Марҳабо Рамазон Принтер учун
13.07.2013 й.

Яратганда Еру Осмонни Раҳмон.
Ой ила Қуёшга манзил бичган он.
Ойларни ўн икки айлаган замон.
Сени улар ичра айламиш султон.
Марҳабо, хуш келдинг, хушвақт Рамазон.

Сен ўзинг халқларга бўлдинг қутлуғ ой.
Сендадир чин севги, ҳақийқий чирой.
Ҳар неки фазийлат топмиш сендан жой.
Сен билан фахр этар ҳатто кўкда Ой.
Марҳабо, хуш келдинг, хушвақт Рамазон.

Роббим бағринг ичра яширмиш бир тун.
Унда халқ тақдирин битармиш бутун.
Уммат умри ажри бўлсин деб бутун,
Айламиш бу тунни минг ойдан афзун.
Марҳабо, хуш келдинг, хушвақт Рамазон.

Шу кечангда олмиш Фурқон осмоним.
Шу кечанг тушмиш ер узра Қуръоним.
Жибрилу малаклар бўлар меҳмоним.
Мақбулдир дуойим, қолмас армоним.
Марҳабо, хуш келдинг, хушвақт Рамазон..

Жаннат эшиклари очилар сенда.
Дўзах эшиклари ёпилар сенда.
Шайтонлар занжирбанд этилар сенда.
Нафслар улардан қутулар сенда.
Марҳабо, хуш келдинг, хушвақт Рамазон..

Эсингдами, Расул сени кутарди,
Сен келсанг, умматин табрик этарди,
Севинчдан гоҳ кулар, гоҳо йиғларди,
Фазлинг деб, барчага сени мақтарди.
Марҳабо, хуш келдинг, хушвақт Рамазон.

Жибрил келиб сенда Расул қошига,
Шерик бўлиб башар хизматдошига,
Сингдириб Қуръонни ичу тошига,
Хатм қилдирарди ул сирдошига.
Марҳабо, хуш келдинг, хушвақт Рамазон.

Гар билсанг, ўшанда Ҳабиб Мустафо,
Саховат бобида эрди гар якто,
Шавқингдан сарф этиб не бор муҳайё,
Шамолдек эсарди этганда сахо.
Марҳабо, хуш келдинг, хушвақт Рамазон.

Сен сабаб қўл тортиб аҳлу аёлдан.
Сени деб кечарди неча ҳалолдан.
Масжидга уй тикиб хурмою толдан,
Фазлин сўрар эрди У Зулжалолдан.
Марҳабо, хуш келдинг, хушвақт Рамазон.

Саноқли кунларинг топиб ниҳоя,
Ҳилолингга завол солганда соя,
Набий маҳзунлиги билмасди ғоя,
Дер эрди иймондан буни киноя.
Марҳабо, хуш келдинг, хушвақт Рамазон.

Биз эса умматмиз, бил, ўша зотга.
У каби боқармиз биз ҳам ҳаётга.
Унинг йўли бизни элтар нажотга.
Ўргатмиш сен билан бизни саботга.
Марҳабо, хуш келдинг, хушвақт Рамазон.

У зот каби биз ҳам сени севармиз.
Доимо бўйингга муштоқ турармиз.
Қудумингдан шоду хуррам бўлармиз.
Фироқингдан онча маҳзун ёнармиз.
Марҳабо, хуш келдинг, хушвақт Рамазон.

Жўш урар Раҳмоннинг раҳмати сенда.
Мавж урар мағфират дарёси сенда.
Ювилиб умматнинг исёни сенда,
Дўзахдан қутулиш имкони сенда.
Марҳабо, хуш келдинг, хушвақт Рамазон.

Сен билан соғ эрур жисму жонимиз.
Сен билан софланар танда қонимиз.
Сен билан покланар бу виждонимиз.
Сен билан нурланар ҳам иймонимиз.
Марҳабо, хуш келдинг, хушвақт Рамазон.

Битмагай бир умр васфинг айласам.
Сийратинг ёзмоққа ожиздир қалам.
Шавкатинг олдида қилиб қаддим хам,
Лойиқдир таъзим-ла туну кун десам:
Марҳабо, хуш келдинг, хушвақт Рамазон.

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
2011/08/05

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri