Соқолдаги оқлик Принтер учун
03.04.2014 й.
Пайғамбармиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан дўстлари Абу Бакр розияллоҳу  анҳу сўрадилар: --Эй Аллоҳнинг  Расули, соллаллоҳу алайҳи васаллам, сочингизни  нима  оқартирди?
--«Худ», «Воқеа», «Амма ятасаъалун», «Изаш—шамсу куввирот» суралари,--жавоб     бердилар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Устоз, сизнинг  соқолингизни  нима  оқартирди?!
Ҳадис Қудсий: Аллоҳу  таоло айтди: « Оқлиқ  менинг  нурим, Мен сочу—соқоли  оқарган  бандамга  азоб беришдан  ҳаё қиламан...».

Устоз,  соқолингизни  нима  оқартирди?!
Отамнинг  соқоли  оқарди, парво  қилмадим; табиийлик  деб  ўйладим. Ўзимнинг соқолим оқарди, парво  қилмадим; табиийлик  деб  ўйладим. Аммо  сизнинг  соқолингиз  оқарганига  кўзим  тушиб чидай  олмадим:
--Устоз, соқолингизни  нима  оқартирди?!

Биламан, Аллоҳнинг  сизга  аталган  фазл –марҳаматлари кўп;--Сиз айтаётган  сўзлар гўзалликга  асосланган  ҳаёт булоғи, сиз юрган  йўллар покликнинг, ободликнинг   боғ–роғлари, аммо сиз икки  олам Сарвари соллаллоҳу алайҳи васаллам каби:
---Ҳаммаси Аллоҳдан, мен Аллоҳнинг  бандасиман  холос,  дейдиган  камтарин зотсиз.

Мен Сизга  озор  етмадимикин, касал  бўлганингиз  йўқми, нодонларнинг жаҳолати  қалбингизга  азият  етказмадимикин деб ўйладим. Ногоҳ  қўрқиб кетдим. Дунёвий  ҳаёт давомли ва гўзал бўлишлиги  учун,  охират  экинзори  бўлмиш   ушбу дунё  ҳаётини яхшилик ва поклик, меҳр  ва муҳаббат билан обод  этмоқ шартлигини айтасиз.  Яхшилик  ва  Муҳаббат тимсоли  Сизсиз,  назаримда уларнинг  соқоли  оқардими?!
 
Ҳа, гўёки Яхшилик ва Муҳаббат Аллоҳ таолонинг  нурига буркангандай, янада гўзалроқ  бўлиб,  мазмун ва  маънода  юксакроқ аҳамиятга  эга  бўлаётгандай!

 Ҳар бир гўзаллик Аллоҳдан. Аллоҳ таоло ўзининг суюкли бандаларига яхшиликларини, неъматларини  раво  кўрувчи  меҳрибон  зот. Аллоҳнинг нури сизга  муборак  бўлсин! Меҳрибон  Аллоҳ таолодан илтижо қилиб сўраймиз, умрингизга узоқ йилларни зиёда айлаб,  биз  шогирдларингиз бахтига  соғу—омон   сақласин! Омин йа Роббал  оламийн! 

 Абдумуталиб  ЗОМИНИЙ

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri