«Эй иймон келтирганлар, иймон келтирингиз!» Принтер учун
15.08.2013 й.
Ушбу оятни илк бор ўқиган одам ғариб маъно чиқариб, шундай ўйга бориши мумкин: «Аллоҳга ишониб, унинг ягоналигини эътироф этганим иймон келтирганим эмасми? Такроран яна қандай иймон келтираман?»
Лекин оятни чуқурроқ тафаккур қилинса, бизга нима дейилаётганини тушунамиз ва нимадир кашф этганимизни ҳис қиламиз.
Ҳар соҳада масъулият эгаси эканимни унутган бизлар ғафлатга ботган қалбимизни уйғотгандек бўламиз. Қандай қилиб дейғсизми?
Эй гул, гул бўл! Эй денгиз, денгиз бўл! Эй она, она бўл!.. Рўйхатни яна узоқ давом эттиришимиз мумкин. Бу ерда урғу берилаётган мавзу — турган ерингда эришган мавқеинг ва бошқа нарсаларнинг ҳақини керагича адо эт, уларни камчиликсиз бажо келтир.
Масалан, қизил атиргул ўзига хос ифор билан тупроқдан унади. Лекин ҳеч қачон гулбеорга ўхшаб ҳидини ёхуд кўринишини ўзгартириб олмайди. Ўз хусусиятларидан нари бўлмайди. Хушбўй исланишини, гўзал қоматини бой бермайди.
Бургут юксак самолар сари парвоз этишни ўз вазифаси деб билади. У ҳеч замон товуқнинг катагига кириб олиб, тухум босиб ўтирмайди.
Ёки ўқитувчини олайлик. Агар бировнинг касби муаллим бўлса, уни  маромига етказиши керак. Ўқувчиларига фақат математика, географий ёки бошқа фанлардан дарс берибгина қолмай, ўз фаолиятини бола кўнглида мактабга, ўқитувчиларга муҳаббат уйғотишдан бошлайди. Уларга ҳаёт ҳақида, унинг синовлари борасида сабоқ беради. Қийин вазиятлар билан тўқнашишлари мумкинлиги ва ўшандайий ҳолатларда тойилмай, тик оёқда қолиш чораларини ўргатади. Ўқувчи дарслардан ёмон баҳо олиб, ўзлаштириши пасайса, айб атрофдагиларда эмас, ўзида эканини ётиғи билан тушунтиради. Агар муаллим: «Йўқ, менинг ишим фақат шу фанни ўргатиш, қолгани менинг зиммамда эмас», деса, вазифасини чала қилган, у дунё-ю бу дунё савол-жавобга маҳкум бўлади.
Она фарзанд учун масъулдир. Она фарзанд ҳаётини ҳовучларида асрайди. Йиғласа, нега йиғлаганини, юрагидан нелар кечаётганини ҳис қилади.
Фарзанд эрта туриб тушларини онасига айтса, у боласининг бошини силаб, тушларини яхшиликка йўяди. Фарзанди ила бир бутун, якдил бўлади. Фарзанди хато қилганда, илк сўроқлайдиган киши ўзлигини билиб, ўзини савол-жавоб қилади. Фарзанди келажак режалари ҳақида гапирганда, диққат билан эшитиб, эътибори, мулоҳазалари билан қувонтиради.
Телевизор, сериаллар, киноларни қўйиб, фарзанди билан шуғулланади. Фарзанди ёстиққа бошини қўйгач, қўлларини юқорига чўзиб, Аллоҳга фарзанд неъмати учун шукроналар айтади. Фарзанд ҳам бу дуони эшитиб, севилганини ҳис қилади.
Айтмоқчи бўлганимиз, юлдузлар тартиб ичра ҳаракат қилиб, сочилиб кетмаётган экан, қуёш ҳар куни ботиб, чиқиб турган экан, қисқаси, коинот ва табиат ўз вазифаларини кам-кўстсиз адо этаётган экан, биз ҳам қараб турмайлик. Зиммамиздаги вазифаларни жойига етказиб адо этайлик.

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri