Ҳазрати Али ибн Абу Толибнинг насиҳати Принтер учун
18.05.2014 й.
  Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу улуғ олим ўлароқ толиби илмларга насиҳатлар ҳам қилар эдилар.
Ибн Абдул Барр, ал-Марҳабий ва ал-Хатиб келтирган ривоятда у киши толиби илмга қуйидаги насиҳатни қиладилар:
«Олимнинг сенда бўлган ҳаққи: унга кўп савол бермаслигингдир. Жавобни қаттиқ талаб қилиб, уни чарчатмаслигингдир. У хоҳламаса, маҳкам ёпишиб олмаслигингдир. Агар танбаллик қилса, ки¬йимидан тутмаслигингдир. Унга қўлинг билан ишора қилмаслигингдир. Унга кўзингни қисиб ҳам ишора қилмаслигингдир. Одамлар билан мажлис қуриб ўтирганда сўрамаслигингдир. Унинг адашишининг пайидан бўлмаслигингдир. Агар адашса, қайтишини кутишинг ва тавбасини қабул этишингдир. «Фалончи сен айтганнинг хилофини айт¬ди», демаслигингдир. Унинг сирини фош қилмаслигингдир. Унинг ҳузурида ҳеч кимни ғийбат қилмаслигингдир. Уни ҳозирлигида ҳам, ғоиблигида ҳам муҳофаза қилмоғингдир. Одамларга умумий салом бериб, унга алоҳида табрик айтмоғингдир. Унинг рўбарўсида ўтирмоғингдир. Унинг ҳожати бўлса, бошқалардан кўра олдин хизматини қилмоғингдир. Унинг суҳбатининг узунлигини малол олмаслигингдир. У бир хурмога ўхшайди. Сен ундан ўзингга қачон манфаат тушишига интизор бўлиб турмоғинг керак. Албатта, олим Аллоҳнинг йўлида рўза тутган кишидекдир. Қачон бир олим вафот этса, Исломда бир тешик пайдо бўлур ва у қиёматгача тўсилмас. Толиби илмни осмон муқаррабларидан етмиштаси кузатиб юрур».
 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

kayseri escort bodrum escort bayan bornova escort yenibosna escort