Тафаккур ва иймон Принтер учун
10.08.2013 й.

Мен бир солиҳ кишининг «Худони тан олмаган олим тафаккурининг энг юқори нуқтаси мўмин киши тафаккурининг бошланиш даражасига тенг», деганини эшитган эдим. Бу гап мени анча ўйлантирди. Ростдан ҳам шундай экан…
Улкан илмий кашфиётлари билан оламни ларзага солган забардаст, бироқ Аллоҳни тан олмаган олимлар ҳам бу борлиқ, коинот, улардаги мавжудотлар, борлиқдаги барча нарса-ҳодисалар бир-бирига узвий боғлиқлиги, оламдаги барча нарсалар жуда-жуда нозик ва дақиқ мутаносибликда экани ҳақида фикр юртиганларидан кейин: «Йўқ, барибир яратувчи бор», деган хулосага келишган. Демак, бу борлиқнинг Холиқи борлигини эътироф этиш энг ақлли, энг дунёқараши кенг кофир тафаккурининг чўққисидир. Энди, дала-даштда деҳқончилик қилиб юрган ёки оддий бир чўпон мўмин-чи? У борлиқ, унинг Яратувчиси ҳақида нима дейди? Унинг жавоби ҳам ўзидек оддий: «Бу борлиқнинг Яратувчиси бор, У Аллоҳ, Унинг шериги йўқ», дейди. Бу фикр мўмин тафаккурининг бошланиш нуқтаси. У энг ақлли кофир одам каби нафақат Яратувчи борлигини эътироф этади, балки Унинг кимлигини ҳам билади. Демак, мўмин тафаккури — ақидасининг бошланиш нуқтаси кофир-мушрик тафаккурининг энг юқори чўққиси билан баробаргина эмас, ҳатто бир неча поғона юқори ҳам экан.

АБДУРАҲМОН

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz