Олимга боринг Принтер учун
09.08.2013 й.

Худди туз сингари кейинги пайтларда эъзози ўрнига қўйилмаётган, лекин айниган нарсаларни туз каби ислоҳ қиладиган тоифа — олимлар хусусида ҳам икки оғиз сўз.
—ичингизда ранж-алам бўлса, олимнинг олдига боринг, у сизга сабр қилишни, машаққатларни енгиб ўтиш йўлини ўргатади;
—бошингизга мусибат тушиб, нима қилишни билмай қолсангиз, олимдан сўранг, у сизга Аллоҳнинг тақдирини эслатади, тангликдан чиқиш йўлларини кўрсатади, дуоларни таълим беради;
—каттароқ иш бошлашдан олдин, хусусан, никоҳ, талоқ масалаларида, албатта, олимдан маслаҳат олинг, тўғри ва осон йўлни кўрсатади;
—аҳли аёлингиз, фарзандларингиз сўзингизга қулоқ солмай қўйса, уларни олимларнинг суҳбатига олиб боринг, у ердан маърифатли, итоатли бўлиб чиқишади;
—дилингизда ғилу ғаш уйғонса, шайтоннинг васвасаси кучайса, олимга арзи ҳол этинг, дафъ этиш йўлларини кўрсатади;
—илм олиш истагингиз бўлса, бир олимни маҳкам тутиб, устоз билинг, сизга фойдали илмдан, унга амал қилиш йўлларидан дарс беради.
Хуллас, «Олимлар пайғамбарларнинг меросхўрларидир», деган ҳадис бежизга айтилмаган. Шунингдек, ҳикматларда хабар берилганки: «Олимлар тузга ўхшайди, нима нарса айниса, уни туз билан ислоҳ қилиш мумкин, аммо туз айниса, уни ҳеч нарса билан ўнглаб ўлмайди». Демак, тузингизни тўкманг, олимларингизни сўкманг!

Мўмин МУҲАММАД

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz