Танловга: Марҳабо эй, Ислом уз - қадрдон макон Принтер учун
16.09.2013 й.
Тафриқу бидъатларга қаршисан ҳар дам
Тунда адашганларга ўзингдурсан шам
Хаққа томон чорлайсан ташла деб қадам
Бирёнда илми хадис, бирёнда Қуръон
Марҳабо эй, Ислом уз - қадрдон макон

Бу толиби илмларга ўзинг нажотсан
Чўл эмас яшнаган, бир боғсан, ободсан
Залолатдан ҳимоя, ўзинг работсан
Илму маърифатга чорлаган ирфон
Марҳабо эй, Ислом уз - қадрдон макон

Намозга чақириб мисоли сен Билол (р.а.)
Доимо чорлагувчи, бўлгин деб ҳалол
Оқимлардан сақлангин, топмагин завол
Тафаккур эгасига гўёки арқон
Марҳабо эй, Ислом уз - қадрдон макон

Сийрат, тафсир, хадис илмин бори сенда
Либоснинг кўрки сенда, дастори сенда
Илмига чанқоқларнинг мадори сенда
Ўзликни англаш учун берилган имкон
Марҳабо эй, Ислом уз - қадрдон макон

Ақл терандир гар тана бўлса саломат
Харомдан хазар қилиш яхши аломат
Ҳалолидан бор бўлсин бойлик, даромад
Зиёга чорлагувчи устозсан ҳар он
Марҳабо эй, Ислом уз - қадрдон макон

Пок ақийда ва ахли сунна шиори
Ислом карвонида бу ўлканинг нори
Жахолат ғаними-ю, маърифат ёри
Муҳлисларинг қаршилаб чиқар сен томон
Марҳабо эй, Ислом уз - қадрдон макон

Акбаржон

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

kayseri escort bodrum escort bayan bornova escort yenibosna escort