ДАБДАБАБОЗЛИК ИЛЛАТЛАРИ Принтер учун
20.03.2007 й.

Руҳий қоидалар кўпгина лаззатлардан ва бадан хоҳлаб турган нарсалардан воз кечишни талаб қилади. Бу эса дабдабабозликка, ҳою-ҳавасга берилган кишиларда содир бўлиши қийин. Чунки шу ҳашаматчилик ўз эгасининг иродасини заифлаштириб қўйган бўлиб, доимо лаззат ичида бўлишни хоҳлайди, янги уфқларга назар солмайди, ўз халқининг тараққиёти ва гуллаб-яшнаши учун қайғурмайди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ исрофчиларни, дабдабабозларни ҳар бир яхшиликнинг душмани, ҳақиқатни кўра билмайдиган, доимо унга қарши турадиганлар, деб сифатлаган. Улар доимо Аллоҳнинг пайғамбарларига ҳам қарши чиққанлар.
«Сабаъ» сурасида шундай дейилган: «Қайсики бир шаҳар-қишлоққа огоҳлантиргувчи юборсак, албатта, унинг маишатбозлари: «Биз, албатта, сиз ила юборилган нарсага куфр келтиргувчилармиз», дедилар. Улар: «Бизнинг молу дунёмиз, бола-чақамиз кўпроқ. Биз азоблангувчи эмасмиз», дерлар» (34-35-оятлар).
Аллоҳ яна уларни турғун ҳолатдагилар, тақлид қилувчилар деб сифатлаган. Улар ҳеч қандай янгиликка эътибор қилмайдилар. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга қарата Қуръони Каримнинг «Зухруф» сурасида шундай дейди: «Худди шунингдек, Биз сендан илгари ҳам қайси бир қишлоқ-шаҳарга огоҳлантиргувчи юборсак, албатта, унинг зодагонлари: «Таъкидки, биз ота-боболаримизни бир динда топдик ва, албатта, биз уларнинг изларидан эргашгувчилардирмиз», дедилар» (23-24-оятлар).
Дабдабабозлар ёмон ишларга доим тайёр турган кишилардир. Чунки уларнинг қоринлари тўқ бўлиши, лаззатга берилиши, чўнтаклари пулга тўла бўлиши ҳаётдаги ягона мақсадларидир. Буюк франъуз адиби Мунтискно шундай деган эди: «Ҳашаматчилик республикачиликнинг икки турига ҳам фасодни келтиради. Демократчиликда кишиларнинг ватанпарварлик руҳини кетказади. Аристократларда эса, обрўли кишиларни шахсий манфаатлари ортидан юришга мажбур қилади. Шу билан барча офатга учрайди».
Қуръони Карим эса ҳашаматчилик ва исрофгарчилик барча умматни ҳалокатга олиб келади, дейди. Шунинг учун ҳашаматчилар ва уларнинг фасотларига қарши уруш очиш зарур. Уларни қонун чегарасидан чиқармаслик зарур. Чунки фақат ҳашаматчининг ўзигина эмас, балки унга йўл очиб берган жамият аъзолари барчалари биргаликда ҳалокатга учрайдилар.
«Исро» сурасида шундай дейилган: «Қачон бир шаҳарни ҳалок этишни истасак, унинг маишатпарастларини (итоатга) амр қилурмиз, бас, улар у(шаҳар)да фисқ қилурлар. Шунда унга «сўз» ҳақ бўлур. Бас, Биз у(шаҳар)ни мутлақо вайрон қилурмиз» (16-оят).
Бу оятнинг маъноси, шуки, агар бирор ерни Аллоҳ таоло бутунлай ҳалокатга учратишни ирода қилган бўлса, албатта, ўша ерда содир бўлаётган гуноҳ ишлар учун у ерга уқубатни юбормаймиз, дейди. Балки ўша ернинг ҳашаматчи, дабдабабозларини тоатга буюрамиз, улар эса бўйсунмайдилар. Оқибатда қилган гуноҳлари ва фаҳш ишлари учун азобга дучор бўладилар. Шу билан бирга дабдабабозлик ва ҳашаматчилик ҳар бир миллатда кўплаб кишиларнинг камбағал, оч-ночор бўлишига сабаб бўлади. Жамиятнинг баъзи бир аъзолари зарурий нарсаларни топа олмай, оч-ночор юрсалару, бошқа бир аъзолари ҳашаматчилик дабдабабозлик билан машғул бўлсалар, албатта, орада келишмовчилик чиқади ва бу бориб ўзаро курашга айланиб, жамиятнинг ҳалокатга учратиши мумкин. Шунинг учун ҳам Аллоҳ дабдабабозларни «золимлар ва жиноятчилар» деб атаган.
Афсуслар бўлсинким, бизнинг асримизда мол-дунё учун кураш авж олиб кетди. Бу эса одамларни Аллоҳдан ва яхши хулқлардан узоқлаштирди ҳамда бугунги кунда оламнинг бошига кўпгина ташвишлар келтираётган муаммоларни вужудга келтирди. Қуръон таълимотлари худди шу иллатнинг зарарларини баён қилиш, одамларни мол-дунёга бутунлай берилиб кетишидан қайтаришга қаратилган. Чунки ҳаромдан топилган мол-дунё кишини йўлдан оздиради, диндан чиқаради. Аллоҳни унуттиради.
Қуръон мўмин бандаларни сифатлаб шундай дейди: «Бир кишиларки, уларни тижорат ҳам, олди-сотди ҳам Аллоҳнинг зикридан, намозни тўкис адо этишдан ва закот беришдан машғул қила олмас. Улар қалблар ва кўзлар изтиробга тушадиган кундан қўрқарлар» («Нур» сураси, 37-оят).
Ҳа, мўмин кишиларни мол-дунё Аллоҳнинг зикридан қолдирмайди, улар қиёмат кунидан қўрқиб намоз ўқийдилар, закот берадилар. Аллоҳ бошқа бир оятда ўзининг розилиги ва раҳмати мол-буюм тўплашдан яхши эканлигини эслатиб ўтади: «Роббингнинг раҳмати улар жамлайдиган нарсадан яхшидир» («Зухруф» сураси, 32-оят).
Сўнгра Қуръон мол-дунёнинг ҳақиқатини баён қилиб, ундан келиб чиқадиган ёмонликларни эслатиб ўтади.
Қуръон мол-дунёнинг кўплиги Аллоҳнинг розилигига далил эмаслигини, Аллоҳга фақат иймон ва яхши ишлар билан яқин бўлиш мумкинлигини айтиб ўтган: «Улар: «Бизнинг молу дунёмиз, бола-чақамиз кўпроқ. Биз азоблангувчи эмасмиз», дерлар. Сен: «Албатта, Роббим хоҳлаган кишисига ризқни кенг қилур ва тор қилур. Лекин одамларнинг кўплари билмаслар», деб айт. На молу дунёларингиз ва на бола-чақаларингиз сизни Бизнинг ҳузуримизга яқин қила олмас. Магар ким иймон келтирган ва солиҳ амал қилган бўлса, ана ўшаларгагина қилган амаллари туфайли кўпайтирилган мукофот бордир» («Сабаъ» сураси, 35-37-оятлар).

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri