Занийранинг каромати Принтер учун
09.09.2013 й.
Занийра исмли аёл ислом динини қабул қилгани учун азобланди. Ҳар қанча зўрлашмасин, ҳеч ким уни ислом динидан қайтара олмади. Исломдан бошқа барча динлардан юз ўгирди. Азоб таъсирида кўзлари ожиз бўлиб қолди. Бу ҳолни кўрган мушриклар: “Унинг кўзини Лот ва Уззо кўр қилди” дейишди. Занийра эса: “Аллоҳга қасамки, менинг кўзимни сизлар айтаётган бут-санамлар кўр қилгани йўқ!” деди. Шунда Аллоҳ таоло унинг кўзларига қайта нур бахш этди.
 
Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса”
китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси
 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz