Танловга: Бир Аср намози ҳақида Принтер учун
28.01.2014 й.
Авваллари масжидга кўпроқ борар эдим. Охирги кунларда бунга унчалик даражада эътибор бермай ўз ишларим ва ташвишларим билан ўралашиб қолдим. Хаттоки фақат жума намозига ёҳуд баъзида айни намоз бошланишга кира оладиган бўлиб қолдим. Намозларни якка ҳолда ўз вақтида ўқиб олсам ҳам хурсанд бўлардим.
Бугун Марғилон марказидаги Хонақоҳ масжиди олдидан ўтиб кетаётиб вақтим бемалоллиги учун  аср намозига азон чақиришидан бир оз олдинроқ кириб ўтирдим. Намозга анча одам тўпланадиган бўлиб қолганидан ва ўзини улар қаторида кўрганимдан кўнглимда қандайдир хурсандчилик пайдо бўлди. Азон чақирилгач,  намозгача бўлган вақтда кимдир тасбеҳ тушуриб, кимдир ичида зикр ва саловат айтиб ўтирганлиги кундай очиқ, маълум эди. Буни хис қилиш ва улар билан шу зикр ва саловат оламига кириш қандай роҳатли. Барча азон ва намоз оралиғидаги гўзал вақтда ўтирибди. Бу сукунатни бир ёши 60лар чамасидаги отахон имомга беҳосдан “тақсир шу хожатга кирганда сув совуқ бўлса таяммум қилса ҳам бўладими” деган савол бузди. Имом хазратлари саволни нима ҳақида кетаётганлигини фаҳмлаган бўлсада янада аниқлаштириш ва бошқа ўтирганларга ҳам тушунарли бўлиши учун “Сиз хожатхонадаги “Мустаҳаб” ҳақида гапиряпсизда а, чунки таяммум бошқа мустаҳаб бошқа таяммум тахоратда қилинади” Савол соҳиби саволга ийманиброқ “ҳа” деб жавоб берди. Чунки савол аниқлаштирилиши давомида бошқаларни ҳаёлини бузганидан ва эътибор марказига тушиб қолганидан ҳаяжон босган эди. Аслида ҳақиқатдан ҳам айни вақтда бу кўпчилик учун муҳим ва ижтимоий ҳаёт тақозо қилаётган савол эди. Айни қиш пайти, устига устак барча хонадонларда ҳам иситиш тизими яхши эмас эди айни вақтларда. Худди саодат асридагидек кўпчилик бундай берилиши қийин лекин зарур бўлган саволнинг жавобни интизор бўлиб кутаётгандек эди. Имом хазратлари “Ҳа бўлади, агар сув совуқ бўлса яъни зарар келтирадиган даражада бўлса, мустаҳабга сув ишлатмаса ҳам бўлади” деб гапда давом этди “кессакда яхшилаб тозалаб ташлаш керак, ўзингизни кўнглингиз тўлгунга қадар, намозда кўнглингиз бузилмаслиги ва ҳалақит бермайдиган даражада туриши керак” орадан беш-олти сониядан сўнг қўшимча қилиб, “агар кейинги намозда сув бўлса бошқатдан тозалаб ювиб оласиз ва таҳоратни қайта қилиб янгилаб олинг бўлмаса яна шунақа қилсангиз бўлаверади”. Кузатишим натижасида кўпчиликнинг енгил тин олганлари ва жавобдан манун эканликлари кўриниб турарди. Валлоҳ динимиз инсонлар учун қандайин осон а. Инсон манфаатлари устига қурилган қоидалар амал қилади унда.
Ҳали 10 сония ҳам ўтмай даврани қизиб бораётганидан фойдаланган бир 80 ёшлар атрофидаги отахон ҳам ўз саволи билан мурожаат қилишга жазм қилди. “Намозга Аллоҳни эслаб, кўнгилда ажойиб бир руҳият билан пиёда келаётиб Қуръонни ўқиб, Аллоҳни эслаб келса ҳам бўладими” овознинг пастлиги ва бир оз шовқин аралаш чиққанлиги учун отахонга яқин ўтирганлардан бошқалар саволни асл моҳиятини тушунмай қолдилар. Хазрат имом савол нима ҳақида кетаётганлиги англаш мақсадида отахонага “тушуна олмадим” деган назар билан қараётганда ёнидагилар, “Тоғам пиёда намозга келаётиб, Қуръон ўқиса бўладими деб сўраяптилар” деб тушунтиридилар. Имом эса кўнгилда мамнунлик билан “Ҳа жуда бўладида” деб жавоб берди. Бу жавобни ичида хаттоки шундай қилишни барчага тавсия қиламан деган оҳанг ҳам уфуриб турарди.
Такбир айтилди ва намоз бошланди.
Намоздан сўнг, дуолар қилинди, Амма сурасининг бир бўлаги ўқилди. Сура ўқиш давомида менинг телефонимдаги муаззин номли программада аср вафқти кирганлигини билдирувчи азон товуши чиқа бошлади. Аслидаку тефонни овозини ўчириб кирган эдим, лекин бу программа барибир ишлайверар экан. Азоннинг иккинчи Аллоҳу Акбарида телефонни олиб овозини ўчиришга улгурдим ва бу бўлиб ўтган ишдан ҳижолат чекибдим. Гўёки барчанинг нигоҳи менга қаратилгандай қизириб кетдим. Қуръон ўқиб бўлингач, ёнимдаги отахон дуо қилаётиб менга шошмай туринг деган ишорани қилдилар, мен албатта бу менга бериладиган бир дакки эканлигини билдим. Қуръон дуоси қилинди ва саловот айтиб бўлингач шошмадим. Одамлар тура бошлаганида ёнимдаги отахон менга гап бошладилар. “ўғлим биз Сизлардек пайтимизда бундай яъни масжидга чиқиш имкониятга эга эмасдик, қаранг қандай гўзал. Ҳозир қариб қолдик, намозга масжидларга ҳам Аллоҳ ўзи кечирсин (ҳақиқий афсусаланиш билан) ёшимиз сал ўтиб пенсияга чиққач, чиқа бошладик” мен жим қараб гапларни мақуллаб ўтирдим. “ўтган куни ҳам намоз вақтида кимнидир телефонидан тўрт беш марта азон товуши эшитилиб турди. У сизми ёки бошқами билмадим. (агар адашган бўлсам узр деган қараш билан) Ўзи авваламбор азон чақирса уни эшитиш одоби бор, азонга муносабат бор. Ундан кейин азон чақираётганда ўчириб бўлмайди охиригача эшитиш керак чунки унинг асл маъноси йўқоладида, лекин бундай вазиятда ўчирмасликнинг иложи ҳам йўқ. Агар имкониз бўса келинг шуни ўрнига биронта бошқа товуш қўйиб қўйя қолинг. Шунда манимча яхшироқ бўса керак” деб юқори даражадаги инсон кўнглига тегмайдиган одоб билан тушунтирилган бу гапларда фақат манун бўлдим. Намоздан сўнг барчани чиқишини кутиб турдим. Ҳаёлимда фақат Аллоҳ, Аллоҳ қандай бир бахтки намозни жамоат билан ўқишда қанчадан қанча савоб, илм, ахлоқ бор. Нахотки доимий равишда шундай нарсаларни бой бераяпман. Кўнглимни аввалги кунларимга ачиниш бугунги аср намозидан мамнунлик хисси қоплаган ҳолда Хонақоҳдан чиқдим.
Мен бугунги намоздан савоб, илм ва одоб олдим.

Абдусамад

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri