Камар. (Болалар учун) Принтер учун
11.02.2014 й.
Ниҳод ярамас хулқли бола. У ўзининг охири йўқ ёмон қилиқлари, уришишлари  билан ака-укаларига жароҳатлар етказарди. Онаси унинг бу ҳолидан қаттиқ ранжиб
кўнгли оғрирди. Доим унга шундай насиҳат қиларди: болагинам бировнинг дилини оғритма, бировга ёмон сўзларни гапирма. Лекин бу ёмон бола мен ҳақман деб даво қиларди, ҳар доим у ўзини ҳимоя қилиб шундай дерди: мен айбдор эмасман уларнинг ўзлари мени шундай иш қилишга мажбур қилишаяпти.
Бир куни онаси унга шундай деди: агар бугун кечқурунгача ҳеч ким билан жанжаллашмасанг сенга бир камар сотиб олиб бераман. Бу гапни ака-укалари ҳам эшитиб қолиб хар-ҳил йўллар билан унинг ваъдасини бузилиши учун кўп ҳаракатлар қилишди, бироқ Ниҳод ўзини ушлаб уларнинг бу режаларини чиппакка чиқарди. Кеч кирганда онаси унга шундай деди: камарли бўламан деб уруш-жанжаллардан ўзингни ушлаб тура олдинг. Сен ўзингни бундай оддий, арзимас нарсаларга эга бўлиш учун эмас, балки Аллоҳ сендан рози бўлиши учун ушлаб тура олишинг керак.
Қани эди улардан бирортаси Ниҳодга Расулуллоҳ С.А.В. нинг ушбу ҳадиси шарифларини айтиб берса. У Зот шундай деб марҳамат қилганлар:
Кимки ҳақ бўлиб туриб уруш-жанжал қилмаса қиёмат кунида унга жаннатнинг ўртасидан бир уй қуриб берилади. (Тирмизий)

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz