Рўзанинг ҳолати Принтер учун
13.07.2013 й.
Ҳадисларда баъзи бир амалларни қайсидир шаклда бўлиши айтилган . Масалан: Айтилган ҳар бир тасбиҳ учун  жаннатда бир дарахт экилади. Масжидга сарфланган маблағлар эвазига унинг соҳибига жаннатдан бино берилади. Сураи Бақара ва Оли Имрон жаннатдаги дарахт бўлиб, уни ўқигувчини жаннатга тортиб киргизади. Ҳоказо бу каби мисоллар кўп. Ҳаттоки намоз ҳақида Ашраф Али Таҳонавий  бир ҳикояни келтиради.
Бир киши Ҳожи Имдодуллоҳ Маккий Роҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурига келиб: "Мен кечаси туриб намоз ўқидим ва тонга яқин туш кўрдим. Тушимда ўқиган намозим бир ҳур шаклида намоён бўлди ва у менинг ўқиган намозим эканлигини айтди. Лекин унинг икки кўзи кўр эди. Нима ҳато қилганимни билмаяпман?" деди. Ҳазрат: "Намозни суннатга ҳилоф равишда кўзингизни юмиб ўқиган бўлсангиз керак", деди. У киши: "Ҳа, шундай қилсам ҳушуъ ва ҳузуъ қилгандек бўлувдим, кўзимни юмиб олдим", деди. Ҳазрат: "Дин итоатдир. Ҳар бир амал суннатга мувофиқ бўлмас экан, у нуқсонлидир", деди. Ашраф Али Таҳонавийнинг охирги ҳалифалари Аброрулҳақ роҳматуллоҳи алайҳ рўза борасидаги кўрсатмаларида: "Қиёмат куни рўза бир инсон шаклида бўлса, рўзадор намозларни жамоатда ўқиши рўзанинг оёғи, қилган ҳайри эҳсони унинг қўли, ҳусни хулқда бўлиши унинг чиройи бўлади. Агар рўза тутиб тиловатул Қуръон қилмаса, ундай рўза соқов рўзадир. Агар жамоатга чиқмаса, чўлоқ рўзадир. Ҳайри эҳсон қилмаса, қўлсиз рўзадир. Номаҳрамларга қараса кўр рўзадир. Устига ғийбат ҳам қиладиган бўлса, оғзи бадбўй рўзадир. Лекин шундай бўлсада,  рўза зиммасидан соқит бўлади ва тарози босади", деган.
 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri