Кўзгу. (Болалар учун) Принтер учун
04.02.2014 й.
Қадим замонда бир юртда бир вазир давлат амалдорлари билан бозорни айланиб юрган эди. Шунда у озодликдан маҳрум бўлган кишилар- асирлар сотиладиган бозордан ўтиб қолди. Вазир асирларга яқинлашиб уларни яқиндан туриб кўрмоқчи бўлди. Шунда бир катта ёшдаги асир вазирга қараб шундай деди: «Ҳой жаноб, саллангизда доғ бор экан».  
Image
Шунда вазир салласини ечиб қаради: асир тўғри айтган экан. Бу унинг бир неча соатдан бери барчанинг кўз ўнгида шундай аҳволда юрганидан дарак берарди. Вазир қаттиқ хижолат бўлди ва ўз одамларига чуқур қайғу билан қараб уларга шундай деди: Шу аҳволда юрганимда салламдаги доғни кўриб бирортанг ҳам гапирмабсан, мана шу бечора асир менинг чин дўстим экан. Лекин мен унинг чин дўстлигини сезмабман. Мен бу дўстимнинг қул қилиб сотилишига асло рози эмасман. Аммо мен уни сизларга дўст сифатида сотиб олиб уни Аллоҳ йўлида озод қилмоқчиман.
Бу буйруқни эсдан чиқармасликлари учун вазир ўз одамларини устига Расулуллоҳ С.А.В. айтган ушбу ҳадиси шариф ёзилган бир лавҳани тайёрлатиб келишлари учун юборди. У Зот шундай деб марҳамат қилганлар:

Мўмин(қалбида иймони бор инсон) мўминнинг кўзгусидир. (Тирмизий)

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz