Мушрикларнинг зикри Принтер учун
27.02.2014 й.

Мушриклар ўзларини “ҳаниф”лар деб номлардилар ва Иброҳим а.с.нинг динини дин тутганмиз деб даъво қилардилар. Ҳаниф деб Иброҳим а.с. миллати, динига эътиқод қилган, шу диннинг шиорларини лозим тутган кишига айтилади.

Иброҳим а.с. миллатининг шиорлари:

Байтулллоҳни ҳаж қилишлик, намозларда қиблага юзланишлик, жанобатдан ғусл қилишлик, хатна, бошқа фитратдан бўлган хислатлар[1], ҳаром ойларининг ҳурматини сақлаш, масжидул ҳаромни улуғлаш, насабий ва эмикдош муҳаррамотларни ҳаром қилиш, бўғиздан сўйиш, кўкракнинг юқори қисмидан наҳр қилиш, сўйиш ва наҳр қилиш билан Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш, хусусан ҳаж кунларида.

Иброҳим а.с. миллатининг шариатлари:

Таҳорат, намоз, тонгдан қуёш ботгунча рўза тутиш, етим мискинларга садақа бериш, ҳақдорларга ёрдам бериш ва силаи раҳм қилишлик асли миллатда машруъ бўлган эди. Бу амаллар билан ўрталарида фахрланишар эдилар. Лекин аксар мушриклар бу амалларни тарк қилган эдилар. Ҳатто бу амаллар уларнинг амалий ҳаётида бўлмагандек эди. (Яъни, ёмонлигини билиб, тап тортмай қилишаверардилар.)

Шунингндек одам ўлдириш. Ўғирлик, зино, рибо ва бировнинг молини тортиб олишлик асли миллатда ҳаром қилинган эди. Бу амалларни улар ёмон деб билишарди. Лекин жумҳур мушриклар нафсга эргашиб бу ишларни қилишаверардилар. (яъни, ёмон деб билиб қилишаверарди. Улар ҳам ушбу амалларни ёмон деб билишига Каъбанинг қурилишидаги пул тўплашини мисол қилишимиз мумкин. Яъни, пулга рибо аралашган бўлмасин дейишган эди.)

Иброҳим а.с. миллатининг ақидалари:

Аллоҳни борлиги, еру-осмонни яратганлиги, катта ҳодисаларни тадбир қилиб туришлиги, пайғамбарлар юборишга, бандаларининг қилган амалларига яраша жазо берига қодирлиги, улуғ ҳодисаларни бўлишидан олдин тақдир қилиб қўйиши, фаришталар Унинг муқарраб бандалари эканлиги, уларнинг таъзимга ҳақлилиги, буларнинг барчаси уларнинг, яъни мушрикларнинг ҳузурида собит эди. Бунга уларнинг шеълари ҳам далолат қиларди. Лекин жумҳур мушриклар бу эътиқодлардан узоқлашганлиги, уларда ҳақ эътиқодни идрок қилиш рағбати йўқлиги сабабли булар юзасидан кўп шубҳаларга тушишди.

Мушрикларнинг залолати:

Ширк, ташбеҳ (ўхшатиш), таҳриф (ўзгартириш), охиратни инкор қилиш, Набий са.в.нинг рисолатини узоқ санаш (инкор қилиш), ўрталарида қабиҳ амаллар, зулм, бидъат, ботил тақлидларнинг ёйилиб кетганлиги ва ибодатларнинг йўқолиб кетганлиги уларнинг залолатларидандир.

Ширкнинг баёни:

Аллоҳ таолога хос бўлган сифатлардан бирини Ундан ўзгага собит қилишлик. Масалан: оламни ирода билан тасарруф қилишликни яъни, “бўл дейиш билан бўлади” деган сифатни  Аллоҳдан ўзгада ҳам собит қилиш ширкдир. Ёки ақл, илҳом ва ҳиссий аъзолар билан эришилмаган зотий илмни ҳам  Аллоҳдан ўзгада ҳам собит қилиш ширкдир. (Яъни, бандалар илмга мазкур воситалар билан эришадилар, Аллоҳ таолода эса илм зотий бўлганлиги учун унга бирор восита орқали эришишга ҳожати йўқ.) Аллоҳ таолога хос бўлган сифатлардан касалга шифо беришлик, бир шахсни лаънатлаб, унга ғазаб қилиб шунинг оқибатида унинг ризқини тор қилиши, унга касаллик бериши ёки бир шахсга раҳм қилиши-ю шунинг сабабидан унга саломатлик бериши, унинг ризқини кенг қилиши каби сифатларни Аллоҳдан ўзгада собит қилиш ҳам ширкдир.

Мушриклар моддани яралишида, улуғ ишларни тадбир қилишда, Аллоҳга ҳеч кимни шерик қилмасдилар. Аллоҳ таоло бирор ишни қасд қилганда Унга бирортани қарши чиқиб ман қила олишини собит қилишмасди.

Уларнинг ширклари баъзи бандаларга хос бўлган ишларда эди. Уларнинг гумони шу эдики, подшоҳлардан бири ўзининг махсус элчисини мамлакатининг бир тарафига юбориб унга баъзи жузъий ишларда ихтиёрли тасарруф қилиш имконини бергани, подшоҳларнинг ўзи халқининг жузъий ишлари бошқармаслиги, балки ўзига волий ва ҳокимлардан ўринбосар таъйинлаши, ҳокимларга хизмат қилганларни шафоат қилиши, улар орқали халқига боғланишини мисол қилиб Аллоҳ таоло ҳам баъзи бандаларига илоҳлик имконини бердики, уларнинг розилиги ва ғазабини бошқа бандаларига таъсир этадиган қилиб қўйди. Оддий бандалар мутлоқ илоҳ бўлган Аллоҳ таолонинг ҳузурида мақбул бандалардан бўлиши учун илоҳлик кийимини кийган бандаларга нисбатан қурбат ҳосил қилишни вожиб дейишарди. Улуғ ишлардан бошқада уларнинг шафоатини Аллоҳ таолонинг ҳузурида қабул деб билишарди.

Бу ҳаддан ошишликлари уларни бриб-бориб уларга сажда қилишга, улар учун қурбонликлар қилишга, улар билан қасам мчишга, муҳим ишларда улардан ёрдам сўрашга олиб келди. Уларнинг суратларини тош, тилло ва кумушлардан ўйиб ясадилар ва ўзлари учун руҳларга юзланадиган қибла қилиб олдилар. Ҳатто аста-секин жоҳиллар шу суратларга сиғиниб уларни маъбуд қилиб олишди ва эътиқодларига фасод йўл ола бошлади.

Ташбеҳнинг баёни:

Бандага хос бўлган сифатларни Аллоҳ таолода собит қилишликдир. Улар фаришталарни Аллоҳнинг қизлари дейишди. Подшоҳлар гоҳида ўзлари рози бўлмаса ҳам вазирларининг шафоатини қабул қилгани каби Аллоҳ таоло ҳам гарчи рози бўлмасада бандаларининг шафоатини қабул қилади дейишарди. Улар Аллоҳ таолонинг илоҳий илми, самъи ва басорини идрок қила олишмаганди, ўзларининг илми, самъи ва басорига қиёс қила бошлашди ва тажсим ақидаси[2]га тушиб қолишди. Натижада Аллоҳ таолога макон тутиш нисбатини беришди.

Таҳрифнинг баёни:

Бунинг қиссаси Исмоил а.с.нинг авлодлари боболари Иброҳим а.с.нинг динида, шариатида эдилар. Ҳатто Амр ибн Луҳаййнинг даври келди, у (яъни, Амр ибн Луҳайй) уларга бут-санамлар ясаб берди ва ибодатини бошлаб берди. Баҳира, соиба, васила ва ҳомийларни ихтиро қилди[3].

Чўплар билан қисмат талаб қилишарди ва диний маросимлар ихтиро қилардилар. Буларнинг барчаси Набий с.а.в.нинг пайғамбар бўлиб келишларидан олдин,  уч юз йил яқинида бўлган эди. Бутларга ибодат қилишни жоиз дейишда ота-боболарининг изларини (яъни, бутга сиғинишдаги бузуқ эътиқодларини) маҳкам ушлаб олиб, қатъий ҳужжат деб билишар эди.

Охиратни инкор қилишлари:

Ўтган пайғамбарлар барчаси ҳашр ва нашрни баён қилгандилар. Лекин уларнинг баёнатлари Қуръони карим кенг шарҳлаб берганчалик эмасди. Шунинг учун жумҳур мушрикларнинг ундан хабарлари оз эди ва унинг бўлишини эҳтимолдан йироқ деб ҳисоблашар эдилар.

Набий с.а.в.нинг рисолатларини мумкин эмас деб ҳисоблашлари:

Мушриклар жамоаси гарчи Иброҳим а.с. ва Исмоил а.с.ларнинг пайғамбар эканликларини, ҳатто Мусо а.с.нинг ҳам пайғамбар эканликларини эътироф қилсаларда, лекин пайғамбарларнинг ўзлари каби инсонлардан бўлгани уларнинг Муҳаммад с.а.в.ни инкор қилишга олиб келди. (Улар пайғамбарликни улуғ сифат деб билишар ва бу улуғ сифат қандай қилиб инсонга берилади дейишардилар.) Шунингдек Аллоҳ таолонинг пайғамбар юборишидаги тадбирининг ҳақиқатини, нубувватнинг тақозоси нима эканини билмаганликлари сабабли улар Набий с.а.в.нинг нубувватини эҳтимолдан йироқ деб ҳисобладилар. Чунки уларнинг эътиқодида элчи худди уни юборганга ўхшаши керак эди. Шу сабадан кучсиз, арзимас шубҳаларни келтиришар эдилар. Айтардиларки: Қандай қилиб пайғамбар таом ва шаробга эҳтиёж сезади,  нима учун Аллоҳ таоло фариштани расул қилиб юбормади, нима учун ҳаммага алоҳида мана шу услубда ваҳий келавермайди?

Мушрикларнинг намунаси:

Агар сен мушрикларнинг ҳоли, ақидалари ва амалларини билишда, улар ҳақида тасаввур ҳосил қилишда ўзинга тўғри йўл топа олмасанг, бизнинг асримиздаги мусулмонлар истиқомат қиладиган юрт ва шаҳарларнинг чеккаларида яшайдиган, тўғри диний таълимотлардан хабарсиз бўлган баъзи кишиларнинг ҳоли қарагин.  Улар авлиёларни қандай тасаввур қиладилар? Улар илгари авлиёлар бўлган, лекин бугунги кунда уларнинг бўлиши амри маҳол иш дейишадилар. Бу худди мушриклар Иброҳим, Исмоил ва Мусо а.с.ларнинг пайғамбарликларини тан олиб, Муҳаммад с.а.в.нинг пайғамбарликларини маҳол санаганлари кабидир.

Қабрларга бориб ўликлардан мадад сўраб турли ширк ва бидъат-хурофот амалларини қиладилар-у, тирик авлиёлардан фойдаланмайдилар.

Уларнинг эътиқодига қандай қилиб ташбеҳ ва таҳриф йўл олади? Бунга саҳиҳ ҳадиснинг мувофиқлигини кўрамиз. Имом Бухорий ва Имом Муслим р.а.лар ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ с.а.в. шундай деганлар: “Сизлар ўзингиздан олдингиларнинг йўлига эргашасизлар

Сидиқметов Қудратуллоҳ таржимаси



[1] Мўйлабни олиш, сақолни ўстириш, мисвок тутиш, сув билан истиншоқ қилиш, тирноқ олиш, бармоқ бўғинларини ювиш, қўлтиқ тукларини юлиш, қовуқ тукларини олиш, сув билан истинжо қилиш..(Ровий унитиб ўнинчисини мазмаза бўлса керак деб айтган.)

[2] Тажсим ақидаси – Аллоҳ таолонинг бандалари каби жасади, макон тутиши бор дейиш кабилар ва ҳ.к.з.

[3] * “Баҳира” – туянинг эркак туғилган бешинчи боласи. Унинг қулоғини тешиб холи қўйиб юборишар эди. Уни сўйиш ҳам ман этилар эди. “Соиба” – сафардан саломат қайтилса ёки касалликдан фориғ бўлинса, бир туяни баҳира каби холи қўйиб юборишар эди. Шундай туяга соиба дер эдилар. “Васила” – Қўй етти бор туққач, еттинчиси эркак бўлса, сўйиб ер эдилар. Агар урғочи бўлса, подага қўшиб юборардилар. Шу подага қўшилган қўйнинг оти василадир. “Ҳомий” – ўн марта туққан чорва ҳайвонини минмасдан, юк юкламасдан, яйловга эркин қўйиб юборилар эди. Шу ҳимояланган жониворни ҳомий дер эдилар.

 

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz