Далил мана бу! Принтер учун
11.09.2013 й.

1961 йилда нашр қилинган

    Шу ҳафтада менга оқил кишилардан келиши мумкин бўлган саволларнинг энг ғариби келди. Савол соҳиби унинг мўмин кишининг уйида улғайган, намоз ўқиб рўза тутадиган сўнгра коммунистга айланиб, куфр келтириб ва Аллоҳнинг борлигини ҳам инкор қиладиган бир дўсти борлигини айтади. У мендан биродарини куфрдан қайтаришлик учун бир далилни ўрганишликни хоҳлабди.
    Аллоҳнинг борлигига далил сен ва Аллоҳга куфр келтираётган дўстинг. Сен унга: “Далил сенинг ўзингда, атрофингда ва сен кўриб, эшитиб турган ҳар бир нарсададир”, деб айт.

    Сен тиббиёт факултетидаги физиология ўқитувчисига бориб ундан инсон жисмининг таркиби ва ундаги мўжизаларнинг сирлари ҳақида сўра. Ёки, тўқималар бўйича устознинг олдига бориб ундан тери ва унинг қаватлари ва соч ва унинг илдизлари ҳақида сўра. Инсон унга ўхшашишини яратиш тугул, унинг ҳамма сирларини ҳалигача кашф қилолмаган бу асбобларга қара.  Мен унинг сирларининг баёни билан гапни чўзмайман. Агар ўша сирлардан билганларимни зикр қиладиган бўлсам бунга ўхшашларидан ўнта фаслга бўлиниб кетади. Лекин мен бир нарсага ишора қиламан. У эса бу инсоннинг асли жуда кичкина нарсадан яратилганидадир. Худди, у ингичкалики микроскопдан бошқасида кўринмайдиган даражадаги бир мустаҳкам ип ((خيط دقيق кабидир. Сен ундан мингтасини бирга тугиб боғласанг ҳам, ҳаммаси бир тола сочдан мустаҳкамроғдир.
    Мана шу мустаҳкам ипдан Аллоҳ уни инкор қилаётган дўстингни яратди. Уни хилқатида, пешонасида, кўзларининг рангида ва қон гуруҳида отасига ўхшатди. Унга отаси ва бобосидан жасадий сифатлардан кўпгина сифатларни, феълларни, ксалликлар ва беморликларни мерос қилиб берди. Бундай бичим, бундай характер ва бундай касалликлар қандай қилиб микроскопдагина кўриш мумкин бўлган ва агар ундаги адад жамланса ер юзидаги инсонлар сонига тенга келадиган ва ўшанинг ҳаммаси бир пиёланинг қаърига сиғиб кетадиган  бундай мустаҳкам ипда яширинган?
     Сен унга: “Албатта сен Аллоҳни фахрланаётган ва Унинг ҳукмларини менсимаётган бу ақлинг билан инкор қилаяпсан. Сен бу ақлни ўзинг ясаволдингми? Сен ўзингни уч ёки тўрт ёшинггача бўлган даврингни танийолмайсан. Яна сен мустаҳкам ип бўлган маний бўлган ҳолатингни, онангнинг қорнидаги ҳомила ҳолатингни ва ҳеч нарсани тушунмайдиган, ҳаракатлана олмайдиган ва ҳатто бурнингга қўнган пашшани ҳам ҳайдай олмайдиган  ҳолатингни ҳам таний олмайсан. Агар сен ўзингни танишлигингдан олдин бор бўлсанг, сен  ўзингни қандай яратдинг?.
    Агар сен ўзингни яратмаган бўлсанг, унда ҳар доим учратадиганинг ҳис қилмайдиган ва ақл юритмайдиган жамодотларга қара. Бу жамодотлар тоғлар, текисликлар, қуёш ва юлдузларни сен яратдингми? Албатта уларнинг ақли йўқ. Сен қандай қилиб унга молик бўлмай туриб ақлни олдинг?”, деб айт.
    Ундан: “илм неча кунлардан бери кашф қилиб келаётган бу асрорларни сен қаердан топдинг? Биз бир сунъий йўлдошни юргиза оламиз. Лекин,   ҳавони  ва фазони бу йўлдошни кўтара оладиган қобилиятли қилиб қўйган ким? Биз мана шу қобилиятсиз уни юргизишга қодир бўла оламизми?
    “Аллоҳ подшоҳлик бериб қўйгани сабабидан Иброҳим билан Роббиси ҳақида ҳужжат талашганни билмадингми?  Иброҳим: “Менинг Роббим тирилтиради ва ўлдиради”, деганда, у: “Мен тирилтираман ва ўлдираман”, -  деди. Иброҳим: “Албата, Аллоҳ қуёшни Машриқдан чиқарур, бас, сен уни Мағрибдан чиқаргинчи”,  -  деди. Бас, куфр келтирган лол қолди”.
    Биз: “Албатта, Аллоҳ бу ойни, бу қуёшни ва бу улкан юлдузларни ҳаракатлантиради”, деймиз. Коммунистлар эса: “Ракеталар ва сунъий йўлдошларни биз юргизамиз”, дейди. Биз эса: “Албатта Аллоҳ бу сизларники бўлган йўлдошни ернинг юриши билан бирга, лекин ернинг юришининг акси билан юргизади! Аллоҳнинг борлигига далиллар кўп. Сен уни ададини ҳам, ҳисобини ҳам билмайсан”, деймиз.
    
Унинг борлигига ҳар нарса -  оят,
Унинг бирлигига қилар далолат.

    Дўстингадан: “Кимёга, физикага, астраномияга ва тиббиётга алоқаси бўлган бу ажойиботлар қандай пайдо бўлди?”, деб сўра. Аниқ биламанки у: “тасодиф билан бўлган”, дейди.
    Тасодиф? Бу гапни айтаётган кишининг мисоли худди саҳрода кетаётиб курсилари, каровотлари, қандиллари, жарангдор соатлари, музлатгичлари, кир ювадиган машиналари, кондиционерлари, телевизорлари ва деворларида мустаҳкам нақшлари бор бўлган боғи бор бир ҳовлига йўлиқиб, ҳайратда қолган икки кишига ўхшайди. Уларддан бири: “ Бу бинонинг қурувчиси ва жиҳозловчиси бўлиши керак”, дейди. Иккинчи унинг устидан кулиб: “Сен ўтган асрнинг ақли билан фикрлашингдан қайтгин. Сен илғорлик нима, ривожланиш нима эканлигини билмайсан экан”, дейди.  
–    Эй, ривожланиш ва илғорлик эгаси сен нима дейсан.
–    Албатта,  буни бирор киши қурмаган. Лекин, бу табий ва  тасодиф билан бизгача етиб келган.
–    Қандай қилиб?
–    Булар олдин тоғдаги тошлар бўлган. Замонлар ўтиши билан улар еимрилиб, бўлакланган. Сўнгра уларни селлар оқизиб келиб, кўриб турганингдек устма уст қилиб қўйган. Натижада деворга айланган.
–    Бу нақш ва бўёқларчи?
–    Рангли маъданлар эриган. Кейин уларни шамоллар ва ёмғирлар бу деворлар устига ташлаган. Йиллар ўтиши билан булар аралашиб кетган. Натижада, ўз ўзидан бу нақшлар пайдо бўлган.
–    Жарангли соатчи?
–    Бир бўлак тош минг йиллар ўтиши билан бўлакларга бўлиниб, ундан бир биринг устига тушадиган думалоқ, чўзинчоқ тошлар пайдо бўлиб, ўз ўзидан соат миллари ҳосил бўлган. Шакллари эса, уларнинг бирортаси пайдо бўлгунича соат юрган.
Бу мисоллар!  Олам ўзининг сирлари, ажоиботлар ва майда зарралари билан Холиқсиз ўз ўзидан пайдо бўлган, дейдиган киши учун жуда кичкина мисолдир. Тўғри, бир зарранинг асрорлран ва ажоиботлари  билан  Холиқнинг борлигига  далил бўлишга кифоя қилади.

*  *  *

    Аллоҳнинг борлиги далилга муҳтож эмас. Робиъа адавияга айтилдики: “Фалон олим Аллоҳнинг борлигига мингта далил келтирди”.
-  “Агар унда мингта шак бўлмаса, нега минта далил келтиради”, дедилар.  
-  “Унда далил нима?”.  
- “Агар бир киши ўзи саҳрода кетаётиб бир қудуққа дуч келса. Лекин унга ёрдам берадиган бўлмаса, нима дейди?”, дедилар.
-  “Эй, Аллоҳ!, дейди”.
- “Мана шунинг ўзи далилдир”, дедилар.
Ҳар бир қалбнинг тубида иймон мустаҳкам жойлашган. Лекин, у зоҳир бўлиб кўринишлиги учун бир қаттиқ турткига муҳтож бўлади. Шунинг учун мусибат ва қийнчиликлар иймоннинг зоҳир бўлиши учун сабаб бўлади. Агар биздан кимдир табиблар ҳам ноумид бўлган ёки ўлим арафасидаги касалга йўлиқсагина Аллоҳни зикр қилади.  
Мен икки марта ўлимни кўрганман. Бирнчиси, олти йил олдин Байрут денгизида чўкканимда. Иккинчиси, икки йил муқаддам касал бўлганимда. Мен сузяётган эдим ёки (тўғрисини айтганда) сузишни ўрганмоқчи эдим. Ҳақиқатда мен сузишни яхши билмасдим. Мен оёқларимнинг остида ҳеч нарса йўқлигини ҳис қилишим билан  сувга  чўкиб кетдим. Денгиз сувини юта бошладим. Ҳатто нафас олишга ҳам қодир бўла олмай қолдим. Ёрдам сўраб қичқирмоқчи бўлсам, бўғзимдан овозим чиқмади. Ярим дақиқада ўзимни бу дунёдан юз йилга узоқлашиб кетгандек ҳис қилдим. Бу дунёдаги нарсалардан биронтаси на оила, на мол дунё ва на мансаб мартаба ҳаёлимга келди. Фақатгина мени мен уларнинг орасида тараддудланиб қолган икки иш мени ташвишга соларди. Улар: нажот ҳақидаги орзу ва ҳисоб китобдан бўлган хавф. Қарасам, ўзим учун тайёрлаган нарсалардан биронтаси ҳам қўлимда қолмабди. Ўлим пайтида ҳам на хотин, на бола, на дўст, на жамлаб меросхурларга қолдирган молим ва на эгаллаб туриб, орқамдагиларга бўшатиб берган мансабим мен билан бирга бўлибди. Ёзган китобларимга, эришган шуҳратимга ва етишган мансабларимга қарадим. Бирортасини ўзим билан бирга кўрмадим.
Ўша соатда инсон бир ҳақиқатнинг боқий эканлигигагина ишончи ҳосил бўлиб, у ҳақда тафаккур қилар экан. Бу ҳақиқат эса – келажак Аллоҳнинг зиммасида эканлигидир. Албатта, қийинчилик биз унутган бу ҳақиқатни эслатди. Шунинг учун Аллоҳ азза ва жалла куфрлари ва ширкларида бардавом бўлган Қурайш кофирлари ҳақида хабар бериб айтади: “Улар қачон кемага минсалар, Аллоҳга, Унинг динига ихлос қилган ҳолларида дуо қилурлар. Нажот бериб, уларни қуруқликка чиқарса ... ” куфрларига қайтурлар.  Шунинг учун подшоҳлар ва давлат раислари уруш кунлари омматан Аллоҳни зикр қилар эдилар. Ва ғарб шаҳарларидаги канисалар доимо одамлар билан тўла бўлар эди. Қачонки уруш тугаса улар ўзларининг ўйинларига ва ўзларининг беэтиборликларига қайтиб олардилар.

*  *  *

Агар Аллоҳни инкор қилаётган биродаринг бизнинг ёки олимларимизнинг сўзларини хоҳламаса ва у нафсларида ғарбликларнинг улуғликлари ўрнашган кимсалардан бўлиб, ҳақиқатни ғарбнинг тамғаси бор нарсалардагина кўрса. Унга ғарбнинг бир таниқли олимнинг фикрини келтираман. У Дуркейм  деган олим бўлиб, у  Аллоҳнинг борлигини исботсиз аксиома орқали кўрсатиб берган. Унинг ўша машҳур китобида: “ Аксиома аксиоманинг ўхшашидир. Албатта, у у бўлганидекдир.Албатта жуз бутундан кичкинадир Сен китобнинг китоблигини қандай исбот қиласан. Масалан, китоб олма эмаслигини? Ноннинг ярми бутун нондан кичкинами? Ана ўшалар Аксиомалардир. Ҳар бир инсон уларни ҳар замон ва ҳар маконда гапиради. Бас, исботга эҳтиёж йўқ”.
Аллоҳнинг борлиги ҳам Дуркейм ва бошқа оқиллар наздида шундайдир. Дуркейм дейдики: “Илоҳ ҳақида фикрлашлик ҳар бир инсон учун бегона эмас. Инсон ундан халос бўлишликка қодир эмас. Лекин, гоҳида инсониннг жисмининг соғлиги ёки озиқ овқатининг етарли бўлиши уни унуттиради. Гоҳида, ҳақиқий илоҳнинг маърифати унга етади ёки уни нарсалардан бирортасида деб гумон қилади. Илоҳ ҳақида тафаккур қилиши унинг устидан ғолиб келиб, натижада унга бандалик қилади”. Санамга ва оловга ибодат қилаётганлар ҳам ўзларининг хаёлларидаги илоҳга ибодат қиладилар. Илоҳни ўша санамда ёки ўша оловда деб гумон қиладилар. Араблардан Бану Ҳанифа номли қабила бор эди. Хурмоларни йиғишиб ундан катта санамни ясаб унга ибодат қилишар эди. Уларга бир марта очлик етганди. Уни еб қўйишди. Бир шоир уларни ҳажв қилиб: “Ҳанифа роббисини еб қўйди”, деган эди.
Албатта, улар хурмога ибодат қилаётганли йўқ. Шунингдек, роббиларини ҳам еганлари йўқ. Улар хурмони еб, ўзларининг хаёлларидаги илоҳга иботад қилдилар. Шунинг учун Қуръон Қурайнинг тилидан: “Биз уларга фақат бизларни Аллоҳга жуда яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз” , дейди.

*  *  *

Эй, сўровчи шу нарсалардан маълум бўладики. Албатта, нафлсардаги йигитлик босқичлари ва ўсмирликнинг бошланиши мустаҳкам ақидадан ва туғма хусусиятдандир. Агар кимдир бир мўмин кишининг уйида яшаса, ундан иймоннинг бутунлай кетмоғлиги мумкин эмас. Агар дустингнинг қалбида иймон йўқ бўлмаган бўлса ва у Аллоҳга тили билангина қарши чиқаётган бўлса ва ёки унга бир тузалмас касаллик етса ёки Од қавмига келган даҳшатли хатар келса, “Эй, Аллоҳ”, деб нидо қилади.  
Мен бир марта мана шу телбаларга ўхшаган бир телба (Аллоҳга тақлидан куфр келтирганлар қавмидан бўлган) билан  баҳслашган эдим. Унга: “Ҳолингга вой бўлсин Аллоҳдан қўрқ”, дедим. У: “Бирорта илоҳ йўқ “, деди.  Қачонки, чарчаб, тили ҳужжат келтиришликда ожиз қолганда, - “Аллоҳга қасамки, бирорта илоҳ йўқ”, деб юборди.
Аллоҳнинг йўқлигини исботи учун Аллоҳ номи билан қасам ичди! Унинг устидан кулдимда, уни тарк қилдим.

Али Тонтовийнинг “Нур ва ҳидоят” китобидан таржима.
Таржимон: Тошкент Ислом институти талабаси
Валиев Саидакбархон

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz