Нега сўзимизнинг таъсири йўқ?! Принтер учун
13.04.2014 й.
Ҳозирги кунда икки киши бир бири билан учрашиб қолса, бошқалар ҳақида ўз фикрларини билдириб, «Фалончини мана бунақа айби бор, Писмадончини мана бунақа камчиликлари бор», деб ҳаммани айбини санаб чиқишади. Кошки эди уларнинг бу муҳокамаси туфайли инсонлар айбларини ташласа.
Жамиятдаги инсонларда учрайдиган хато ва камчиликларни қандай қилиб тузатиш керак, деб жуда кўп ўйлардим. Буни қаранки бу муаммонинг ечимини топдим. Бунинг учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларига назар ташласак, у кишининг ҳаётларини диққат билан ўрганиб чиқсак, бу бизни анчадан бери ўйга солган муаммонинг ечимини топар эканмиз. Ислом олимларидан бири: “Жаноби  Расулуллоҳ  саллаллоҳу  алайҳи вассаламнинг  ҳеч  бир  мўъжизалари  бўлмаганида ҳам,  тарбиялаган  саҳобаи  киромлари, У зотнинг пайғамбарликларини исбот қилишга кифоя қиладиган ҳужжат бўларди”, деган эди.
Дарҳақиқат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбар бўлиб келганда арабларда ўрмон қоидаси ҳукмрон эди. Уларда одамийликдан деярли асар ҳам қолмаган эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг якка ўзлари манашу жамиятни «Саодат асри», деб номланмиш, ҳамма ҳавас билан қарайдиган намунали жамиятга айлантирдилар. Айшу ишратга берилган, зулмкорлик асосий шиорига айланган, ҳаром йўл билан кун кечирадиган, ўғрилик ва қаллобликни ўзига касб қилиб олган, зинодан тап тортмайдиган, ота онани ҳурматини поймол қилган, туғуладиган қиз фарзандларини тириклайин кўмадиган, ёмонликнинг барча турини синаб кўрган инсонларни тарбияладилар. Улар бу иллатларнинг барини тарк қилишди. Намунали шахсга айланишди. Ҳатто баъзилар саҳобаларни кўрганда: «Булар фаришта бўлса керак», дейишган экан.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу нарсага қандай қилиб эришдилар, деган саволга жавоб қидирадиган бўлсак. Бунинг учун барча сийрат китобларини ўқишга ҳожат йўқ. Бунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шиорларига айланган баъзи нарсаларни англаш билан бу саволга жавоб топа оламиз. Келинг ўша сирли шиор нима эканлигини билиб олайлик.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни сийратларини ўқиб чиққан ҳар бир китобхонга маълумки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни бирон киши ёмон сифатлар билан сифатламаган. Ҳатто ашаддий душманлари ҳам у зот ҳақида инсоф билан гапирадиган бўлса, ҳеч бўлмаганда битта айб ҳам топиб беролмаган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни қоралаш мақсадида тарихларини ўрганиб чиққан ғарблик шарқшуносларнинг бир нечтаси, у зотнинг сийратларидан таъсирланиб ислом динини қабул қилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жамиятдаги муаммо ва камчиликни ислоҳ қилиш, зиммаларидаги вазифани адо қилиш, рисолатни етказишда ҳозирги кунда кўпчиликда топилмаётган бир хислатни шиор қилиб олган эдилар. У: «Ўзингни ислоҳ қилсанг, шунда жамият ислоҳ бўлади», деган шиор эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари айтган нарсага хилоф бўлган бирорта ишни қилмаганлар. У киши инсонга сўздан кўра амал кучли таъсир қилишини билганлар. Ва ҳар доим етказмоқчи бўлган нарсаларини амал қилиш орқали ўргатганлар. Бежизга Оиша онамиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни хулқларини: «У зотнинг хулқлари Қуръон эди», деб таърифламагалар. У зот ҳақиқатдан ҳам икки оёқда юрадиган тирик қуръон эдилар. Шунинг учун Аллоҳ таоло у кишини: «(Эй, имон келтирганлар!) Сизлар учун – Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Аллоҳнинг пайғамбарида гўзал намуна бордир», деб мақтаган.
Ҳозирги кунда эса сўз бору, амал йўқ. Шунинг учун бўлса керак қилинаётган маъруза ва панд насиҳатларнинг натижаси кам.
Келинг азизлар одамлардаги камчилик ва нуқсонлар тузалиши учун авваламбор ўзимизни тузатиб олайлик. Шунда ҳамма тузалади.
Аллоҳим бизни ва ер юздаги барча инсонларни ўзинг ислоҳ қилгин! Омин!!!

Абу Абдуллоҳ Бухорий
 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri