Каштан дарахти (Болалар учун) Принтер учун
20.02.2014 й.
Жамол амаки қўли билан айбланаётган шахсни кўрсатиб: “Ҳоким жаноблари, мен ўтган йили сафарга кетаётиб қимматбаҳо олмос узугимни шу одамга омонат қилиб ташлаб кетганман. Энди уни қайтариб беришини сўраяпман, у эса қайтариб бермаяпти”,- деди.
Ҳоким панжара ортида ўтирган айбланаётган шахс Фаррухдан сўради:
“Нима учун унинг узугини қайтариб бермадингиз?”.
“У алдаяпти, у менга хеч қандай узук бергани йўқ,” деди Фаррух.
Ҳоким Жамолга юзланиб:
“Сиз узукни бераётганингизда гувоҳ бўлган бирор кимса борми ?”
“Йўқ, мен унга узукни каштан дарахтини тагида берган эдим,  у вақтда бизлар билан хеч ким йўқ эди”.
Ҳоким Жамолга каштан дарахтининг шохидан синдириб олиб келишни буюрди.
    Бир оз вақт ўтгандан сўнг ҳоким Фаррухга юзланиб шундай деди:
“У қаерга етди, энди қачон қайтиб келаркин? Деразани олдига бориб қараб турсак, қайтиб келаётган бўлса кўриниб қолармикин?”.
Фаррух жойидан қимирламасдан шундай деди:
“У камида уч соатдан кейин қайтиб келади. Чунки каштан дарахти бу ердан жудаям узоқ”.
Шунда ҳоким Фаррухга қараб ўшқирди:
“Сен нафақат ёлғончисан, балким яна ғирт аҳмоқсан! Агар сен узукни олмаган бўлганингда, у дарахтнинг қаерда эканлигини ҳам билмаган бўлар эдинг. Сен Пайғамбаримиз Муҳаммад (С.А.В)нинг ушбу ҳадисларини эшитмаганмисан? У Зот шундай деганлар:

Эй инсонлар!, ҳеч қачон ёлғон гапирманглар! Ёлғон ва иймон ҳеч қачон бирга бўлмайди. (Аҳмад)
Ҳоким Фаррухга бу жинояти учун оғир жазо белгилади. 
 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz