Инсонни гуноҳлардан онасидан туғилган кунидагидек қилиб поклайдиган амаллар Принтер учун
09.07.2013 й.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Ким Аллоҳ учун ҳаж қилса, унда аёли билан жимоъ қилмаса, беҳуда гапларни гапирмаса, фисқу-фужур, гуноҳ содир этмаса, ҳаждан онасидан туғилган кунидагидек гуноҳлардан холи бўлиб қайтади” деяётганларини эшитдим”. Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
Аллоҳ учун ҳаж қилиш деганда Аллоҳнинг розилигини кўзлаб, ихлос билан, ҳалол пул топиб, шу пулга ҳаж қилишни тушуниш лозим.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки Байтни (Каъбани) эллик марта тавоф қилса, гуноҳлардан онасидан туғилган кунидагидек пок бўлиб чиқади”, дедилар. Термизий ривоят қилган.
Абу Салама ибн Абдураҳмон ибн Авф айтадилар: “Отам менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидаги ҳадисни айтиб бергандилар: “Албатта, Аллоҳ азза ва жалла сизларга Рамазон рўзасини фарз қилди. Мен эса сизларга унда кечалари қойим бўлишни суннат қилдим. Ким у ойнинг рўзасини иймон-эътиқод ва савоб умидида тутса, онасидан туғилган кунидагидек гуноҳлардан холи бўлиб чиқади”. Насоий, Ибн Можа ривоят қилишган.
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким қуёш ботгунича эҳром кийган ва талбия айтган ҳолда кунини ўтгазса, қуёш ботганда онасидан туғилгандек гуноҳлардан қутилади”, дедилар. Имом Аҳмад, Термизий, Ибн Можа ривоят қилишган.
Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Ким бомдод ёки тонгги намозни ўқиб бўлгач, ўша жойга ўтириб, дунё сўзларидан ҳеч нарса сўзламай, то зуҳо намозини ўқигунича Аллоҳ азза ва жаллани зикр қилиб ўтирса, кейин тўрт ракат зуҳо намозини ўқиса, гуноҳларидан онасидан туғилган кунидагидек пок бўлиб чиқади” деяётганларини эшитдим”. Ибн Сунний ривоят қилган.
Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Ким таҳорат қилиб бўлгач “Ашҳаду ан ла илаҳа иллаллоҳ” деб уч марта айтса, ҳали ўрнидан турмасиданоқ онасидан туғилган кунидагидек бўлиб қолади”. Ибн Сунний ривоят қилган.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар банда уч кун касал бўлиб ётса, гуноҳларидан онасидан туғилган кунидагидек пок бўлиб чиқади”, деб марҳамат қилдилар. Табароний ривояти.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: “Ким Рамазон рўзасини тутса ва орқасидан Шаввол ойидан ҳам олти кун (нафл рўза) тутиб қўйса, гуноҳлардан онасидан туғилган кунидагидек пок бўлади”. Бухорий, Муслим, Табароний ривоят қилишган.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир мусулмон биродарининг ҳожатини раво қилиш учун юрса, Аллоҳ унинг босган ҳар бир қадамига, у то биродаридан ажралиб ортга қайтгунича, яхшилик ёзади. Агар ўша ҳожат раво қилинса, у банда гуноҳларидан онасидан туғилган кунидагидек пок бўлиб чиқади. Борди-ю, шу муддат орасида вафот этиб қолса, жаннатга ҳисобсиз киради”, дея марҳамат қилдилар. Абу Яъло Мўсулий ривоят қилган.
Аллоҳ таоло барчамизга юқоридаги амалларни қилиб боришимизни ва онамиздан туғилганимизда қандай пок бўлган бўлсак, гуноҳларимиздан ҳам худди шундай пок бўлишимизни насиб этсин, омин!

Манбалар асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri