07.05.2014 й. |
Ассалому алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари. Ҳозирги кунда интернет тармоғи жуда ривожланган вақт. Кўчаларда инсонлар ҳар хил онлайн ўйинларга муккасидан кетиб, ҳатто у ўйинлардан нақд пул тушмаса ҳам, пул тикиб ўйнашларини кузатяпман. Масалан шулар ичида покер ўйини. Шунга батафсил фикр билдира оласизми? Бу ҳаром ишми ёки йўқми? Сиздан илтимос, менинг ишим шу соҳага яқин, экин бу ишдан ўзимни узоқ тутяпман. Шу соҳага яқин деганим ўйин ичига пул ташлайдиганларга яқинман демоқчиман. Иложи борича кенгроқ ёритиб берсангиз.
- Бу намоз ва бошқа диний мажбурятлардан қолдирса, ҳаромдир. Ундан бошқа вақтларда макруҳдир. Мўмин банда вақтини зое қилмаслиги керак. ҳар бир лаҳза учун қиёмат куни жавоб беришини зинҳор унитмаслиги керак. Мазкур ўйинларнинг кўпи одамни бузадиган ўйинлардир. Хусусан, ёшларни ва болаларни сақлош керак.
|