Жаннатдаги қўшни. (Болалар учун) Принтер учун
04.02.2014 й.
 ImageҚадим замонда бир ҳукмдор юртини айлангани чиқибди. Одамлар таниб қолмаслиги учун юз кўринишини ўзгартириб ёнига бир ходимини ҳам оливолибди. Ҳукмдор унинг халқи унинг ҳукми ва бошқаруви ҳақида қандай фикрда эканлигини билмоқчи экан. Қиш фасли анча совуқ келиб юртининг ҳамма ерини эгаллаган экан. Йўлида кетаётганида бир масжидга дуч келибди. Унинг бир бурчагида икки фақир киши совуқдан қалтираб ўтирган экан. Уларнинг бошқа борадиган жойлари йўқ экан. Уларнинг нима ҳақида гаплашаётганларини билишга қизиқиб ҳукмдор сездирмай уларга яқинлашибди. Фақирлардан бири ҳазил қилишни яхши кўрар экан. У совуқдан нолиб шундай дермиш. Эртага биз жаннатга кирсак у ерга ҳукмдорни киргазмайман! Агар унинг жаннатнинг де-ворига яқин келганини кўриб қолсам ка-вушимни ечиб бошига ураман. Иккинчиси ундан сабрсизлик билан сўрабди: Нега сен унинг жаннатга киришига тўсқинлик қилмоқчисан? Дебди: Албатта унинг жаннатга киришига йўл қўймайман, чунки биз бу ерда совуқдан қалтираб турганимизда у ўз қасрида роҳат қилиб яшаяпти. У бизнинг холимиздан бехабар. Кейин у қиёматда менга жаннатда қўшни бўлмоқчи. Унга ўхшаган қўшнининг менга кераги йўқ! Шундай деб хохолаб кула бошлашди.
Ҳукмдор ходимига деди: Бу масжидни ва бу икки кишини эслаб қол! Ҳукмдор қасрига қайтганида бу икки фақирни ушлаб қасрига келтириш учун одамларини масжидга юборди. Бечоралар яхшилаб безатилган хонада устимизга қандай мусибат келаркан деб, қўрқувдан титраб-қақшаб ўтиришарди.
Уларга шундай дейишди: Шу ерда еб-ичасизлар, шу ерда ухлайсизлар, ҳукмдоримиз ҳаққига дуо қиласизлар ва унинг сизларга жаннатда қўшни бўлишига қарши бўлмайсизлар, бу ҳукмдор яхши қалб эгасидир. Шундай эмасми?
Улуғ пайғамбаримиз С.А.В. фақирларга ёрдам берувчиларни мақтаб шундай деганлар:

 Кимки бу дунёда бир мўминнинг устидаги ғам-қайғуларидан бирини кетказса Аллоҳ Субҳаанаҳу ва Таоло ҳам қиёмат кунида унинг  устидаги ғам- қайғуларидан бирини кетказади. (Муслим)

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz