Таомдан сўнг қандай дуо қилса бўлади? Принтер учун
11.06.2014 й.
Барча ўзбек хонадонларида таомдан кейин дуолар ўқилиб, юзга фотиҳа тортилади. Исломда айни шу дуонинг аҳамияти қандай? Овқатланишдан сўнг ўқиладиган махсус дуолар борми?

ЖАВОБ: Ҳар гал таом егандан сўнг Аллоҳга ҳамд айтиб, шукр келтириш зарурлиги ҳадисларда таъкидлаб айтилган. «Қайси бир дастурхондан Аллоҳга ҳамд айтмай турилса, худди чўчқанинг гўшти ёки ҳаром ўлган ҳайвоннинг устидан турилгандай бўлади», деган маънодаги ҳадислар ҳам бор. Шунинг учун ҳар бир банда таом ейишни бошлаганида «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм» дейиши ва таом ейишни тугатганида Аллоҳга ҳамд ва шукр айтиши лозим. Бу шукрларнинг ҳадисда келган маънолари бор. Ана шуларни айтса яхши бўлади. Ҳозир бизда одат бўлгани: «Бизга таом ва ичимлик берган ҳамда бизларни мусулмонлардан қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин», деган маънода дуо бор. Шунга ўхшаган ҳадисларда келган яна бир қанча дуолар борки, ана шу дуолар ўқилса, таом еганнинг шукрини Аллоҳга айтилса, суннатга мувофиқ ва еганларида хайру-барака бўлади. «Ҳадис ва Ҳаёт» китоблар силсиласининг «Таом ва шароб» китобида (19-жуз) таомларнинг ҳалоли қайсию, ҳароми қайсилигини келтириш билан бирга, таомни тановул қилиш, дастурхонда ўтириш, тановулни тугатишдаги исломий маданият тўғрисида бир қанча ҳадислар шарҳ қилинган (Аллоҳ билувчидир).
 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri