Мен Аллоҳдан қўрқаманми? Принтер учун
09.05.2014 й.
Қандайдир бир ҳодиса бўлдида Аллоҳдан қўрқиш ҳақида жумла ишлатилди. Шу сабабли ушбу ибора аслида нимани англатиши ҳақида ўзимга ўзим саволлар билан мурожаат қила бошладим.
Астағфируллоҳ саволларимга жидоним олдида бераётган жавобларимдан қўрқиб кета бошладим. Барчамиз маълум ва машҳур, кўп бора дуч келадиганимиз Ҳудодан қўрқиш ҳақида фирк юритдим. Аслида кимдир менга келиб ҳудодан қўрқасанми деса ҳеч қандай эътирозсиз “албатта дейман” ахир қандай қилиб йўқ дейиш мумкин. Дин арконларини тўлиқ бажарадиган инсон ҳам, ҳатто бисмиллаҳни яхши билмайдиганларнинг ҳам жавоби шу “Ҳа мен албатта Аллоҳдан қўрқаман!“. Аслида Аллоҳдан қўрқиш нима ўзи. Буни инсон бировни олдида изза бўлишдан ёки хурматининг тўкилишидан қўрқиб эмас балки виждони олдида тик туриб жавоб бериши лозим. Аллоҳ бутун оламларни яратгувчиси, осмондаги юлдузлар, қуёш ер, ой, чексиз коинот, инсон ақл доираси етмайдиган галлактикалар хилқатини, ердаги оддий енг майда заррачадан тортиб енг каттасигачасини, инсониятни йўқдан бор қилган Зотдир. У бутун оламларнинг мутлақ ҳукумдоридир. Шундай буюк Зот фарз қилган, барча инсонлар учун дунё ва охиратга манфаатли бўлган буюруқлар қайдаю турмуш ҳаётимиз учун “зарур” деб биладиган ишлар қаёқда. Яъни буларнинг ўртасидаги тафовутни айтиб солиштиришнинг ўзи бир ақлга сиғадиган иш эмас. Биз Аллоҳдан қўрқамиз деганимиз билан ҳақиқатдан ҳам қўрқадиган даражада иш қилаяпмизми. Аслида бажараётган амалларимиз эса бунинг аксини кўрсатмоқда. Иш юзасидан ишдан хайдалишдан, жамоаси олдида изза бўлишдан ва бошқалардан қўрқиб қўшимча соатларда ҳам ишлаб,  қилган ишдан фахрланадиган, лекин Аллоҳдан қўрқишни айтиб, биронта ҳам фарз амални бажармайдиганлар, хатто бирон сурани бехато айта олмайдиган, намоз учун вақт ажрата олмайдиган қанча. Улар ким деб аташни ҳам билмай қоласан. Улар Аллоҳдан қўрқиш нима эканлигини ҳам билмайдилар. Аллоҳдан қўрқаман деб ўзларини ўзлари алдайдилар.
Шундай одамлар борки улар на динни на қонунни ва на дунён томонидан буюрилган ишларга амал қиладилар. Уларнинг ўз-ўзича яратиб олган бемаза қонун-қоидалари бор. Бу эса инсонни тубанликка олиб келиши аниқ.
Энди биз ҳам ўзимизга савол бериб кўрайликчи. Мен Аллоҳдан қўрқаманми?
-    Намозни ўз вақтида ўқияпмизми
-    Рўзани Аллоҳ учун тутаяпмизми
-    Бировни ҳақидан қўрқаяпмизми
-    Гуноҳлар қилишдан тийила оляпмизми
-    Бир кунда қанча вақтимизни Аллоҳ учун сарфлаяпмиз
-    Кўнглимиз ҳам ўзимиздек гўзалми ....
Аллоҳ барчамизни ўзидан чин маънода қўрқадиган бандалари қаторида қилсин.

Абдусомад Мўминов

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz