04.09.2013 й. |
Аҳмад ибн Урва мансабдан четлатилгани учун Маъмуннинг ҳузурида турарди. Маъмун унга: “Юртни хароб қилдинг, қулларни ўлдирдинг. Сенга нисбатан қаттиқ жазо чорасини қўллайман” деб дағдаға қилди. Бу гапларни эшитган Аҳмад: “Эй мўминлар амири, Аллоҳнинг ҳузурида гуноҳларингиз билан турганингизда, У зот сизга қандай муомала қилишини хоҳлардингиз?” деб сўради. “Кечиришини хоҳлардим” деб жавоб берди Маъмун. Аҳмад ибн Урва: “Мен бир қулингизман. Қулингизга ҳам Аллоҳ сизга қандай муомала қилишини истасангиз, шундай муомала қилинг, илтимос!” деди. Шунда Маъмун: “Яхши, кечирдим. Амалингга қайт! Янги волийдан кўра ялиниб-ёлвориб, кўнглимни юмшатадиган волий яхшироқ” деди. Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса” китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси
|