Вафот санасини нишонласа бўладими? Принтер учун
11.06.2014 й.
Ҳар йили онамизнинг вафот этган кунларида у киши яшаган уйда тўпланиш  одатимиз бор эди. Лекин яқинда бир танишимиз: «Ўлган кунда йиғилиш Исломга хос нарса эмас», деди. Биз айнан ўша санада эмас, эртасига йиғилдик. Кейин ўйланиб қолдим: ўлган одамни хотирлаш учун маълум бир санада йиғилиш Исломда умуман мумкин эмасми ёки бошқа бирон кўрсатма борми?

ЖАВОБ:
Динимизда бир инсоннинг ўлган кунида хотирлаб оила аъзоларининг йиғилиши ёки йиғилмаслиги тўғрисида кўрсатма йўқ. Мусулмонларда қадимдан одамнинг ўлган кунини эслаб тўпланиш ва хотирлаш маънолари айнан ўша кунга белгилаб қўйилмаган. Ўлганларни хотирлаш доимий равишда бўлиши керак. Уларни ҳамиша хотирлаб дуода бўлиш тирикларнинг бурчи ҳисобланади. Шу билан бирга эътиқодимиз бўйича вафот этган кишиларнинг таналари чириган бўлса ҳам руҳлари тирикдир. Яқинларининг қилаётган амаллари ўлганларнинг руҳига намойиш қилиб турилади ва бу намойиш доимо давом этади. Шунинг учун вафот этган яқинлари руҳини шод этаман, деган мусулмон доимий равишда ҳалол-пок, ибодатда ва яхши амалларни қилишда бардавом бўлиши лозим. Бу вафот этганлар учун энг яхши ёднома, хотира бўлади. Лекин йилда бир кунни маълум бир шахснинг вафот этган куни сифатида белгилаб тўпланиш шариатда йўқ ҳамда йиғилмаслик тўғрисида буйруқ ҳам йўқ (Аллоҳ билувчидир). 
 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri