Бадназарликнинг 14 офати Принтер учун
27.01.2014 й.

Шайх Ал-Араб ва Ал-Ажам Орифбиллаҳ Ҳазрати Ақдас Мавлоно Шоҳ Ҳаким Муҳаммад Ахтар Соҳиб домат барокатуҳум

 Муқаддима

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Бугунги асримиз ва кунимизда телевизор, порнография, видео, интернет, телефон, кино, китоблар ва бошқалар орқали тарқатилаётган ҳаёсизлик ва одобсизликлар оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳаётлари барбод бўлмоқда. Ёшлар ёшлик умрларини зино ва жинсий аъзоларига тегиб, шаҳвоний нафсларини қондириш билан хароб қилмоқдалар. Бир умрга тузилган оилалар ношаръий севги машмашалари сабабли бузулиб кетмоқда. Ижтимоий ҳаётда жамият, зўрлаш, фоҳишабозлик, болаларни зўрлаш ва баччавозлик, бир жинсли алоқа, ОИТС ва бошқа жинсий иллатларга оид муаммолардан азият чекмоқда.
Барча бу муаммоларнинг асл сабаби нимада деган савол пайдо бўлади. Аллоҳ таолога қаттиқ муҳаббатли ва Ўзининг Китоби Қуръон ва Ҳадиси шарифлар нури билан мунаввар бўлган, ҳаётга қалб кўзи билан назар солган машойихларимиз ва буюк ота-боболаримизни Аллоҳ ажр-у ҳасанотлари билан неъматлантирсин. У зотлар биргина ҳалок қилувчи хасталикни кўрсатиб, ушбу иллатларни келтириб чиқаришининг ташхисини қўйиб берганлар. Ушбу муаммоларнинг асоси кўз зиноси - бадназарлик, эркаг-у аёлга нисбатан шаҳват тўла нигоҳлардир. Афсус надоматлар бўлсинки, бугун инсонлар бадназарликни воқеъликда саноқсиз бузуқликлар ва маъсиятларнинг ўзаги бўлишига қарамай, ҳатто гуноҳ санамай қўйдилар. Одамлар тамомила эътиборсиз бўлган бошқа бир ҳақиқат шуки – кўзини ҳаромдан тўсиб, шаҳвоний нигоҳлар қилмаган инсон Иймоннинг ҳаловатини тотишлиги ваъда қилинган.
Иймоннинг ҳаловати қалбга бир бор ўрнашса, уни ҳаргиз тарк қилмайди. Шу билан бирга, кўзини сақлаган кишига хайрли хотима топиш ҳушхабари берилган. Росулуллоҳ соллаллоҳу ъалайҳи ва саллам айтадиларки: “Албатта назар иблиснинг пайконларидан бир заҳарли пайкондир. Ким ёмон назардан ўзини тийса, мен унга шундай Иймон ваъда қиламанки, у қалбида унинг ҳаловатини туяди.”
Ҳофиз Ибн Касир роҳматуллоҳи ъалайҳи ўзининг тафсирида қуйидагиларни айтади: “Ким кўзини шаҳвоний нигоҳлардан тўсса, Аллоҳ таоло унинг қалбига ёруғлик беради.”
Биз Аллоҳ таолодан Ўзи ушбу рисолани бу зарарли иллатни фош этишда бир восита қилишини ва Ўзи бутун умматни гуноҳлар зулматидан ёлғиз Ўзига тақво қилиш ҳамда Аллоҳ ва Росулига итоат қилиш нурига йўллашини сўраймиз. Аллоҳ бу китобни Шайхимиз, бутун умрини Нафсни поклашга ва амру-маъруф ва наҳйи-аънил мункарга сарфлаган Ҳазрати     Ақдас Мавлоно Шоҳ Ҳаким Муҳаммад Ахтар Соҳиб домат барокатуҳумга бардавом ажр беришда восита қилсин. Аллоҳ бу ишни Ўзининг раҳмати сабаби ила қабул қилсин. Омийн.
 
Биринчи офат: Аллоҳга итоатсизлик
Бадназарлик Қуръони Каримда қатъий насс билан очиқ-ойдин ман этилган. Аллоҳ таоло айтади:
(Эй, Муҳаммад!) Мўминларга айтинг, кўзларини (номаҳрам аёллардан) қуйи тутсинлар ва авратлар(фаржлар)ини (зинодан) сақласинлар. Мана шу улар учун покиза(йўл)дир. Албатта Аллоҳ уларнинг қилаётган ишларидан тўла хабардор.” (Нур сураси, 30-оят)
Мўминаларга ҳам айтинг, кўзларини (номаҳрам эркаклардан) қуйи тутсинлар ва авратлар(фаржлар)ини (зинодан) сақласинлар… (Нур сураси, 31-оят )
(Маъноси номаҳрам аёлларга ва кўркам йигитларга қараманг). Шундай экан кимда ким шайтоний назар қилса, Қуръоннинг очиқ ойдин қайтариғига хилоф қилаётган бўлади ва кимда ким Қуръоннинг очиқ ойдин қайтариғига хилоф қилса, ҳаром ишни қилаётган осий бўлади. Шу боис, бу гуноҳдан ўзини сақлашлик учун, ҳақиқатда инсон шайтоний назар қилса, Қуръон таълимотларига хилоф қилаётганини тафаккур қилишлигининг ўзи кифоя. Бошқача қилиб айтганда у Аллоҳ таолога итоатсизлик қилаётган бўлади.
 
Иккинчи офат: Омонатга хиёнат
Агар инсон шайтоний назар қилса, у Аллоҳ таолога бўлган эътиқодини парчалаётган бўлади. Аллоҳ таоло айтади:
 “У (Аллоҳ) кўзларнинг хиёнатини (қараш ман нарсага ўғринча кўз ташлаш) ҳам, диллар яширадиган нарсалар (ёмон ниятлар)ни ҳам билур” (Ғофир сураси, 19-оят)
Аллоҳ таоло оятда ишончни суистеъмол қилиш маъносини англатувчи хиёнат сўзини ишлатмоқда. Бу шуни кўрсатадики, кўзларимиз бизга ишониб топширилган бўлса ҳам биз уларнинг ҳақиқий эгаси эмас эканмиз. Шунинг учун ўзини ўзи ўлдириш (худкушлик) ман этилган, сабаби биз ўз танамизнинг росмана эгалари эмасмиз. Аллоҳ таоло жасадларимизни бизларга омонатга берган холос. Бу нарсалар Аллоҳнинг омонати экан, у ҳолда улардан Аллоҳнинг иродасига қарши фойдаланиш, уларга зарар бериш ёки ўлимга маҳкум қилиш қатъиян ман этилади. Мабодо уларнинг ҳақиқий эгаси бўлганимизда эҳтимол шундагина уларни истаганимиздек тасарруф қилишимиз мумкин бўларди. Жасадларимиздан истаганимиздек фойдаланишда бизга ихтиёр ва танлаш ҳуқуқи берилмагани улар Аллоҳнинг омонати эканлигига ҳужжат бўлади. Бу омонатни суистеъмол қилиш гуноҳи кабирадир. Бадназарлик қилган инсон Аллоҳ берган кўриш омонатига хоинлик қилиб, уни суистеъмол қилаётган бўлади. Бу омонатнинг хоини Аллоҳ таолонинг дўсти бўла олмайди.
 
Учинчи офат: Пайғамбар соллаллоҳу ъалайҳи васалламнинг лаънатлари
Бадназарлик қилган инсонни Пайғамбар соллаллоҳу ъалайҳи ва саллам лаънатлаганалар. “Мишкоти Шариф”да келган бир ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу ъалайҳи васаллам шундай дейдилар:

“Ёмон назар ташлаган ва бошқаларни ўзига қаратиб юрган(аёл-у эркак)ларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин .”
Агарда бундай назар кичик бир гуноҳ бўлганда эди, бутун инсониятга раҳмат Пайғамбар соллаллоҳу аълайҳи васаллам бу ишни қилган кишини лаънатламаган бўлардилар. Пайғамбар соллалоҳу ъалайҳи ва салламнинг лаънатлари бу ишни ўта жирканч гуноҳ эканлигига далолат қилади. Лаънатнинг маъноси шуки, бунда банда Аллоҳнинг раҳматидан йироқда бўлади. Имом Роғиб Исфаҳоний “Муфрадотул Қуръон” асарида лаънатнинг маъноси ҳақида сўз юритиб шундай дейди: “У раҳматдан йироқ бўлишдир. Шу боис кимда ким Аллоҳ таолонинг раҳматидан йироқ бўлар экан, нафсининг ёмонликларидан нажот топа олмайди. Фақат Аллоҳ таоло Ўз раҳмати билан ўраб олганларгина нафснинг офатларидан омонда бўладилар. Аллоҳ таоло Қуръони кариймда марҳамат қилиб айтади:
 “Албатта нафс ёмонликка кўп ундовчидир...”
Хўш, қандай қилиб нафс ёмонликларидан сақланиш мумкин? Аллоҳ таоло ушбу оятнинг давомида бунинг таълимини беради
“Фақат Роббим раҳм қилганлар бундан мустаснодир...” (Юсуф сураси 53-оят).
Бундан маълум бўладики, нафс ёмонликларидан сақланишнинг ягона йўли Аллоҳ таолонинг раҳмати соясидагина жон сақлаш экан. Нафснинг Холиқи Аллоҳ таолонинг Ўзи Унинг раҳмати остидагилар омондалар деб эълон қилади. Шунга кўра Аллоҳ кимни Ўзининг раҳмати билан сийласа, у инсоннинг нафси уни ёмонликка эмас, балки яхшиликларга бошлайди. Шу боисдан кўзларни сақлашга буюрганидан сўнг, Аллоҳ таоло фаржлар (уят жойлар)ни ҳимоя қилишликни эслатади. Сабаби инсон Аллоҳ таолонинг буйруқларига лаббай деб жавоб бериш ва Пайғамбар соллаллоҳу ъалайҳи ва салламнинг лаънатларига дучор бўлмаслик бахти орқали Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг раҳматига ноил бўлади. Шунда инсон фаржларини ҳам сақлаган бўлади. Ушбу ҳақиқатни таъкидлаб фикримизга якун ясаймизки, кўзни тийишнинг мукофоти фаржлар омонда бўлишидир. Акс ҳолда, инсон агар кўзларини тиймаса фаржларини ҳам назардан омонда сақлай олмайди ва унга айтилган лаънатларнинг ўзи алоҳида бир жазодир.

Тўртинчи офат: Нодонлик таъсири
Ҳазрат Ҳакимул уммат Ашраф Али Таҳонавий роҳматуллоҳи ъалайҳи шундай деган эдилар: “Ҳар бир гуноҳ аҳмоқлик ва нодонлик белгиси. Кимки бир гуноҳ содир қилса, бу унинг ақлида бир нуқсон пайдо бўлганлигининг белгисидир. У шундай бир Зотга осийлик қиляптики, ҳаёт-у мамотимиз, сиҳат-у беморлигимиз, тинчлиг-у офиятимиз ва яхшилик ҳамда ёмонлигимиз Унинг қўлларида якун топади. Агар инсон ақлининг нидосини эшита олганида эди, асло гуноҳ қилмас эди.” Бу билан Ҳазрат бадназар инсонни қип-қизил тентак дейдилар. У номаҳрамга назар қилиб қалбидаги беҳузурликдан бошқага эришмайди. Инсон бировнинг гўзаллигига қараб унинг ўзига етиша олмайди, балки, безовталик орттириб олади, уни эслаганда қалби нотинч ва беқарор бўлади. Аллоҳ таоло менга, бирор мусулмонни ҳар қандай йўл билан беҳаловат қилиш ёки унга муаммо туғдириш ҳаром эканини билдирди. Энди, ўша шаҳвоний назар қилаётган бадназар инсон мусулмон эмасми? Ёки у ўзига-ўзи озор бериб, қалбида нотинчлик уйғотмаяптими? Шундай экан қандай қ
илиб бир мусулмонга зарар бериш мумкин бўлмаса, худди шундай ўз қалбини беҳаловат ва беқарор қилиб унга зарар бериш ҳам ман қилинмасин?.
 
Бешинчи офат: Қалбда изтироб пайдо қилади
    Агар кимдир айтсаки, гўзалликларга қараш қалбда қайғу ва ҳасрат уйғотишини инкор қилмаймиз, аммо кўзни тийганда ҳам бу аламларни туяди. Юрагида “Юзи роса чиройли бўлгандир” деган афсусланиш ҳис қилади. Хўш фарқи нима? Инсон қараса ҳам, қарамаса ҳам, ҳар икки ҳолатда барибир қалби изтироб чекяптику?.
Бунинг жавоби шу бўладики, гўзалликка қараганда ҳис қилинган оғриқ, кўзни ундан тийгандаги оғриққа қараганда анча қаттиқроқ бўлади. Инсон бирор гўзалга ҳаром назарлар қилганда унинг шакл-у шамоилини эслаб қолишни бошлайди. “Унинг кўзлари унақа, бурни бунақа, ажойиб чеҳраси бор…” Бу ҳасрат “хотирадан жой олган гўзалнинг ҳасрати”, деб аталади. Бу анчайин қийин ва қалбда яхшигина нотинчлик ва ҳаловатсизлик уйғотади. Бироқ инсон кўзларини сақласа, энди бу “нотаниш ва пайқамай қолинган гўзалликнинг ҳасрати” бўлади. Инсон қарамас экан унда изтироб, ҳасрат ва қалбидаги оғриқ ҳам енгил ва жуда оз бўлади. Бу ҳасрату изтиробнинг таъсири ҳам тезда ўчиб кетади. Киши бир гўзални кўрмай, уни танимай қолган ҳасратидан эришган иймоннинг ҳаловати шунчалар лаззатли бўладики, дунё роҳатларининг бори тўпланганда ҳам унга тенг кела олмайди. Бошқа томондан бадназарлик ва ўзини “хотиридан жой олган гўзал”нинг ҳасрат-у изтиробига мубтало қилиш орқали инсон Аллоҳ таолонинг қаҳр ғазабига дуч
ҳор бўлади. Натижада қалб беқарор ва беҳаловат бўлиб қолади. Бундай инсон қалбида бир лаҳза бўлсин мамнунлик топа олмайди ва ҳаёт ҳам бемаза бўлиб қолади.
Демак, бу икки изтиробнинг бир олам фарқи бор экан. Бири раҳмат олами бўлса, бошқаси лаънат ва қаҳр ғазаб оламидир. Бу икки изтироб ва қийноқ орасидаги фарқ Жаннат ва Жаҳаннам ўртасидаги фарқ кабидир. Шунга кўра назарни ерга қаратишга буюриши Аллоҳнинг мўминларга берган улуғ бир неъматидир. Аллоҳ бизни “нотаниш ва пайқамай қолинган гўзал”нинг ҳасратини ҳис қилдириш орқали “хотирадан жой олган гўзал”нинг ҳасрат-у изтиробидан сақлаган. Бунинг мисоли бирини чивин чаққан-у бошқасини илон чаққан икки кишига ўхшайди. Чивин чаққан инсон илон чақмагани учун Аллоҳ таолога шукрлар қилади. Демак “нотаниш ва пайқамай қолинган гўзал”нинг, уни кўра олмай қолганлик ҳасрати гўё чивин чаққани каби ва “хотирадан жой олган гўзал”нинг ҳасрат-у изтироби эса илон чаққаннинг айни ўзидир.

Олтинчи офат: Қалбнинг заифлашиши
    Шайтоний назар ташлаш оқибатида “у гўзал”нинг ўйи қалбни эгаллайди ва доимий ҳаёлни банд қилади. Натижада қалб уни кучсиз, касал қиладиган ғалаён ва туғёнлар ичида қолади. Бадназарлик кўз билан бирга бешта сезги аъзо ва бутун вужудни қамраб, уни таъсирлантиради.
Оятда шундай келади: “Албатта Аллоҳ уларнинг қилаётган ишларидан тўла хабардордир.” ( Нур сураси, 30-оят)
Аллома Алоусий роҳматуллоҳи ъалайҳи бу оятни ўзининг тафсири “Руҳул Маоний”да тўрт сарлавҳа остида тафсир қилади:
1.    Аллоҳ кўзларингизни атрофга қандай мақсадда ташлаётганингиздан тўла бохабардир.
2.    Бадназар инсон шаҳвоний нигоҳ қилганда бешта сезгисини ишга солади. Кўзи орқали номаҳрам аёлга қарашга уринади, эшитиши орқали номаҳрамнинг овозини тинглашга уринади, лаблари билан у аёлдан ҳаром бўса олишга интилса, қўллари орқали севгилисини эркалашни ва ҳид билиш сезгиси билан суюклигининг муаттар ҳидини ҳидлашни орзу қилади.
3.    Аллоҳ таоло барча бўғинларнинг ҳаракатларидан тўлиқ хабардор. У севганига эришиш учун қўлларини қандай ҳаракатлантиряпти, оёқлари ва бошқа бўғинларидан қандай фойдаланяпти, бунинг барини Аллоҳ кузатиб турибди. Гарчи у бадназар инсон ҳар бир ҳаракатида Аллоҳнинг кузатувидан тамомила ғофил бўлсада.
4.    Аллоҳ таоло унинг асл мақсадидан хабардордир. Бу ҳам бўлса – зино. Бу аслида таркибида огоҳлантириш яширинган хабардир, яъни: “Мен сенинг ҳар бир ҳаракатингда хабардорман. Агар нафсингни тиймасанг, унда сенга аламли азоб мунтазир”
    Демак мазкур оятда, агар инсон бадназарлигидан қаттиқ пушаймон бўлиб, ўзини ўнглаб олмаса, унга азоб муқаррарлиги баён этилмоқда. Бадназарлик зино ҳамда жинсий яқинликларга қўйилган илк қадамдир. Бундай инсон ҳаёсиз бўлиб қолади, ўзини ҳаммага ошкора қилади ва икки дунёда шарманда-ю шармусор бўлади. Шу боис Аллоҳ таоло бадназарликнинг энг кичик кўринишидан ҳам қайтаради. Бу гуноҳнинг мисоли эскалаторга ўхшайди. Инсон унинг биринчи зинасига қадам қўйиши билан эскалатор уни охирги зинага олиб чиқиб қўяди. Боши разиллик билан бошланган ишдан қандай натижа кутиш мумкин? Маълумки бадназар инсоннинг қилган назаридан унинг барча бўғинлари-ю бешта сезги аъзоси таъсирланади. Қалб эса турли жирканч ғалаёнлар ва уларни амалга ошириш учун қабиҳ баҳоналар орасида сарсон кезади. Бундай инсоннинг жасади ва юраги заифлашиб, ҳасталаниб бораверади.

Еттинчи офат: Тиббий кулфат
    Бадназарликнинг жисмоний зарарларидан бири шуки инсон қайта-қайта пешоб қилишга мажбур бўлганидан қовуқ ноодатий катталашиб, шишиб кетади.

Саккизинчи офат: Маний (сперма)нинг эрта тўкилиши (қўшилишдан қониқмаслик).
    Бадназарлик оқибатида танадаги иссиқлик ва ҳароратнинг кўтарилиши сабабли шаҳвоний хоҳишлар кўпайиб боради. Бунда уруғ суюлиб кучсизланади ва натижада бу манийнинг эрта тўкилиши (қўшилишдан қониқмаслик) касаллигига олиб келади. Бундай инсон хотинининг оилавий муносабатлардаги ҳақларини тўла қондира олмайди ва охир оқибатда уларнинг оилавий ҳаётлари барбод бўлади.

Тўққизинчи офат: Ношукрлик
    Бадназарлик қалбда ношукрлик уйғотади. Киши кўплаб гўзал юзлар ва қадду-қоматларга қарайвергач ўз хотини унга жозибасиз бўлиб кўринади. Натижада у ўз-ўзига нонкўрларча, “чиройли хотин олмаганман” деб ўйлайдиган бўлиб қолади. Агар хотини чиройли бўлса, “у яна ҳам чиройли бўлиши мумкин эди” деб ҳаёл қилади. Унинг кўзига хотинидан чиройлироқ кўринган аёл, мабодо ўз хотини гўзал бўлсада барибир номаҳрам унга жозибали бўлиб кўринадиган бўлиб қолади. Бу билан у Аллоҳнинг неъматларига ношукрлик қилади. Аллоҳнинг ғазабидан қўрқиб, номаҳрамлардан кўзини тийган инсон эса гарчи хотини гўзал бўлмаса ҳам, унинг кўзига кўҳликкина бўлиб кўринади. Бунда эса у Аллоҳнинг унга берган неъматларининг шукрини адо этган бўлади.

Ўнинчи офат: Кўз нурининг пасайиши
    Бадназарлик инсон кўз нурида заифлик келтириб чиқаради. Шундай экан инсон назарини тийиши, кўриш неъматининг шукрини адо қилганидир ва шукрнинг мукофоти Қуръони Шарифда айтилганидек неъматнинг зиёда қилинишидир:
“Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман ”
    Аксинча бадназарлик эса куфрони неъмат – ношукрлик бўлиб, Қуръони шарифда унинг жазоси ўта қаттиқ деб айтилган.
“Борди-ю, ношукрлик қилсангиз, албатта, азобим (ҳам) жуда қаттиқдир”. (Иброҳим сураси, 7-оят)
 
Ўн биринчи офат: Аллоҳ таолодан йироқлашиш
    Кўзни сақлашнинг энг улуғ мукофоти Аллоҳ таолога махсус яқинлик – қурбат ҳосил қилишдир. Лайло(номаҳрам аёл)дан кўзни сақлаш Мавло(Аллоҳ таоло)га эриштиради. Кўзни тийиш шаҳвоний хоҳиш истакларни қалбни тарк этишга мажбур қилади. Гуноҳ ва надоматлар қонидан бутун қалб халос бўлиб, унинг тўрт бўлмаси ҳам мусаффоликка эришгач эса юракнинг ҳар уфқидан Аллоҳнинг қурбати қуёши чарақлай бошлайди.
    Агар инсон бадназарлик оқибатида Аллоҳ таолодан қанчалар узоқлашишини билганида эди назарини доимо сақлаб юрган, ҳеч қачон бу қабоҳатни қилмаган бўларди. Бунинг мисоли қалб Аллоҳ таолога 90 градусда юзланиб турган бўлса шаҳвоний назар қилиши билан ундан 180 градусга айланиб, юзи тескари бўлиб қолади. Аллоҳга юзланиб турган инсон ундан юзини ўгириб, ўша номаҳрам гўзалга юзланиб қолади. Бир куни сасиб, сўнгра чириб кетадиган ўша жасаднинг ўйи уни банд қилиб қўяди. Бу ўй ҳаёллар қалбни хароб қилади ва баъзида инсон бундай қалб билан ёмон ўлим топади.
 
Ўн иккинчи офат: Юрак хуружи
    Бадназарлик алал оқибат юрак хуружига олиб келиши мумкин. Боиси бундай инсон қалби доимий изтироб ва ғалаёнлар ичида қолиб кетади. Гўзаллик қалбни номаҳрам (эр, аёл) томонга чорласа, Аллоҳдан қўрқув уни бошқа томонга йўллайди. Бу ғалаён ва оғриқлар оқибатда инсон юрак хуружини бошидан кечиради. Чунки бу каби ички қарама-қаршилик ва зиддиятлар юракнинг ўлчамини катталаштириб юборади. Агар у назарини сақлаганида бу каби қалбда кечадиган ғалаёнлардан узоқ бўлган ва бунинг билан ўзини юрак хуружидан омонда сақлаган бўлар эди.
    Қалбни бир нотанишга бериб, унга боғланишлик юрак хуружини келтириб чиқаради. Шундай бўлсада кишилар шунга эътибор қаратишлари лозимки, албатта юрак хуружини келтириб чиқарувчи кўплаб омиллар мавжуд. Шу важдан кимдир юрак хуружига учраса демак у бандназарликка мубтало бўлган экан деб нотўғри англаб қолмасликлари керак. Агар бу ибодатгўй, тақводор инсоннинг ҳолати бўлса яна ҳам огоҳ ва эҳтиёткор бўлиш лозим. Инсон улар ҳақида яхши гумонда бўлиши лозим. Биз ҳар бир мусулмон ҳақида яхши гумонда бўлишга буюрилганмиз. Бир сўз билан айтганда инсон бошқалар ҳақида ёмон ўй ҳаёлларига берилмаслиги, аксинча, ўзини ўйлаб қайғуриши керак. “Бордию мен, шайтоний назар қилсам бу оқибатда юрак хуружига олиб боради” деб.
 
Ўн учинчи офат: Шаҳвоний хоҳишлар чақиради
    Ҳаром назарлар, шаҳвоний нигоҳлардан сўнг инсоннинг жинсий хоҳишлари ҳакалак отиб, беқарор бўла бошлайди. Агар киши шайтоний назар ташлаб ҳаёлини олган гўзалга етиша олмаса, энди у йўлидан учраган бири билан, ҳаттоки у бадбашара бўлса ҳам, ўзининг шаҳвоний хоҳишини қондиради. У шаҳватини гўзал юзга қараб уйғотди, аммо энди бу шаҳватни бадбашара юзли инсон билан қондиради. Инсон гўзалликка бўлган ҳирсидан бадназарлик қилади ва ўзини, ҳаттоки бошқалар унинг юзига ҳам қарай олмайдиган хунук аёл (ёки эркак) билан, хароб қилади. Бадназарлик шунчалар расво ишки, у инсонни гуноҳнинг энг чўққисига олиб бормагунича ҳоли қўймайди. Бундан кейин эса киши ҳатто росмана гўзалликни қайтиб кўра олмай қолади. Шаҳвоний назардан сўнг фаржларни сақлашликнинг иложи бўлмай қолади. Шу сабабдан Аллоҳ таоло бандаларига, "кўзларини қуйи тутиш" таълимини бериб шундан сўнгина "фаржларини сақлайдилар", деб маълум қилади.
Бундан кўринадики, назарни сақлаш орқали фаржлар ҳам омонда бўлади. Агар назар сақланмас экан фаржлар ҳам гуноҳдан омонда эмаслар.
 
14-зарар: Мастурбация (онанизм)га бошлайди
Шайтоний назар ташлаш маний(сперма)нинг қўзғалишига олиб келади. Маний қўзғалди, демак у энди ортга қайта олмайди. Маний машина мисоли ортга ҳаракатлана олмайди. Худди эчки ёки сигир елинидаги сутдек ҳолат, чунки елин киритиш жойи эмас балки чиқариладиган жойдир. Шунингдек маний ҳам ишлаб чиқарилгач, ўз ўрнига қайтмайди. Энди у хоҳ жоиз бўлсин, хоҳ ножоиз бўлсин, бирор йўл билан чиқиб кетиши керак. Шайтоний назарнинг зарари шунчаликки, инсон жоиз-у ножоизнинг эътиборини қилмай қўяди. Киши бирор аёл билан ман қилинган жинсий яқинлик қилиш орқали ёки ўзини бадном қилиб улкан жиноят - бирор эркак ёки ёш болага яқинлик қилиш билан ҳирсини қондиради. Агар у ҳеч бир эркак, ёки аёл тополмаса ҳирсини онанизм (никаҳул яди, уларнинг ишидан Аллоҳ асрасин) билан қондиради. Бегона эркак ёҳуд аёл билан жинсий яқинлик қилишдан қайтарилганидек, онанизм ҳам жиноят ва ундан қайтарилган. Афсус надоматлар бўлсинки, бу гуноҳ иш бугунги кунимиз ва асримизда кенг тарқал
ган. Баъзи ҳадис ривоятларида бу гуноҳ ишга қарши жиддий огоҳлантиришлар бор. Уларда Қиёмат кунида онанизм билан шуғулланган инсон ҳомиладор қўл билан қайта тирилиши ҳамда улар (никаҳул-ядилар)ни Аллоҳ лаънатлаши ҳам айтилган. Инсон ўзининг жинсий истакларини ножоиз йўллар билан қондиришига асло рухсат берилмаган. Аммо шу билан бирга инсон ҳаддан зиёд жоиз жинсий қўшилишдан ҳам эҳтиёт бўлиши лозим. Ўта кўп жинсий алоқа соғлиққа зарар ва инсоннинг қувватини заифлаштиради (қуриб боради). Маънан эса, инсон ибодат ва зикрлардан ҳаловат, роҳат тополмай қолади. Бу шунингдек боланинг кучсиз ва нимжон туғулишига сабаб бўлади. Яна асосий сабабларидан бири муттақий улуғларимиз манийни асрашни маслаҳат берганлар. Муаъашаротда 15-30 кун ўтказиб, жинсий яқинлик қилишга кучли хоҳиш уйғонгандан сўнг уни қондирган маъқул. Шер йилига бир марта қўшилади ва шундан кўпаяди. Шунингдек узоқ оралиқ вақтда яқинлик қиладиганлардан кучли ва соғлом фарзандлар туғилади. Шунинг уч
ун инсоннинг хотини билан жинсий алоқаларида тартиблилик жуда муҳим. Акс ҳолда тартибсиз ва кўп яқинлик ҳаттоки ўлимга олиб бориши мумкин.

Шайхим Ҳазрат Полпурий роматуллоҳи алайҳи бизга жуда ҳам чиройли хотин олган бир олимнинг аянчли воқеасини айтиб бергандилар. Қачон у юмушларини бажариб уйига келганида хотинини кўриб ўзини бошқара олмай қоларди. У хотинига жуда ҳам кўп яқинлик қиларди ва олти ойдан сўнг унинг олатидан маний ўрнига қон кела бошлади. Натижада хавфли бир касалга чалиниб вафот этди. Унинг ўлимининг сабаби чирой эди! Шунинг учун мен жоиз нарсаларда ҳам тартиб сақлашни маслаҳат бераман. Ножоиз нарсаларга келсак, унда маслаҳатим: Ҳаромга ҳатто яқин ҳам бормасликдир.

Бадназаликнинг давоси

Мавлоно Шоҳ Аброрул Ҳақ Соҳиб роҳматуллоҳи ъалайҳ даво услублари:

Шайхим ва устозим Мавлоно Шоҳ Аброрул Ҳақ Соҳиб роҳматуллоҳи ъалайҳ назарни сақлашга доир бир қатор муҳим маслаҳатларни айтиб ўтганлар. Мен уларни шу ерда келтираман. Уларни бир кунда бир бор диққат билан ўқинг. Бадназарликнинг офатлари шу қадар кўпки, ҳаттоки баъзида инсоннинг дини ва дунёси баробарига барбод бўлади. Бугун бу маънавий касаллик оқибатида келиб чиққан офатлар жуда тез тарқалмоқда. Шунга кўра бунинг давосини айтиш ва таъкидланган офатларни муолажа қилишга тўғри келади. Шундай қилиб қуйидаги амалий маслаҳатларни маҳкам ушлаганлар назарни тия олишлари мумкин:
1.    Аёллар ўтиб кетаётганда қанчалар хоҳишинг бўлмасин кўзларингизни қуйи тутинг. Тасодифан кимгадир кўзингиз тушса қанчалар қийин бўлмасин назарингизни пастга қаратинг, агарчи ўлим хавфи бўлса ҳам.
2.    Ҳар бир шайтоний назардан сўнг камида икки ракат намоз ўқинг ҳамда имкониятингизга қараб садақа қилинг. Қаттиқ афсус надомат чекинг.
3.     Ўзга жинс вакиллари ёҳуд шаҳвоний хоҳишларни уйғотадиган жозибалилар билан аралашиб юришдан бутунлай четланинг.
4.    Ишқий шеър ва романлар ўқиманг. Кино, телевизор, видео ва интернетда кераксиз кезишдан ҳамда порнография (жинсий ҳаётни беҳаёларча тасвирловчи адабиёт ва санъат асарлари)дан тийилинг.
5.    Ярим яланғоч ва итоатсиз муҳитдан узоқ туринг. Аллоҳга итоатсизликда юрган жамият аъзоларини ижобат қилманг.
Аллоҳнинг хоҳиши ила юқорида айтилган маслаҳатларга амал қилиш орқали нафсингиз жиловланиб қолади. Бу йўл билан сиз Аллоҳнинг муҳаббатидан бошқа нарсалар севгисидан халос бўласиз. Қалбингиз ва руҳингиз шундай мукофотларга эришадики, бу руҳингизга доимий сурур баҳш этади. Юрагингиз, подшоҳ ва маликалар ҳатто орзу ҳам қилмаган, осудалик ва сакинатни туяди. Бу гўё жаҳаннам мисол ҳаётдан жаннат мисол ҳаётга ўзгариб қолганга ўхшайди.
Аллоҳ таоло ҳаммамизга айтилинган гапларга амал қилишлик тавфиқини насиб этсин. Омийн.

Ҳофиз Ибн Касир ўзининг тафсири ( Нур сураси,30-оят шарҳи)да кўзни шаҳвоний назардан тийиш фазилатига бир ҳадисни келтиради:
Ибн Абу Дунё Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: "Росулуллоҳ соллаллоҳу аълайҳи ва саллам: "Қиёмат куни ҳар бир кўз йиғлайди, фақат ҳаромдан пастга қараган, Аллоҳ йўлида бедор бўлган ва Аллоҳдан қўрқиб ёш тўккан кўз (ҳаттоки чивиннинг бошичалик кўз ёш бўлса ҳам) йиғламас." дедилар.".
 
Китоб шу ерда тугади
 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz