Сотувчи бир кишининг дўконида ишлайди Принтер учун
01.04.2007 й.

Сотувчи бир кишининг дўконида ишлайди, нархларни дўкон эгаси белгилаб беради. Лекин сотувчи харидорларга маҳсулотни белгилангандан кўра қимматроқ сотса, ва бунда харидорлар рози бўлса, ўша ишланган ортиқча пул ҳалолми?

Демак, бу ерда бир сотувчи, мол эгаси ва харидор орасида муомала бўлмоқда. Мол эгаси сотувчи молни бериб "бунинг нарҳи фалонча" деб айтган. Сотувчи бори мол эгаси айтган нархни устига яна нарх қўшиб харидорга тақдим қилади, харидор ўша сотувчи қўйган қиммат нархга нарсани олиб кетади. Орадаги фарқ эса сотувчига қолади. Мана шу ҳолат икки хил асосга асосланган бўлиши мумкин. Биринчиси "мол эгаси менга шу молни фалон нархини берсанг бўлди, қолганини ўзинг биласан, устига қўйсанг, орттириб олсанг ўзингга", деб рухсат берган бўлса, сотувчи бориб устига қўйиб харидор рози бўлиб олиб кетган пайтида демак, ўша устига қўйилган нархни сотувчи ўзига олса бўлади. Лекин, мол эгаси нархни айтсаю устига қўйишга изн бермаса сотувчини устига қўйишга ҳаққи йўқ. Чунки у ўша қилган хизмати учун мол эгасидан ҳақ олади. Мол эгаси эса устига қўйишга рухсат бермаган. Ўша устига қўйганлик туфайли, қимматроқ қилиб қўйганлик туфайли эҳтимол мол ўтмай туриб қолиши ёки камроқ ўтиш ҳолатлари ҳам бўлади. Мана бунда ўзига ишониб омонатни топширган одамни ҳаққига хиёнат қилинган бўлади ва бу мутлақо тўғри бўлмайди.

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri