Луқма. (Болалар учун) Принтер учун
11.02.2014 й.
Босим яхши бола. Отаси бой бўлгани учун унинг учун ҳамма нарсани муҳайё қилиб қўйган. Афсуски, шу туфайли, Босим камбағал ва йўқсил кишилар қандай ҳаёт кечиришлари ҳақида ҳеч нарса билмайди.
Бир куни Босим стадионга кетаётган йўлда уни бир ит қувлаб қолди.
 

Ундан қочиб бир тор кўчага кириб қолди. Шу аснодада бир тошга қоқилиб ерга учиб тушди. Кўзини очганида жароҳатларини боғлаб қўяётган ва уни парвариш қилаётган бир аёлни ва ўзига тенг ёшдаги бир болани кўрди.
Муҳаммад ва онаси Босимни итдан қутқариб олиб уни уйларига олиб киришди ва юзидаги жароҳатларини тозалай бошлашди. Босим уларга миннатдорчилик билдирди. Уларнинг уйлари ва ҳаётлари шу даражада оддий эканлигидан ажабланди.
Кечқурунги таом дастурхони устида бир нарса тиқилгандек Босимнинг томоғидан овқат ўтмади. Бу луқмаларни у юта олмади.    
Кейинги куни онажониси тайёрлаган овқатни олиб Муҳаммаднинг уйига борди ва таомини ўша ерда улар билан бирга баҳам кўрди.
Раҳмли ва яхши қалб эгаси бўлган меҳрибон Босим Расуллуллоҳ с.а.в нинг ушбу ҳадиси қудусийларига эргашиб иш тутди. У Зот шундай деб марҳамат қилганлар:

Кимки ўзи тўқ бўлиб ён қўшниси оч ҳолда эканлигини билиб туриб тунни ўтказса, у Менга иймон келтирмабди. (Ибн Абу Шайба ривоятлари)
 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz