Тиш оғриғи дориси. (Болалар учун) Принтер учун
04.02.2014 й.
Яхши кийинган бир бегона юртлик киши бир шаҳардаги ресторанлардан бирига кириб хизматчига деди: Яхшилаб қовурилган бир бўлак гўшт билан бир ликобчада салат келтирсангиз. Киши бир луқмани оғзига солар-солмас додлаб қолди:
Оооҳ!! Тишларим яна оғрияпти! Унга қўлида ажойиб катта сумка ушлаган бегона юртлик бошқа бир киши яқинлашди ва ундан кичкина шиша идиш чиқарди ичига пахта бўлаги солиб унга шундай деди:
Мумкин бўлса шуни оғриётган тишингизга қўйинг. Киши у айтгандек қилди. Сўнгра хурсанд бўлиб бақириб юборди:
Қандай ажойиб экан бу дори! Бошқа бирорта оғриқ сезмаяпман! Бу ажойиб дорини сотиб олиш учун катта сумкали бу одамнинг атрофини ҳамма одамлар ўраб олишди. Сумкадаги дорилар бир зумда сотилиб тугади.
Бир соатдан кейин тиши оғриган киши билан дори сотган киши бекатда учрашишди. Бири-бирини табриклаб шундай дейишарди:
Шаҳардаги ишимиз ўнгидан келди. Иккови бир оздан кейин келадиган поездни кута бошлашди. Шу пайтда уларни икки полициячи келиб ҳибсга олди. Чунки бу қалбаки дорини сотиб олганлардан бир киши тиш оғриғидан ҳалос бўлмагач полиция бўлимига келиб шикоят қилганди. Уларни полиция бўлими бошлиғи хузурига келтиришди. Улардан бошлиқ зобит дийнингиз нима деб сўради. Улар хижолатдан бошларини кўтара олмай, мусулмонмиз, дейишди.
Шунда зобит қаттиқ ғазабланиб уларнинг юзига шундай деб ўшқирди: Сизлар жаноби пайғамбаримиз Муҳаммад С.А.В. нинг:
 Кимки бизни алдаса биздан эмас. (Муслим) деган буйруқларини эшитмаганмисиз? Улар қилмишларига яраша жазо олишибди.

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz