Тилла. (Болалар учун) Принтер учун
11.02.2014 й.
ImageАлийя ўзига бино қўйган мағрур қиз. Отасидан ажрагандан кейин бошқа қизлар билан қайта алоқа боғламади. Саройларининг боғида ўзи юриб, ўзи билан ўзи ўйнарди.
Ён қўшнилари камбағал одамлар бўлгани учун уларнинг кичкина қизи Бадрия билан гаплашишни хоҳламасди. Бир куни Бадрия Алийянинг олдига чопиб келиб унга шундай деди: Отам қаттиқ касаллар, балки охирги нафасларни олаётгандирлар. Шунинг учун сени кўрмоқчилар. Бу ерда ғоятда муҳим бир иш бор экан. Сенга шунинг хабарини айтмоқ-чилар. Алийя бурнини жийириб деди: Фақир кишининг менга айтмоқчи бўлгани нима муҳим иш экан? Нима бўлганда ҳам мен сизларнинг уйингизга асло кирмай-ман. Чунки унинг ҳидига мен чидай олмайман.
Бир неча дақиқадан кейин Бадрия йиғлаб яна унинг олдига келди ва деди:
Отам сенга айтмоқчи бўлган гаплари ҳақиқатда муҳим гап экан, сенинг отанг ўлимларидан аввал бир жойга тилла кўмиб қўйган эканлар ва уни кўмиб қўйган жойларини фақат менинг отамга айтган эканлар. Отам сен улғайгунингча тилла ҳақида ҳеч кимга айтмасликка отангга қасам ичган эканлар. Ҳозир отам ўлим чангалидалар ва сенга ўша тилланинг кўмилган жойини айтмоқчилар.
Бу гапни эшитган Алийя камбағал Бадриянинг уйига қараб чопиб кета бошлади. Лекин у анча кечиккан эди. Бечора киши жонини аллақачон эгасига топшириб бўлган эди.
Алийя ўзидан қаттиқ ғазабланди, қилган ишига қаттиқ пушаймон бўлди. Аммо бу тилла ўзига бино қўйган бу мағрур қизнинг йўқотган ягона нарсаси эди. Ҳақиқатдан ҳам шундай. Агар у ўзининг бу ёмон хулқидан фориғ бўлмаганида жаннатни ҳам тилласини йўқотгандек йўқотиб қўярди. Қаранглар-а, кибр ҳақида жаноби пайғамбаримиз Муҳаммад С.А.В. нима деганлар:

Қалбида мисқол заррадек кибр бўлган одам жаннатга кирмайди. (Муслим)
 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri