Дўпписиз намоз ўқиса бўладими? Принтер учун
12.06.2014 й.
Ҳайит намозига чиққанимда бир отахон: «Нега бошингга дўппи киймадинг, бош кийимсиз намоз ўқисанг қабул бўлмайди», дея менга танбеҳ бердилар. Ҳақиқатан ҳам шундайми?

ЖАВОБ: Бу масала айниқса ёшлар билан қариялар ўртасида кўп тортишувларга сабаб бўлаётгани ҳаммамизга маълум. Бошяланг намоз ўқиса намози қабул бўлмайди ёки мумкин эмас, деган гап бироз нотўғри. Намоз ўқиш ёки унинг қабул бўлиши шартларида бош кийими талаб қилинмаган. Аммо кўпчилик ёшларнинг мана шу нарсани эътиборсиз қолдириб, қасддан доимий равишда бошяланг намоз ўқишни одат қилиб олишлари ҳам одобдан эмас. Дўпписиз намоз ўқиш китобларимизда беодоблик экани қайта-қайта таъкидланган. Ҳозирги кунда ўша бошяланг юрадиганларнинг кўплари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларига амал қилиш лозимлиги тўғрисида кўп гапиришади. Лекин бу борада у зотнинг, саҳобалар, тобеъинлар, уламолар ва ўтган барча азизларимизнинг амалларини эслашни ўзларига эп кўришмайди. Агар масалага инсоф билан қараладиган бўлса, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам, саҳобалар, тобеъинлар ва яқин-яқингача барча мусулмонлару, уламолар ҳам бошяланг намоз ўқишни ўзларига эп кўришмаган. Модомики, ўтган солиҳ аждодлар изларидан эргашишни даъво қилар эканмиз, бошяланг намоз ўқигандан кўра бош кийими билан намоз ўқиш одоб юзасидан афзал эканини тушуниб етишимиз лозим (Аллоҳ билувчидир). 
 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri