин биз ўлиб сўнгра тирилсак,

Сўралурмиз ҳар шайдан кун қиёмат[4].

 

Ўлим бир куни бизга ҳам келувчи эканлигини ва ўлимдан сўнг ҳар бир қилган амалимиз учун аниқ ҳисоб китоб борлигини билмаганга оламиз. Биз унутган ҳолатда Аллоҳ ҳисоблаб туради. Китобдаги каттаю кичиги борми ҳеч бирини қўймасдан ҳисоблайди. Қиёмат кунида банда унга дучор бўлади. Китоби қаршисига келтирилиб, унга: “Китобингни ўқи, бугунги кунда сен ўзингга ўзинг ҳисоблчиликка кифоя қилурсан”[5], дейилади.

Агар у одам инкор қилса, Аллоҳ унинг тилини гапиришдан тўхтатиб, унинг тана аъзоларини ўзига қарши гувоҳликка олади. Шунда, қўли кимни урганига ёки нимани ўғирлаганига, оёғи ҳаромга юриб борганига, кўзи ҳаромдан иборат кўрган нарсаларига, фарж эса ҳаромдан иборат нарсалар билан шуғулланганига гувоҳлик беради. У эса ўша ҳолатни икки кўзи билан кўриб, икки қулоғи билан эшитиб туради.

Ҳайрон бўлманглар! Ахир сизлар видео камерадаги ёзилган тасмаларни кўриб, гапларини эшитасизлар.  У сизларнинг қилган ишларинигиз ва айтган сўзларингизга гувоҳлик берса, уни инкор қилишликка бирортангиз қодир бўлмайсиз. Бу нарсалар бу дунёдаги Аллоҳнинг тавфиқи ва ҳидояти билан башар томонидан қилинган нарсадир. Охиратда тана аъзолари сизларга қарши гувоҳлик беришини ва ҳар нарсага нутқ берган Аллоҳ уларни ҳам гапиртириб қўйишини инкор қиласизларми?

Келинглар, Рамазон ойини Аллоҳнинг ибодатига қайтишимиз учун мавсум қилиб олайлик. Келинглар Қурън тиловат қилиб, уни ўрганайлик. Шоядки биз ҳам ўша устиларига сакинат нозил бўлган, раҳмат чўлғаб олган, фаришталар ўраб олган, Аллоҳ уларни Ўзиниг ҳузуридагиларнинг олдида зикр қиладиган бандалардан бўлсак.

Рамазон кечаларида кўришгунча. Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи!

 

*  *  *

Алий Тонтовийнинг “Нур ва Ҳидоят” китобидан таржима.

Таржимон: Тошкент Ислом институти талабаси

Валиев Саидакбархон



[1] Сафф сураси, 10-13 оятлар. “Қуръони Карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси” Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.

[2] Зумар сураси, 15, 16 оятлар.

[3] Муслим, Термизий, Абу Довуд, Ибни Можа ва Аҳмад (Мужоҳид) тахриж қилганлар.

[4] Али ибн Аби Толибнинг қасидалари.

[5] Исро сураси, 14 оят

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri