Ҳасан Басрийнинг каромати |
|
09.09.2013 й. |
Ҳажжож Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳни ёмон ниятда ўз ҳузурига чорлади. Унинг соқчилари буюк тобеинни қидириб, у зотнинг уйларига олти марта киришди. Ҳасан Басрий эса, ўша уйларида Аллоҳ азза ва жаллага дуо қилиб ўтирдилар. Натижада, соқчиларнинг кўзига кўринмай қолдилар. Улар буюк тобеинни топа олишмади. Бундан ташқари бир қанча хаворижлар Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳга кўп озор беришарди. Ниҳоят, у зот уларни дуойибад қилдилар. Барчалари ўша заҳоти ер тишлаб, вафот этдилар. Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса” китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси
|