Дажжол асли ким бўлган Принтер учун
17.05.2014 й.
Мўътабар манбаларда бир кўзи пешонасида бўртиб чиққан ёки эт билан қопланган дажжол қиёматга яқин зоҳир бўлиши айтилган.
Дажжол сўзининг маъноси араб тилида "ёлғон тўқувчи", "ўраб олувчи", "ўзгартирувчи", деганидир. Шу маънода Дажжол унга қўйилган лақаб, бўлиб, асл исми эса аниқ эмас. Ислом уламоларининг аксарияти дажжолни Ибн Сайёд дейишади. Чунки ҳадиси шарифларда дажжолнинг айрим сифатлари тилга олинади. Унга кўра, дажжолнинг ота-онаси ўттиз йилгача фарзанд кўришмайди. Шундан сўнг аёл ҳомиладор бўлиб, чақалоқ ўн икки ой деганда дунёга келади. «Туғилибоқ, худди бир яшар чақалоқдек, чинқириб юборади. Ҳар сафар ғaзaбгa миниб, бақирганида, жуссаси катталашиб, ярим ҳиссага ўсиб боради. Шу боисдан одамларга кўп зарар етказиб, кўчалар ўртасида югуриб юради", дейилган.
Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) замонларида яҳудийлар орасидан Ибн Сайёд номли кишида шунга ўхшаш сифатлар кузатилган. Ҳатто, Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) уни Ислом динига таклиф қилганида қўпол сўзлар билан ҳақоратлаган ҳам.  Пайрамбаримизнинг (алайҳиссалом) ёнларида турган Умар (розияллоҳу анҳу): "Рухсат беринг, уни чопиб ташлай", деб тиғларини кўтарганларида, Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) "Шошилманг, бу ҳақиқатан дажжол бўлса, бу иш сизнинг қўлингиздан келмайди", деган эканлар. Имом Нававий “Саҳиҳи Муслим” шарҳида бундай ёзади: "У (Дажжол)ни Ибн Сайёд ёки Ибн Саъд дейишади, асли исми эса   Софдир...”
Унинг   ёлғончи-каззоб дажжоллардан бири эканига Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Менинг Расулуллоҳ  эканимга   гувоҳлик берасанми?" деб сўраши ва унинг ушбу қилган даъволари далил ҳисобланади:
—  Олдимга ростгуй ҳам ёлғончи ҳам келади;
 — Сув устида турган Аршни кўряпман;
— Агар менга (дажжол бўлиш) таклиф қилинса, йўқ, демасдим;
—   Мен у (дажжол)нинг ўзини ҳам, туғилишини ҳам яхши биламан ва ҳоказо...
Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) айтади: "Мадина яҳудийлари орасида шундай кўринишда туғилган бир боланинг хабарини эшитдик. Мен Зубайр ибн Аввом билан бирга унинг ота-онаси олдига бордим. Уларда Пайрамбаримиз (алайҳис¬салом) айтган сифатлар бор эди. Улардан:
—  Фарзандингиз борми? — деб сўрадик.
—   Биз ўттиз йил бола кўрмадик. Сўнг оиламизда бир кўзи кўр, зарари кўп, фойдаси кам бир бола туғилди. Унинг кўзлари ухлайди, аммо қалби ўйғоқ бўлади, — деб жавоб беришди яҳудий ота-она.
Биз ташқарига чиқдик. Ҳалиги бола ёпинчиққа ўраниб ташқарида ётган экан. У томондан бир ғўлдираш эшитиларди. Бола бошини очиб: “Нима дединглар”, деб сўради. Биз: “нима деганимизни эшитдингми, деб сўрадик.
“Ҳа, деди у, - Менинг кўзларим ухласа-да, қалбим ухламайди” (Имом Термизий ривояти). Демак, Ибн Сайёднинг дажжол эканини Умар ибн Хаттоб, Абдуллоҳ ибн Умар, онамиз Ҳафса бинти Умар, Жобир ибн Абдуллоҳ, Абу Зар Ғифорий ва Абдуллоҳ ибн Масъуддек (розияллоҳу анҳум) буюк саҳобийлар таъкидлашган. Дажжолни Жаброил (алайҳиссалом) Аллоҳ таолонинг фармонига биноан, бошқаларга зарари тегавергач, сочидан тутиб, олис тоғдаги бир тошга (ғорга) қамаб ташлайди. Баъзи муаррихлар дажжол қамалган жой Кўҳи Қоф тоғида, дейишади. Қиёмат соатлари яқинлашган пайтда ер юзига чиқиши Қуръони каримнинг Каҳф ва бошқа сураларида қисман баён қилинган. Баъзи аҳли солиҳлар уни Мадина шаҳрига нисбатан шарқ томондан чиқади, деганлар. Аввалига у одамлар орасида ўзини тақводор қилиб кўрсатиб, кейинчалик худолик даъвосини қилади. У — ўликни тирилтириш, ёмғир ёғдириш, ерни ҳосилдор қилиш каби истидрожлардан (Аллоҳ таоло баъзан синов учун ёмон инсонларга ҳам берадиган ғайритабиий нарса) кибрланиб кетади. Шу боисдан ўтган пайғамбарларнинг барчалари ўз қавмини дажжол фитнасидан огоҳлантириб келган. Фақат ғилайлиги, пешонасига "кофир", деб ёзиб, қўйилгани унинг кирдикорларини фош этиб туради, дейилган. Баъзи манбаларда уни "масийҳ”, яъни текисланган маъносида ҳам атайдилар. Чунки унинг ғилай кўзи эт би¬лан қопланган бўлиб, теп-текис ҳолда турар экан...
Ниҳоят, пайти келиб, Ийсо (алайҳиссалом) осмондан тушиши ва Дажжол фитнасидан инсонларни қутқариб қолиши ҳадиси шариф-ларда баён этилган. Айтишларича, бу каби воқеалар дунё ҳаётининг тугалланишини билдиради...

"Мовароуннаҳр" нашриёти Дин асослари бўлими ходими
Абдувоҳид ЎРОЗОВ тайёрлади

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri