Ўғри. (Болалар учун) Принтер учун
11.02.2014 й.
Нурий амаки қишлоқлик, камтар киши. Баъзилар уни одамлар билан муомала қилишни билмайди деб ўйлашади. Чунки у камгап. Бемаъни нарсалар ҳақида сўзлашмайди, бошқаларнинг  ишларига  аралашмайди.  Кунлардан  бир  куни  ифлос  ўғрилардан  бири Нурий амакининг эшагини ўғирлади ва уни бозорга ҳудди ўзининг эшагидек  сотиш учун олиб борди.
Бозорни айланиб юрган Нурий амаки тасодифан ўзининг ўғирланган эшагини кўриб қолди ва деди: Бу менинг эшагим, уни ўтган ҳафта ўғирлаб кетишувди.
Ўғри ҳам пихини ёрган, туллак киши эди. У шундай деди: сен алдаяпсан, мен бу эшакни хўтиклигидан сотиб олганман ва ўзим боққанман. Шунда Нурий амакининг калласига бир фикр келиб қолди. Дарров эшакнинг кўзларини қўллари билан беркитди ўғридан сўради: Агар шу эшакнинг эгаси сен бўлсанг айтчи, унинг қайси кўзи кўр? Ўғри бироз иккиланиб деди: Ўнг кўзи. Нурий амаки эшакнинг ўнг кўзини очиб деди: Кўриб қўй, у соппа-соғ! Бу мартасида ўғри чалкашиб қолганини баҳона қилди-да  кейин деди: Чап кўзи. Энди Нурий амаки эшакнинг чап кўзини очиб деди: Кўриб қўй, у ҳам соппа-соғ! Атрофга йиғилган бозордаги одамлар эшакнинг иккала кўзи ҳам соғ эканлигини кўриб бу қаллоб ўғрини ушлаб миршабга топширишди.
Нурий амаки эшагига минволиб қишлоққа қайтди. Шунда қишлоқдаги ҳар бир одам Нурий амакининг ғоятда зийрак киши эканлигини билиб олди.
Расулуллоҳ С.А.В. ўғрилик қилган кимсаларни лаънатлаб шундай деганлар:

Ўғрини Аллоҳ лаънатласин! (Бухорий)

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri